Г е о с и ё с а т” фани Мавзу №1. Геосиёсатнинг назарий асослари


Географик детерминизм ва геосиёсат



Download 226,5 Kb.
bet9/17
Sana25.02.2022
Hajmi226,5 Kb.
#281712
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
Геополитика Тема №1

5. Географик детерминизм ва геосиёсат
Геосиёсат жамиятда бирданига пайдо бўлган эмас. Албатта, тарихий жиҳатдан унинг ҳам ўз генезиси бор. Тадрижий асосда кўрадиган бўлсак, геосиёсатнинг фан сифатидаги эволюцияси қуйидаги кўринишга эга: география – сиёсий география – геосиёсат. Чунки юқорида айтганимиздек, геосиёсат тушунчасининг юзага келиши жамият ҳаётидаги географик омилларни ўрганиш билан боғлиқ. Албатта, бундай ёндашувда жамиятдаги нарса ва ҳодисалар айри-айри ҳолатда акс этмаган. Балки уларга детерминистик кайфиятдан келиб чиқиб муносабат билдирилган.
Детерминизм – географик асосда жамиятдаги барча воқеа ва ҳодисаларнинг ўзаро алоқадорлигини, уларнинг сабабий боғланиши ҳақидаги таълимот.
География, сиёсий география ва геосиёсат фан сифатида ўзининг объекти ва предметига эга бўлмасин ўлар ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд. Ана шу боғлиқлик уларнинг жамиятни, унда кечаётган жараёнларни детерминизм орқали идрок этиши билан белгиланади. Бундан ташқари, сиёсий география учун география (географик омиллар) қанчалик аҳамиятга эга бўлса, геосиёсат учун ҳам сиёсий география шундай аҳамиятга молик. Аниқроқ айтсак, геосиёсат ўзига хос йўналишдаги услубий асосларга эга бўлсада, унинг генезиси сиёсий география қаърига бориб тақалади.
Географ олимларнинг таъкидлашича, сиёсий география геосиёсатдан фарқли тарзда ўзига хос мустақил категориялар тизимига асосланади. Бир вақтнинг ўзида геосиёсат ва сиёсий географиянинг назарий-илмий асослари бир-бирига боғлиқ бўлиб, улар бир-бирини тўлдиради ҳам. Геосиёсат ва сиёсий географиянинг ўртасидаги фарқ уларнинг ўрганиш предметида кўзга яққол ташланади. Шу ўринда машҳур географ олимларнинг мулоҳазаларига эътибор берсак.
"Сиёсий борлиқ сиёсий географиянинг асоси ҳисобланади,-дейди америкалик географ Д.Витлесли. - Ҳар қандай борлиқнинг сиёсий аҳамияти унинг иқлимига, ернинг тузилишига (давлатлар учун унинг майдони назарда тутилмоқда) ва табиий ресурсларига нисбатан бўлган муносабатидан келиб чиқиб шаклланади"1.
Немис географ олими О.Моулнинг фикрича, сиёсий география предмети "табиий география ва давлатларнинг географик формасини" ўрганишга қаратилгандир2. Бошқачароқ айтадиган бўлсак, сиёсий география давлатнинг муайян географик кенгликда жойлашуви, унинг табиий ва маданий ландшафтга боғлиқлигини ўрганади.
О.Моул геосиёсат сиёсий географиядан фарқли тарзда, давлатни статистик маълумотлар асосида эмас, балки тирик "мавжудот" ёки ҳаракатдаги куч сифатида тадқиқ этишини уқтиради. Чунки геосиёсат давлатни шунчаки борлиқдаги бир географик кенглик деб тадқиқ этмасдан, давлатнинг бошқа давлатлар билан муносабатини, улар ўртасидаги муаммоларини муфассал ўрганишга эътибор қаратади. Геосиёсатни сиёсий географиядан фарқли тарзда давлатнинг табиий мавжудлиги, аниқроғи, унинг ҳолати, ўлчами, тузилиши ёки чегараларининг узун-қисқалиги бирламчи даражада қизиқтирмайди. Геосиёсат нуқтаи назаридан буларнинг барчаси статистик маълумотлар сифатида сиёсий география ўрганадиган асосий объектлардир.
Геосиёсат доираси, - деб таъкидлайди О.Мауль, - агар давлатнинг борлиққа нисбатан талаблари ва уни бартараф этиш муаммолари билан шуғулланса, сиёсий география давлатнинг борлиқдаги шарт-шароитлари билан қизиқади3.
Америкалик тадқиқотчи Л.Кристоф "геосиёсат сиёсий воқеаларнинг маконий боғлиқлиги ва уларнинг Ерга таъсири ва алоқадорлигини, шунингдек, инсоний муносабатларни кенг маънода кўрувчи маданий омилларни ўрганишни ўзига қамраб олган",-деб ҳисоблайди4.
Л.Кристоф фикрича, геосиёсат этимологияси (сўзнинг келиб чиқиши) географияга эмас, балки географик талқиндан келиб чиқиб тасниф этилган сиёсатга, сиёсий географияга бориб тақалади. Масалага сиртдан қарасангиз геосиёсатнинг ҳам, сиёсий географиянинг ҳам асосида география, сиёсий фанлар ва уларнинг ўзаро муносабатлари тургандек бўлади. Бироқ, геосиёсат ва сиёсий география ўртасидаги ягона фарқ объектга нисбатан услубий ёндашувда яққол кўзга ташланади. Л.Кристоф буни қуйидагича изоҳлайди, яъни сиёсий географияда географик ҳолатга кўпроқ урғу берилиб объектни ва унинг турли жабҳаларини сиёсий изоҳлаш ва таҳлил қилишга катта ўрин берилади. Геосиёсат эса, аксинча, масаланинг умумсиёсий томонига асосий эътиборни қаратиб, бу ҳолатни географик асосда талқин ва таҳлил этишга кенг ўрин ажратади5.
Хуллас, геосиёсатнинг сиёсий географиядан фарқи борасида қуйидаги умумий ёндашув келтириш мумкин. Сиёсий география давлатларни улар жойлашган макон ва унинг категориялари (географик ўлчов меъёрлари назарда тутилмоқда) асосида, геосиёсат эса маконни ёки у билан боғлиқ муамммоларни уларга нисбатан давлатлар (кучлар)нинг қандай муносабат билдираётганлари асосида тадқиқ этади. Бунда иккала фаннинг ҳам предмети битта, аммо улар ўртасидаги боғлиқликни биринчисидан статистик маълумотлар бўлса, геосиёсатда эса детерминизмга асосланган жамиятдаги динамик (жўшқин) жараёнлар юзага чиқаради.
Геосиёсат назариясидан баҳс этиб географик детерминизмга тўхталишимизнинг боиси, (геосиёсат фан сифатида қанчалик такомиллашган бўлмасин) барибир геосиёсатнинг назарий манбалари, принциплари ёки категориялари назарий жиҳатдан ҳам, амалий жиҳатдан ҳам детерминистик шукуҳ билан ҳамнафас.
Географик детерминизм геосиёсат назариясининг муҳим бир манбасидир. Шунингдек, у дунёни билишга нисбатан инсоният тафаккурининг қадимий кўринишларидан бири ҳисобланади. Тарих ва инсоният турмуш тарзига географик муҳитнинг таъсир этиши борасидаги ғояларнинг шаклланиши қадимги даврларга бориб тақалади.
Зардуштийликнинг муқаддас китоби «Авесто»ни олайлик. Мазкур ноёб манбада зардуштийликнинг Ватани – Арьянэм Войчах (Хоразм)га ва Ўрта Осиёнинг бошқа қадимги шаҳарлари - Баҳди (Бақтрия), Моуру (Марғиёна), Гава (Суғдиёна) шаҳарлари номма-ном зикр этилган ва уларнинг географик жойлашуви ҳақида қимматли мулоҳазалар берилган.
Агар зардуштийлик динининг эрамиздан олдинги VIII-VII асрларда Ўрта Осиё ҳудудида юзага келганлигини эътиборга олсак, бизнинг аждодларимиз ҳам ўзларининг турмушларида географик детерминизм элементларига алоҳида муносабатда бўлганлигига амин бўламиз. Масалан, улар учун олов, Ер, тупроқ, сув, ҳаволар муқаддас ҳисобланган.
Бундай мулоҳазаларни Геродот, Гиппократ, Фукидид, Полибий ва бошқа антик давр мутафаккирлари асарларида учратиш мумкин. Масалан, Аристотель (эр.ол. 384-322 йиллар) машҳур «Сиёсат» асарида Крит оролининг геосиёсий жойлашуви ва унинг табиий имкониятларига атрофлича тўхталган:
Крит оролининг табиий жойлашуви гўёки Греция устидан ҳукмронлик қилишга мўлжаллангандек. Географик жиҳатдан орол қулай муҳитга эга, яъни орол бевосита денгизга туташган; орол Пелопонесга жуда яқин, бошқа бир томондан эса Осиёдан ҳам унча узоқликда жойлашмаган...1.
Буюк аждодларимиз Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850), Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Фарғоний (861 йил вафот этган), Абу Наср Форобий (873-950) Абу Али ибн Сино (980-1037), Абу Райҳон Беруний (973-1048) асарларида инсон ва жамият ҳаётида географик омилнинг нечоғли аҳамиятли эканлигига катта эътибор берилган. Бугун улар яшаган давр - IX-XII асрлар жамоатчилик томонидан Илк Уйғониш даври сифатида тан олинмоқда. Чунки улар яратган Илк Уйғониш даври маданиятининг ўзига хос томонлари мавжуд бўлиб, улар ижтимоий ҳаётнинг кўплаб соҳалари қаторида географик детерминизмнинг асослари бўлмиш - табиатга қизиқиш, табиатшунослик илмларининг ривожи, рационализм, ақл кучига ишониш, асосий эътиборни ҳақиқатни топишга қаратилган фанларга бериш, ҳақиқатни инсон тасаввури, илмнинг асоси деб ҳисоблашга жамоатчиликни чақиришган.
Географик детерминизмдан баҳс этиб, ушбу мулоҳазаларни ўртага ташлашимиздан мақсад қуйидаги фикрларни айтишдир. Агар бугун геосиёсат ёки сиёсий географиядан сўз кетса, кўпчилик мутахассисларимиз бирданига ғарбдаги қайсидир давлатда қачондир яшаган олимнинг бу борадаги систематик фикрларини келтиришади. Бунга қаршилигимиз йўқ. Фақат айтмоқчимизки, замонавий геосиёсат ёки сиёсий география асосида турувчи географик детерминизм борасида ўзимизда ҳам етарли манбалар мавжуд. Уларни /арб дунёси биздан кўра олдинроқ ўрганиб бўлишган. Бугун эса улар янгича кўринишларда яна бизга қайтиб келмоқда.
Масалан, биргина Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийнинг «Ер сурати ҳақида китоб» асарини олайлик. Асар бугунги кунда Францияда сақланмоқда. У 1879, 1882, 1895, 1915, 1916, 1919, 1926, 1968 йиллари (классик геосиёсат вакиллари ижодлари гуллаб-яшнаган даврлар!) Бонн, Вена, Рим, Лейпциг, Будапешт, Париж ва Европанинг бошқа шаҳарларида кўп нусхаларда чоп этилган. Асарда Ал-Хоразмий табиий географиянинг азалий муаммоларидан дарёлар, тоғлар, денгизлар, ороллар, гидросфера ва литосфера муносабатлари масалаларини бошқаларга қараганда ўта синчковлик билан текширади. Унда муаллиф Европа, Осиё ва Африка минтақаларига мансуб бўлган 539 та шаҳар, 426 та тоғ, 317 та катта ва кичик денгизлар, 264 та орол, ҳаммаси бўлиб 2400 тадан ортиқ географик объектларнинг жойлашуви, координатлари ва ҳолатлари, уларнинг у ерда яшаётган халқлар турмушига таъсири ҳақида маълумотлар қолдирган. Шунингдек, Нил дарёси, Азов, Каспий ва Орол денгизларининг географик хариталарини чизиб берган. Хўш, ким кафолат берадики бундай нодир манбалардан классик геосиёсатчилар фойдаланмаганлигига, улар геосиёсий дунёқарашининг такомиллашишига таъсир қилмаганлигига?! Бизнингча, буни инкор этиш қийин.
Хуллас, географик детерминизм борасидаги якуний фикрларимиз қуйидагича:
1. Геосиёсат фани қанчалик ривожланиб ва замон билан ҳамнафас бўлиб бормасин, географик детерминизм унинг таркибий қисмини ташкил этади.
2. Географик детерминизм борасида Ғарб мутафаккирлари қарашларини ўрганиш керак. Шу билан биргаликда мустақил Ўзбекистон шароитида шаклланаётган ўзбек геосиёсий мактаби вакиллари ўз аждодларимизнинг география ва сиёсий география борасида ёзиб қолдирган маданий меросини чуқур ўрганмоғи лозим ва бу замонамиз талаби ҳамдир.

Download 226,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish