Bog'liq 4 мавзу Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимини янада
Коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш. Жиноятчиликка қарши кураш тизимини ва инсон ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини янада такомиллаштириш, халқнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш ўз ичига қонунийликни таъминлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларни шакллантириш, коррупцияга қарши курашиш самарали тизимини ташкил этиш заруриятини намоён этади.
Мазкур соҳадаги ислоҳотларнинг амалга оширилишида миллий қонунчиликга халқаро ҳуқунинг умумэътироф этилган нормалари тадбиқ этилиши муҳим аҳамият касб этади, буни биз 2008 йили “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилинишида яққол кўришимиз мумкин.
Мазкур Конвенциянинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашда янада самарали ва таъсирчан олдини олиш чора-тадбирларни қабул қилиш ва мустаҳкамлаш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.
2010 йили Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ОЭСР) Коррупцияга қарши курашиш бўйича Тизимининг Истанбул ҳаракат дастурига қўшилган. ОЭСР халқаро экспертлари ўзининг бир неча бор амалга оширган ташрифлари натижасидаги хисоботларида охирги йилларда ушбу соҳада амалга оширилган ва тадбиқ этилган ислоҳотларга ижобий баҳо беришган.
Ўзбекистон томонидан ташланган яна бир муҳим қадам - бу 2016-2017 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар комплекс режаси тасдиқланганлиги.
Ушбу Комплекс дастур турли давлат идоралари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва илмий соҳа мутахассислари иштирокида ишлаб чиқилган. Режа коррупцияга қарши курашиш сиёсат ва коррупциянинг олдини олиш бўйича масалаларнинг айрим жиҳатларини ўз ичига олган.
Комплекс режа стратегик ҳужжат ҳисобланиб, ушбу масалада манфаатдор бўлган барча тарафларнинг мажбуриятлари ва унда кўрсатилган вазифаларни ижро этиш босқичлари аниқ кўрсатиб ўтилган.
Халқаро стандартларни хисобга олган ҳолда коррупцияга қарши кураш бўйича ҳуқуқий ва институционал асосларини келгусидаги такомиллашуви мақсадида 2017 йилнинг 4 январ санасида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
Ушбу қонунда коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ваколатли давлат органлари тизими, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқаролар ва оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши, шунингдек ушбу соҳадаги халқаро ҳамкорлик масалалари акс этган.
Қонун билан қамраб олинган чора-тадбирлар доираси Ўзбекистоннинг сиёсий эрк-иродаси ва коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг жиддийлигини тасдиқлайди. Қонун ягона бир бутунлигича барча коррупцияга қарши курашиш элементларини ўзида қамраб олган.
Қонунга кўра коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
очиқлик ва шаффофлик;
тизимлилик;
давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;
коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;
жавобгарликнинг муқаррарлиги.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этилади. Идоралараро комиссияни шакллантириш ва унинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.
Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;
коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш;
коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш.
Идоралараро комиссиянинг асосий вазифаларини амалга оширилишига эришиш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:
коррупцияга қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий ва норматив–ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини доимий ва самарали таъминлаш;
унинг зарурий мустақиллигини таъминлаш;
уни тегишли моддий ресурслар билан таъминлаш.
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури тасдиқланди4.
Шундай қилиб, Ўзбекистон антикоррупцион сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек коррупциянинг олдини олиш учун институционал базасини мустаҳкамлаш мақсадида муҳим қадамларни ташлаган десак адашмаймиз.
Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида:
қонунийлик ва ҳуқуқтартиботни таъминлаш;
давлат хизмати органлирининг фаолиятида ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш;
жамиятда коррупцияга нисбатан мутлоқ муросасизлик маданиятига эришиш;
халқнинг давлат ҳокимияти оганларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш.
Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишда давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш. Жамиятда аҳоли ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасининг юксаклиги – демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг муҳим мезонларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Мамлакатимизнинг ривожланиши ва ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан аҳолининг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқдир. Шахснинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллиги, унинг чинакам фуқаровий муносабати, демократик ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик ҳисси давлатимиз ўз олдига қўйган буюк мақсадларга эришишининг муҳим омилидир.
Ҳуқуқий маданият савияси қабул қилинган қонунлар сони билан эмас, балки ушбу қонунларнинг барча даражаларда ижро этилиши билан белгиланади. Ушбу муҳим ишда одамларда қонунларга ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан чуқур ҳурмат ҳиссини тарбиялаш алоҳида аҳамиятга эгадир.
Бунда ғоят муҳим жиҳат – жамоатчиликка давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари фаолияти ҳақида маълумот бериш, давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорлардан, биринчи навбатда, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, фуқароларнинг қонуний манфаатларига доир қарорлардан аҳолини кенг хабардор қилиб бориш механизмларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ.
Бугунги глобаллашув замонида жаҳон жамоатчилигини, халқимизни ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган янгилик ва ўзгаришлардан ўз вақтида хабардор қилиш, айниқса, фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотлар олишини кенг таъминлаш, шу йўл билан давлат ва жамиятга бўлган ўзаро муносабатларини холис ва ҳаққоний акс эттириш талаб этилади.
Айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришда замонавий ахборот воситалари имкониятидан кенг фойдаланиш зарурлигини инобатга олган ҳолда, ҳуқуқий йўналишдаги ахборот тизимлари сони ва сифатини ошириш, уларнинг фойдаланиш учун қулайлиги масалалари муҳим аҳамиятга эга.
Таълим ва тарбия тизими, маънавият ва маърифат билан боғлиқ барча муассасалар ўз фаолиятларини соф ахлоқий, юксак маънавий қадриятларни қарор топтириш ва омма онгига сингдириш ва энг муҳими фуқароларнинг жамият ҳаётининг барча соҳалари, хусусан, ҳуқуқий масалалар доирасида ҳам фаоллигини ошириш вазифасига сафарбар этишлари лозим.
Шу боис Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясини жорий “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да ва кейинги йилларда амалга оширишга оид давлат дастурида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишда давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш борасида қуйидаги вазифалар белгиланган: