Fuqarolik jamiyatini barpo etishning ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy va ma`naviy asoslari


Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш



Download 155 Kb.
bet3/10
Sana23.02.2022
Hajmi155 Kb.
#141156
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4 мавзу Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимини янада

Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4850-сон Фармонига кўра, фаолиятни иш якунларининг комплекс таҳлили асосида режалаштириш ва ташкил этиш, бунда эътиборни аввало ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш орқали тизимли ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратиш масаласи белгилаб берилган эди.
Ўзбекистон Республикасида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга масъул органлар ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда, фақат қонунга бўйсиниб амалга оширадилар.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жиноятчиликка қарши кураш чораларини самарали бажариш ва асосий фаолият йўналишларини келишувчилик асосида таъминлаш мақсадида ўз фаолиятларини мувофиқлаштиради.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш деганда тезкор-қидирув фаолиятни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширадиган органларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш назарда тутилади.
Шу маънода мазкур вазифани бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ва жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг тартиби ва механизмлари аниқ белгилаб берилади.
Жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг моҳияти, мақсади нималардан иборат? Унинг қандай шакллари мавжуд? Мувофиқлаштириш билан ҳамкорликнинг фарқи борми?
1) мувофиқлаштириш моҳияти. Умуммақсадга эришиш йўлида жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар фаолиятини тартибга солиш, самарадорлигини янада ошириш йўлида ўзаро келишув мувофиқлаштиришнинг моҳиятини белгилайди. Модомики, мақсад умумий, яъни жиноятчиликка қарши курашиш экан, демак, шу фаолиятни амалга оширадиган органлар ишини мувофиқлаштириш шартми? Ҳаммаси ҳам ягона умуммақсадга хизмат қилади-ку. Тўғри, лекин уларнинг ҳар бири мустақил ҳолда ўз ваколати доирасидагина ўзларига хос шакл ва усуллар билан жиноятчиликка қарши курашади. Афсуски, жиноят турлари шу даражада хилма-хилки, уларга қарши самарали курашиш, олдини олиш ва йўл қўймаслик мавжуд бутун имкониятни бевосита ишга солишни, барча кучларни бирлаштиришни талаб қилади. Айнан ана шу талабни жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар фаолиятини мувофиқлаштириш орқалигина амалга ошириш мумкин.
Ана шу тамойилларга ва асосий йўналишларга риоя қилинагани ҳолда, жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини таъминлаш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятни, суриштирув ҳамда дастлабки терговни амалга ошириш органларининг фаолияти мувофиқлаштирилиб, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ва назорат органлари ҳамкорлиги йўлга қўйилади, даврий ҳамда узоқ муддатга мўлжалланган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар дастурлари, аниқ йўналтирилган режалар тизими ишлаб чиқилади, уларнинг тўлиқ ва сифатли ижро этилишини таъминлашга қаратилган мувофиқлаштирувчи кенгаш қабул қилган қарорлар ижросига жиддий эътибор қаратилади ва ижроси таъминланади. Ҳар олти ойда тезкор-қидирув ва излов ишларининг аҳволи, натижалари мувофиқлаштириш кенгашларида муҳокама қилиниб, фаолиятнинг самарадорлигини оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси таъминлаб борилади;

Download 155 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish