ПИЛЛАЧИЛИК СОҲАСИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР
УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА
Г.Абдуллаева — ҳисобот беради
Ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида 2022 йил 16 февраль куни ўтказилган йиғилишида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида вилоятда пиллачилик соҳасида 2022 йилда аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича тармоқ жадвали ишлаб чиқилди.
Унга кўра, жами 148 минг 463 нафар фуқаролар шундан, 12 минг 355 нафари доимий, 136 минг 108 нафари мавсумий ишларга жалб этилиши режалаштирилган.
1. Ипакчилик соҳасида 2022 йил якунига қадар 4200 нафар
хотин-қизларни атлас, адрас, аъло бахмал ва ипак гилам тўқишга ўргатиш бўйича топшириқ берилган.
Ҳозирда 1860 нафар (44,3%) аёллар ўқитишга жалб этилган. Ўқишни тамомлаган 118 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланди.
Бироқ, ўқитиш ишлари Балиқчида 22% (-273 нафар), Булоқбошида 14% (-172 нафар) Жалақудуқда 11% (-312 нафар) бажарилган холос.
2. Вилоятдаги пиллачилик кластерлари томонидан 350 та тўқув дастгоҳлари олиб келиниши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 233 та тўқув дастгоҳлари олиб келинди.
Қолган 117 та тўқув дастгоҳларини олиб келиш ишларини тезлаштириш зарур.
Жумладан, Пахтаободда 29 та, Андижон туманида 23 та, Избосканда 15 та ("Andijan Silk Co" МЧЖ);
Балиқчида 19 та, Улуғнорда 5 та ("Андижон Ханой ипаги" МЧЖ);
Қўрғонтепада 17 та, Булоқбошида 7 та ("Ҳарир тола" МЧЖ);
Олтинкўлда 9 та ("Oltin zar Ipagi" МЧЖ);
Асакада 9 та ("Asaka Ipagi" МЧЖ);
Шаҳрихонда 3 та ("Sapfir Sanoat" МЧЖ) тўқув дастгоҳларини олиб келиш ишларини тезлатиш зарур.
ВАЗИФА:
1. Вилоятдаги пиллачилик кластерлари томонидан шаҳарлар, туманлар ҳокимларнинг хотин-қизлар масаласи бўйича маслаҳатчилари билан биргаликда 4200 нафар аёлларни 2022 йил май ойи якунига қадар ўқитиш ва йил якунига қадар бандлигини таъминлаш;
Пиллани қайта ишлаш корхоналари томонидан йил якунига қадар белгиланган режани бажариш учун яна 117 та тўқув дастгоҳларини 15 кун муддатда олиб келиш ва ўрнатиш;
ўқиётган ва ишловчи аёллар учун керакли шарт-шароит (тушлик, хоналарнинг қишда иссиқ, ёзда салқин, пол қисмига эътибор бериш, келгусида электр билан иситиладиган бўлиши, узоқдан келадиганлар учун транспорт) яратиш, ойлик маошларини меъёрда ва ўз вақтида берилишини таъминлаш топширилсин.
2. Балиқчи (М.Ҳожиматова), Булоқбоши (Х.Холматова), Жалақудуқ (Д.Мўминова) ва Қўрғонтепа (З.Рахмонова) тумани ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари аъло бахмал, гилам, атлас ва адрас тўқишга ўқитиш учун аёлларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
3. Вилоят Бандлик Бош бошқармаси томонидан пиллачилик корхоналарига қўлда ипак мато ва гилам тўқиш дастгоҳларини харид қилиш учун белгиланган тартибда субсидия маблағларини ажратиш;
“Устоз-шогирд” анъанаси асосида устоз ва ўқитилаётган хотин-қизларга белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш топширилсин.
4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Г.Абдуллаева), вилоят “Агропилла” МЧЖ (Ж.Хамидов) билан биргаликда пиллачилик соҳасида йил давомида 148 минг 463 нафар хотин-қизларни, шундан, 12 минг 355 нафари доимий, 136 минг 108 нафари мавсумий бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириб борсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |