Fuqarolik jamiyatini barpo etishning ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy va ma`naviy asoslari



Download 198,5 Kb.
bet12/12
Sana23.02.2022
Hajmi198,5 Kb.
#179893
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
6-мавзу. Сайлов ҳуқуқи эркинлиги- фуқаролик жамиятининг шарти

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ



  1. Референдум ва сайловларнинг бир-биридан фарқларини тушунтириб беринг?

  2. Фуқаролик жамиятининг фаолият кўрсатишида сайлов қандай вазифаларни бажаради?

  3. Ўзбекистон қонунчилигида сайлов ҳуқуқининг қандай принциплари белгиланган?

  4. Ўзбекистонда қандай сайлов тизимига амал қилинади?

  5. Мамлакатимизда партиявий тизим қандай ривожланмоқда ва унинг ҳуқуқий асоси?

  6. Сайлов комиссиялари тизими қандай ташкил топган?

  7. Сайловда қатнашаётган номзодлар ва сиёсий партияларга қандай имкониятлар берилади?

  8. Ўзбекистон Республикасида қандай сиёсий партияларнинг тузилишига йўл қўйилмайди?

  9. Хотин-қизлар сайлов соҳасида қандай ҳуқуқларга эга?

  10. Копенгаген ҳужжатида акс этган демократик сайлов принципларига нималарр киради?

1) Saylovlar - nomzodga ovoz berish, referendum - jamiyatning turli muammolari bo'yicha ovoz berish


2) Сайловлар кишилик жамиятининг бир неча асрлик тарихий ривожланиш маҳсули бўлиб, давлат ва жамиятнинг такомиллашган моделларини шакллантириш мақсадида пайдо бўлган институтдир. Ҳозирги даврга келиб, дунёнинг аксарият мамалакатларида давлат ҳокимияти ва ўз-ўзини бошқариш органларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган демократик сайловлар сиёсий тизимининг ажралмас таркибий қисмига айланиб бўлди. Турли мамлакатлардаги ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг ривожланиш даражасини уларда ўтказиладиган сайловларга, сайловлардаги аҳолининг иштирокига, сайловларнинг савиясига кўра белгиланади10. Бундан ташқари мамлакатдаги тинчлик, барқарорлик хукм суриши ва шахс, жамият, давлат хавфсизлигининг таъминланишидемократик сайлов тамойиллари-нинг қай даражада рўёбга чиқи-шига ҳам бевосита боғлиқдир.
3) Мамлакатимиз ҳозирги замон сайлов ҳуқуқи халқ ҳокимиятини яққол намоён қиладиган муҳим конституциявий институтдир. Ўзбекистон сайлов қонунчилиги эркин демократик сайловлар ўтказиш бўйича халқаро сайлов андозалари мажмуини ташкил этувчи халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига тўла мос келади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Муқаддимасида таъкидланганидек, юртимизда «халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлиги» тан олинади.
4) Сайлов тизими ҳуқуқий асосларининг яратилиши, ривожланишини ва сайлов амалиётини бизнинг фикримизча қуйидаги асосий босқичларга ажратиш мумкин:
Биринчи босқич (1991-1995 йй.) – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, бир палатали Олий Мажлисни кўппартиявийлик асосида шакллантириш даврини ўз ичига олади.
5) Иккинчи босқич (1995-2000 йй.)– миллий сайлов қонунчилигининг биринчи босқичда ўтказилган парламент сайловларида тўпланган амалий тажрибага мувофиқ сайлов тизимининг демократик асосларини мустаҳкамлаш ва қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритиш каби тадбирларни ўз ичига олади.
Жумладан, бу босқичда сайловларни ташкил этиш ва натижаларини аниқлашда холислик ҳамда эҳтиросларга йўл қўймасликни таъминлашга қодир мустақил орган – Марказий сайлов комиссияси тузиш талабидан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги (1998 йил 30 апрель) қонун қабул қилинди ва мамлакатимиз тарихида илк бор демократик йўл билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилди. Бундан ташқари, депутатликка мустақил номзодларни илгари суришни кучайтириш, Ўзбекистонда кўппартиявийлик ва сиёсий фикрлар хилма-хиллигини кучайтиришга кенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида сайлов қонунчилигидан “беш фоизлик тўсиқ” ҳақидаги қоида чиқариб ташланди ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларини бевосита номзод кўрсатиш ҳуқуқлари мустаҳкамланди. Шунингдек, 1999 йил 19 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар ҳамда халқ депутатлари, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар тўғрисидаги қонунларга бир қатор жиддий тўлдиришлар ва ўзгартиришлар киритилди.

7) Мамлакатимиз сайлов қонунчилигида оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарлик кўриш жараёни ва сайлов қандай ўтаётганини ёритиб бориши мустаҳкамланган. Сайловолди ташвиқоти олиб борилаётганда оммавий ахборот воситалари тенг шарт-шароит ва имкониятлар принципига амал қилган ҳолда, депутатликка номзодларга, сиёсий партиялар вакилларига ўз эфир вақти ва нашр майдонини қонунда белгиланган тартибда тақдим этади. Бундан ташқари, улар фуқаролик жамияти институтларидан бири сифатида сайлов жараёнида жамоатчилик назорати вазифасини бажаради. 


8) Ўзбекистон халқи демократик тараққиёти ҳуқуқий давлат қуриш орқали фуқаролик жамиятини барпо қлишни кўзлайди. Бу хусусда, Ўзбекистон Республикаси Президенти шундай деган эди: “Биз учун фуқаролик жамияти – ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади. Айни вақтда, бошқа одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўйилмайди. Яъни эркинлик ва қонунга бўйсуниш бир вақтнинг ўзида амал қилади”. Бунинг учун, энг аввало, кишиларнинг сиёсий фаоллигини юксак даражага кўтаришга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Фуқароларнинг сиёсий-ижтимоий жиҳатдан етуклиги унинг давлат ҳаётида фаол иштирок этиши билан белгиланиши шубҳасиз.


9) 1979 йил 18 декабрдаги «Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги Конвенциянинг (Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 6 майда қўшилган) 7-моддасига мувофиқ, иштирокчи давлатлар мамлакатнинг сиёсий ва жамоат ҳаётида хотин-қизлар камситилишига барҳам бериш юзасидан барча тегишли чораларни кўришлари, жумладан, аёлларга эркаклар билан тенг шарт-шароитлар асосида қуйидаги ҳуқуқларни таъминлашлари лозим: а) барча сайловлар ва оммавий референдумларда овоз бериш ва оммавий сайланадиган органларга сайланиш; б) давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш ҳамда давлат лавозимларини эгаллаш, шунингдек, давлат бошқарувининг барча бўғинларида давлат вазифаларини амалга ошириш.
10) Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Инсонийлик мезонлари бўйича Копенгаген ҳужжатида демократик сайлов принциплари кўрсатиб ўтилган бўлиб, улар универсаллик, тенглик, эркинлик, адолатлилик, яширинлилик, очиқлик ва ҳисобдорлик кабиларда ифодасини топган.

1 Жўраев Қ.А. Сайлов тизимини эркинлаштириш – демократик тараққиёт омили. Адолат. 2011 йил 6 май № 20 (825)

2 Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. – Тошкент: Ўзбекистон, 2007. – Б. 29.

3 Қаранг: Баглай М.В. Конституционное право Российской Федерации. – М.: ИНФРА, 2000. – С. 107.

4 Конституциявий ҳуқуқда легитимлик деб (лотинчадан legitimus – қонуний) давлат ҳокимияти органининг ёки олий мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва ваколатларини қонуний деб топилиши уларни конституцияга ва халқни қонуний билдирилган иродасига аниқ мос келиши тушунилади.

5Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида”ги конституциявий қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. – 1994. – № 10. – 250-модда.

6 Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. – 1997. – № 2. – 36-модда.

7Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги конституциявий қонуни //Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. –2002. – № 12. – 213-модда.

8 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 51-сон, 574-модда.

9 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12 ноябрь. –Т.: «Ўзбекистон», 2010. –Б. 35-36.

10 Жўраев Қ.А. Сайлов тизимини эркинлаштириш – демократик тараққиёт омили. Адолат. 2011 йил 6 май № 20 (825)

Download 198,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish