4. Пропорционал сайлов тизимидан кўпмандатли сайлов округларида ташкил этилган сайловларда фойдаланилади. Бунда сайловчи вакиллик органларига кўрсатилган битта номзод учун эмас, балки сайлов бирлашмаси ѐки партия съездида тасдиқланган бир неча кишилик номзодлар рўйхатига овоз беради. Натижада, тегишли органдаги ўринлар партия олган овозига қараб, пропорционал равишда тақсимланади.
Мажоритар сайлов тизимининг (французча majorite - кўичилик) асосини «кўичилик тамойили» ташкил этади. Бундай тизим, одатда, бир мандатли округларда амал қилади ва энг кўи овоз олган номзод ғолиб ҳисобланади.
5. Oʻzbekiston Respublikasining saylov tizimi mamlakat Konstitutsiyasi va saylov toʻgʻrisidagi tegishli qonunlar bilan tartibga solinadi. Ularga binoan, Uzbekistonda majoritar saylov tizimi qoʻllaniladi. Macalan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi deputatligiga nomzod saylov okrugi buyicha ovoz berishda ishtirok etgan saylovchilarning yarmidan kupining ovozini olishi kerak. Agar saylovchilarning roʻyxatiga kiritilgan saylovchilarning yarmidan kami saylovda ishtirok etgan boʻlsa, saylov oʻtmagan deb hisoblanadi. Agar saylov okrugi buyicha 2 tadan ortiq nomzod ovozga qoʻyilgan boʻlsa va ulardan birontasi ham kupchilik ovozini ololmasa, yaʼni deputat bulib saylanmay qolsa, okrug saylov komissiyasi eng koʻp ovoz olgan 2 nafar nomzodni okrugda takroriy ovozga qoʻyish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Bu qaror Markaziy saylov komissiyasiga yuboriladi. Markaziy saylov komissiyasining qarori asosida 2 hafta ichida takroriy ovoz berish oʻtkaziladi
6. Ўзбекистонда партиявий тизим тадрижийлик асосида, бир маромда ўз такомилига етиб бормоқда. Масалан, 1994 йилга Парламент сайловларида ҳокимият органлари ва аҳолининг ташаббускор гуруҳларидан 167 нафар депутат сайланган бўлса, 1999 йилги Парламент сайловларида уларнинг сони 125 тагача қисқарди. 2004 йилги Парламент сайловларида сайланган депутатларнинг 90 фоизидан кўпроғи сиѐсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлардир. 2009 йилги сайловлардан бошлаб эса Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан 15 нафарлик квота асосида сайланадиган депутатлардан ташқари қолган барча депутатлар партиявий мансублик асосида сайлана бошладилар. Бу эса сиѐсий ҳаѐтда сиѐсий
партияларнинг вазни ва нуфузи тобора ошиб бораѐтганлигидан далолат беради.
7. Минтақавий халқаро ташкилотлар ҳам ўзларининг Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоялаш тўғрисидаги Европа конвенцияси (1950 йил), Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Америка конвенцияси (1969 йил), Инсон ва халқлар ҳуқуқларининг Африка хартияси (1986 йил) каби халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари тимсолида халқаро сайлов андозаларига жиддий аҳамият қаратади. Хусусан, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) демократик сайловлар соҳасидаги асосий андозалари Инсонийлик мезонлари бўйича Копенгаген ҳужжатида (1990) ўз аксини топган. ЕХҲТнинг сайлов принципларини қуйидаги еттита сўз – универсаллик, тенглик, эркинлик, адолатлилик, яшринлилик, очиқлик ва ҳисобдорлик - мисолида тўла ифодалаш мумкин. Бу - ҳар бир овоз эътиборга олиниши ва фуқаро давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришга кўмаклашиши мумкин эканлигининг ўзига хос далолатидир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 21-моддасига кўра, ―Ҳар бир инсон ўзи яшаѐтган давлатнинг бошқарувида бевосита ѐки эркин сайланган вакиллар орқали қатнашиш ҳуқуқига эгадир. Халқ иродаси ҳокимиятнинг асоси бўлмоғи лозим; бу ирода даврий ва сохталаштирилмаган, умумий ва тенг сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш ѐки овоз бериш эркинлигини таъминлайдиган бошқа тенг қийматли шакллар воситасида ўтказиладиган сайловларда ўз аксини топиши лозим‖. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинган яна бир ҳужжат, яъни ―Фуқаролик ва сиѐсий ҳуқуқлар тўғрисида‖ги халқаро Пактнинг 25-моддасига мувофиқ ҳар бир фуқаро камситишларсиз ҳамда асоссиз чекловларсиз: бевосита ва эркин сайланган вакиллар орқали давлат ишларини бошқаришда қатнашиш; умумий ва тенг сайлов ҳуқуқи асосида, яширин овоз бериш орқали ўтказиладиган ва сайловчиларнинг эркин ҳолдаги хоҳиш-иродасини таъминловчи чинакам даврий сайловларда овоз бериш ва сайланиш; ўз мамлакатида умумий шартларда давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эга бўлиши жоизлиги таъкидланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |