Fuqarolik jamiyatini barpo etishning ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy va ma`naviy asoslari



Download 198,5 Kb.
bet7/12
Sana23.02.2022
Hajmi198,5 Kb.
#179893
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
6-мавзу. Сайлов ҳуқуқи эркинлиги- фуқаролик жамиятининг шарти

Учинчидан, сайлов қонунчилигида сайловолди ташвиқотини олиб бориш турлари, шакллари ва усуллари аниқ ифодалаш учун «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонунга янги 271-модда, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги қонунга янги 251-модда киритилди.
Бу моддаларда сайловолди ташвиқотини амалга оширишнинг турлари сифатида, сиёсий партиянинг дастури ва (ёки) сайловолди платформаси тўғрисидаги ахборотни ўзининг депутатликка номзодларини ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш; депутатликка номзод тўғрисидаги ахборотни уни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш; сайловолди ташвиқотини амалга оширишнинг шакллари сифатида, сайловолди ташвиқоти омма олдида мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, интервьюлар, сўзга чиқишлар, сайловчиларнинг йиғилишлари, депутатликка номзод, сиёсий партия тўғрисидаги роликларни жойлаштириш орқали; сайловолди ташвиқотини амалга оширишнинг усуллари сифатида,сайловолди ташвиқоти оммавий ахборот воситалари, шунингдек телевидение, умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқлари (шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи) орқали; босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар ва бошқа материалларни) чиқариш ҳамда тарқатиш ва орқали; сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали амалга оширилиши кўрсатилган. Шунингдек, мазкур моддаларда депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотини олиб боришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турлари, шакллари ва усулларидан ҳам фойдаланиши мумкинлиги ҳам қайд этилган.
Сайлов жараёнининг муҳим босқичи ҳисобланган сайловолди ташвиқоти давомида номзодларнинг қандай усул ва воситалардан фойдаланишларини аниқ белгилаш, сайловолди ташвиқоти давомида нималар мумкин-у, қандай ҳаракат мумкин эмаслиги ҳуқуқий меъёрлар асосида аниқлаштирилиши, биринчидан, турли бахсли ҳаракатларни олдини олишга, иккинчидан, сайловларнинг адолатли ўтишига хизмат қилади. Қолаверса, сайлов жараёнларига оид миллий қонунчилигимизни янада демократлаштиришга хисса қўшади.
Тўртинчидан, янги қонунга асосан, сайлов қонунчилигига сайловолди ташвиқотини оммавий ахборот воситалари орқали олиб бориш тартибини белгилайдиган 272-модда ва 252-моддалар киритилди. Унга мувофиқ, сайловолди ташвиқоти олиб борилаётганда давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақти ва нашр майдонини бепул бериш йўли билан тенг шароитлар таъминланади. Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга давлат оммавий ахборот воситаларида ҳақ эвазига ҳам эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин. Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга нодавлат оммавий ахборот воситаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин. Сайлов кампаниясида иштирок этувчи оммавий ахборот воситалари томонидан эфир вақти, нашр майдони учун белгиланадиган ҳақ тўлаш шартлари ҳамда бошқа талаблар барча депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар учун тенг ва бир хил бўлиши керак. Оммавий ахборот воситаларида тарқатиладиган ахборот ҳақиқатга мос бўлиши, депутатликка номзодларнинг, сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги керак. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни, шунингдек депутатликка номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади. Сайловолди ташвиқоти мақсадида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби, ҳажми ва вақти сиёсий партиялар билан келишилган ҳолда Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.

Download 198,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish