Фуқаролик жамияти



Download 19,76 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi19,76 Kb.
#241070
  1   2
Bog'liq
ma'rufjonov


Fuqarolik jamiyati


“Фуқаролик жамияти” тушунчаси – инсониятнинг бир неча асрлар мобайнида шаклланган тафаккур маҳсули бўлиб, у инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминлаш даражасининг нақадар юксалганлиги даражаси мезони сифатида намоён бўлди. Фуқаролик жамиятининг пойдевори ва асосларини яратиш учун авваломбор у ҳақдаги ғояларнинг генезисини ва ривожланишини билишга зарурат туғилади. Фуқаролик жамиятини шаклланиши учун унинг асослари (иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий) яратилиши лозим. Фуқаролик жамиятининг асослари қуйидагилардан иборат:
иқтисодий асос - шахс ва жамият манфаатларининг умумийлигига асосланган мулк шаклларининг хилма-хиллиги, иқтисодий плюрализм, кўп укладлилик, эркин бозор муносабатлари; жамиятнинг ҳар бир аъзосини ўз мулкига эга, у бу мулкни ўз хоҳиши билан тасарруф эта олиш эркинлигининг мавжудлиги, бу мулкдан фойдаланиш ва уни сарфлаш ҳуқуқига эга бўлиши, хусусий мулк дахлсизлиги, ҳар бир шахснинг давлат томонидан кафолатланган тадбиркорлик, мехнат ва истеъмол фаолияти эркинлиги билан таъминланганлиги.
ижтимоий-сиёсий асос – фуқаролик жамияти қурилаётган давлатнинг мустақил ва суверен эканлиги, иқтисодий ва сиёсий ҳокимиятларнинг бир-биридан ажратилганлиги; фуқароларнинг ўз мақсадларини ҳимоя қилиш мақсадида маълум нодавлат ташкилотларга бирлашган бўлиши, ҳокимятни учга бўлини принципи амалда ўз аксни топганлиги, ҳокимиятларни турли марказлар, гуруҳлар ёки шахслар қўлида тўпланиб қолмаслиги; сиёсий плюрализмнинг мавжудлиги; давлат ҳокимияти ваколати функцияларининг секин-аста секинлик билан қуйи вакиллик органлари ва ўзини ўзи бошқариш органларига бериб борилиши;
ҳуқуқий асоси – жамиятда инсоннинг яшаши ва ривожланиши учун муҳим зарурат бўлган эркинлик, тенглик, адолат қадриятларининг қарор топганлиги, шахслар ва фуқаролар ўртасида ўзаро тенгликнинг таъминланганлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини давлат томонидан тўлиқ равишда эътироф этилиши; адолат принципларига амал қилиниши; бир шахснинг эркинлиги иккинчи шахснинг эркинлигига дахл этса, унинг эркинлиги шу ерда тўхталиши, давлат, жамият ва шахс манфаатлари ўзаро муштарклигининг шаклланиши;
маънавий асос – инсонлар ўз қадр-қимматини ҳар қандай тажовузлардан ҳимоя қила олиш қобилиятини шаклланганлиги, халқнинг жамият қадриятлари ҳимоя қила олиш салоҳиятининг мавжудлиги, виждон эркинлигининг амал қилиши, жамиятда аҳлоқий меъёрларга амал қилиш урф-одатларининг шаклланганлиги, бирон-бир мафкуранинг якка ҳокимлик қилишга уринишларининг чеклаб қўйилганлиги, фуқароларнинг маънавий ва ижтимоий жараёнларда бевосита ва билвосита иштирок этишлари учун барча шарт-шароитларнинг мавжудлиги, ҳар бир фуқаронинг ўз мустақил фикрлаши ва қарашига эга эканлигини намоён қилиш учун барча шароитларнинг мавжуд эканлиги, маънавий жараёнларни фақат жамият ва фуқаролар томонидан амалга оширилиши, ҳар бир фуқаронинг қандай дунёқараш ёки динга кириши унинг ўзи томонидан ҳал этилиши, диний эркинлик, барча динлар ва мафкураларнинг ўзаро ҳамкорликда яшашлари учун зарур бўлган шарт-шароитларнинг яратилганлиги.
Умуман олганда “фуқаролик жамияти” атамаси турли хорижий адабиётларда умумий моҳиятга эга, шу билан бирга, ҳар бир мамлакатнинг миллий анъанларини ҳам уйғунлаштирадиган тушунча бўлиб, у ҳозирги даврдаги талқинларда жамиятнинг муайян шакли (ҳолати ва хусусияти)ни, унинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий табиатини, ривожланиш даражасини ифодалайди. Фуқаролик жамиятини шакллантириш масалалари доимо давлатни такомиллаштириш, ҳуқуқ ва қонуннинг ролини юксалтириш муаммолари ҳал этиш билан чамбарчас тарзда ўзаро боғликдир.
Баъзи олимларнинг фикрича, демократик жамият – бу «энг аввало, фуқаролик жамиятидир. Чинакам демократиянинг олий мазмуни — шахслараро, миллатлараро, давлат ва ижтимоий-сиёсий муносабатларни уйғунлантиришдан иборат. Бунда инсон ва жамият, жамият ва давлат ҳокимияти тинч-тотув яшайди». Фуқароларнинг давлат ҳаётида иштирок этиши жараёни анча кучайиб бормоқда ва сиёсий партиялар, ноҳукумат ташкилотлар фаолиятида, ҳаётнинг барча жабҳалари, шу жумладан инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳам органлар ва мансабдор шахслар фаолиятининг ижтимоий назоратини ҳамкорликда амалга оширишга қаратилган оммавий ахборот воситаларининг фаоллашувида ўз аксини топмоқда.
Фуқаролик жамияти — бу, ижтимоий-сиёсий масалаларни ҳал этишда фаол қатнашадиган, давлатнинг бедодлиги ва аралашувига йўл қўймайдиган ҳуқуқ ҳукмрон бўлган, фуқаролар ва давлат ҳамкорлик асосида ишлайдиган онгли индивидлар жамиятидир. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида фуқаролик жамиятига таъриф берилмаган бўлса-да, унда фуқаролик институтларини ташкил этиш ва улар фаолиятининг ҳуқуқий асослари эътироф этилган, уларнинг давлат билан ўзаро ҳамкорлиги принциплари белгиланган1.
Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти фанининг предмети сифатида фуқаролик жамиятининг шаклланиши, ривожланиши, ҳар бир миллий давлатда фуқаролик жамияти қарор топишининг умумий, ўзига хос қонуниятларини ва тамойиллари, Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси йўналиши ўрганилади. Фуқаролик жамияти фанининг предмети – кишилик тарихида инсонларнинг ўзаро муносабатлари натижасида юксак жамиятга доир қадриятлар ва тузилмавий унсурларнинг шаклланиши, уларнинг ривожланиб бориши натижасида идеал жамиятда инсонлар ўзаро алоқаларининг қонуниятларини шаклланиши, ривожланган мамлакатларда узоқ тарихий ривожланиш натижаси ўлароқ шаклланган юксак инсоний бирлик – фуқаролик жамиятининг институтлари фаолияти, Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси йўналишиларини амалга ошириш назарий ва амалий жиҳатлари тизимли ўрганишни ташкил этади. Фаннининг объекти – бу инсоний жамиятнинг оддийдан мураккабга, ўзини ўзи такроран яратиб турадиган инсоний бирликка ўсиб ўтиши, ва ниҳоят, ривожланган мамлакатларда шаклланган фуқаролик жамияти ва унинг институтлари ҳисобланади. Ана шу тарихий воқеликларга уйғун тарзда Ўзбекистонда фуқаролик жамияти унсурларига доир ғояларнинг ривожланиши, мустақиллик даврига келиб фуқаролик жамияти институтларининг ривожланиши, ундаги тамойилларнинг ривожланган давлатлар билан қиёсий таҳлиллари ҳисобланади.
Фанни ўқитишдан мақсад - талаба ёшлар онгида фуқаролик жамиятига доир тасаввурларни сингдириш, уларда жамиятни ривожлантиришга доир мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси йўналишилари, Ватанга садоқат ҳис-туйғуларини юксалтириш кабилардан иборатдир.

Download 19,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish