Фукаролик ишлари буйича
Андижон Туманлараро судининг
раиси М.Н. Ахмадалиевага
Андижон шахар 2-тор Бедил кўчаси
А уйда ( Пушкин кўча 18-а уй)
яшовчи фукаро Ризаев Туражондан
А Р И З А
(эгалик килиш хукукини вужудга келтирувчи муддат асосида кучмас мулкка нисбатан эгалик хукукини эътироф этиш тугрисида)
Андижон шахар, Найман кучасидаги «Жахон» бозори худудидаги 8-раста 11- ва 12- ракамли савдо дуконлари бинолари собик 533-сонли Избоскан хужаликлараро кучма механизациялашган колоннасига тегишли мулк булган. Бу МПМК-533 ташкилоти курсатилган савдо дуконлари биноларини Андижон шахар хокиминиг 1995 йил 31 мартдаги 468-К сонли карорига асосан уз маблаглари хисобидан куриб битказган. Бинолар куриб битказилгандан сунг, МПМК-533 уларни менга сотиб келишилган 200.000 (икки юз минг) сум пулни пул утказиш йули билан менинг хусусий корхонамдан олган. Бу хакдаги молиявий, хужжатлар аризага илова килинмокда.
Мен келишилган маблагни МПМК-553 корхонасига тулик (пул утказиш йули билан) тулаганимдан сунг, яъни 1995 йил июль ойидан бошлаб савдо дуконларига эгалик килиб, фойдаланиб келмокдаман. Бозор маъмурияти ва бошка ташкилотларга барча туловларни мен амалга ошириб келаётганлигим ёзма далиллар билан исботланади.
Избоскан туманида фаолият юритган 533 сонли ХМКК ташкилоти кўп йиллар илгари тугатилган ва давлат рестридан чиқарилган. Шу сабабли, мен ўзаро шартнома тузиш йўли билан бу кўчмас мулкни ўз номимга расмийлаштиришга имкониятим йўқ.
Узбекистан Республикаси Фукаролик Кодексининг 187-модцасида «Мулкдор булмаган, лекин кучмас мол-мулкка ун беш йил давомида ёки бошка мол-мулкка беш йил давомида узиники каби халол, ошкора ва узлуксиз эгалик килган шахе бу мол-мулкка мулк хукукини олади (эгалик килиш хукукини вужудга келтирувчи муддат)» деб курсатилган.
Мен Андижон шахар, Найман кучасидаги «Жахон» бозори худудидаги 8-раста, 11- ва 12- ракамли савдо дуконлари биноларини 1995 йилдан хозиргача халол, ошкора, узлуксиз фойдалани келаётганимизни «Жахон бозори» маъмуриятининг маълумотномаси, туловлар амалга оширилганлиги хакидаги квитанциялар ва хамда Андижон вилоят “Ер тузуш ва кучмас мулк кадастр” Давлат корхонаси Андижон шахар филиалининг 2018йил 26-октябр Д.Т.№ 8034-04 маьлумотномаси исботлайди.
Юкоридагиларга кура, суддан Андижон шахар, Найман кучасидаги «Жахон» бозори худудигаи 8-раста, 11- ва 12-ракамли савдо дуконлари биноларига эгалик хукукини вужудга келтирувчи муддат асосида менинг мулкий хукукимни эътироф этиш хакида хал килув карори чикариб беришингизни сурайман.
Аризамга турар жойдан маълумотнома, “Жахон” бозоридан маълумотномаси, шартномаси, квитанцияларнинг нусхалари, Андижон вилоят “Ер тузиш ва кучмас мулк кадастр” Давлат корхоносанинг Андижон шахар филиалининг маьлумотномаси, Избоскан тумани Давлат хизматлари марказининг хати ва Давлат божини илова киламан.
Хурмат билан,
Аризачи: Т.Ризаев
Do'stlaringiz bilan baham: |