4) натижа. Мувофиқлаштиришнинг қайд этилган шакллари жиноятчиликка қарши ҳамкорликда курашишнинг бошқа шакллари каби бевосита ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини янада чуқурлаштиришга, мувофиқлаштириш шаклларини такомиллаштиришга, жиноятчиликка қарши курашда тегишли органларнинг ҳуқуқий мақомини ривожлантиришга йўналтирилган. Буларнинг ҳаммаси ўз навбатида жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишлари ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини оширишга эришилади.
Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни кучайтириш.
Ҳозирги кунда терроризм ва диний экстремизм хавфидан ҳеч қайси давлат, жумладан, энг ривожланган давлатлар ҳам кафолатланмаган. Жаҳонда юз бераётган турли кўнгилсиз воқеалар, қон тўкишлар, жумладан, Ироқ ва Сурияда фаолият юритаётган “Ироқ ва Левант ислом давлати” гуруҳи 2014 йилда ўзларини ИШИД (Ироқ ва Шом ислом давлати) деб атаб, ислом динидан ниқоб сифатида фойдаланиб, сиёсий ва бошқа тажовузкор мақсадларда турли оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этмоқдалар. Сир эмаски, ИШИД терроризм ва диний экстремизм билан боғлиқ бир қанча жиноятлар содир этаётган диний экстремистик, террористик жиноий уюшмадир. ИШИД Марказий Осиё мамлакатларига ҳам ўз таъсирини ўтказишга уринмоқда. Жумладан Африка, Ўрта Шарқ ва Марказий Осиёдаги 15 дан ортиқ диний экстремистик ва террорчилик ташкилотлари ИШИДнинг ҳатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, уларга ёрдам бериб келмоқда.
Сўнгги йилларда дунёнинг турли мамлакатларида, хусусан, Франция, Бельгия, Германия, Туркия, Покистонда юз берган террорчилик ҳаракатлари диний экстремизм, терроризм каби таҳдидларнинг кучайиб бораётганлигидан далолат беради. Минтақада диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш, бу турдаги жиноятлар содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш нақадар долзарб эканлиги маълум бўлади. Шу ўринда қўшни Афғонистонда жойлашган террорчи гуруҳларнинг тинчлик ва хавфсизликка реал таҳдид туғдириши масаланинг нақадар жиддий эканлигини англатади.
Бугунги кунда мамлакатимизда диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш борасида етарли тажриба ва ҳуқуқий база шакллантирилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги “Терроризмга қарши кураш тўғрисида” Қонуни, 2004 йил 26 августдаги 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни, шунингдек, мамлакатимизда БМТнинг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенцияси ратификация қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва қатор хорижий давлатлар ҳукуматлари ўртасида имзоланган уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши курашиш тўғрисидаги қатор ҳамкорлик меморандумлари диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашишда мустаҳкам ҳуқуқий асос вазифасини ўтамоқда.
2017 йил мобайнида Ўзбекистон Республикасининг ИИВ, МХҲ ДБҚ, Бош прокуратура, Мудофаа вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар иштирокида диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш амалиётини ўрганиб, ушбу йўналишда ташкилий-амалий тадбирларни янада кучайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш назарда тутилган.
Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашишга оид чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ушбу соҳадаги жиноятчиликка қарши кураш бўйича самарали усулларни ишлаб чиқиш имконини беради. Давлат органлари ходимлари, таълим муассасалари ўқувчилари ва жамоатчилик ўртасида терроризм, экстремизм ва бошқа жиноий фаолиятни олдини олишга қаратилган комплекс профилактик-тушунтириш тадбирларини ўтказиш мақсади ҳам кўзда тутилган. Комплекс профилактик-тушунтириш тадбирлари бир қатор радио ва теледастурлар ташкил этиш орқали аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш, жамиятда терроризм, экстремизм ва бошқа жиноий фаолиятни олдини олишга қаратилган ишларнинг самарали тизими яратилишига, ушбу соҳада давлат органлари ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги механизмини янада такомиллаштиришга имкон беради.
Юқорида келтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида, кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида терроризм ва диний экстремизм билан боғлиқ ёт ва зарарли ғоялар таъсиридан огоҳлантириш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар, шу жумладан, таълим муассасалари доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари янада такомиллаштирилади;
терроризм ва диний экстремизм билан боғлиқ жиноятлар аксарият ҳолларда Интернет тармоғидан фойдаланиб содир этилаётганлигини эътиборга олиб, терроризм ва диний экстремизмга қарши самарали курашиш мақсадида миллий интернет сегментини муҳофаза қилиш, интернет орқали террористик ва диний экстремистик ташвиқот олиб боришни чеклашни назарда тутувчи қонун ҳужжати ишлаб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |