Фуқаролик жамияти


Либерализм асосчиси Жон Локк биринчи бўлиб шахсни жамият ва давлатдан



Download 80,53 Kb.
bet6/9
Sana23.02.2022
Hajmi80,53 Kb.
#168234
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-МАЪРУЗА МАТНИ

Либерализм асосчиси Жон Локк биринчи бўлиб шахсни жамият ва давлатдан, эркинликни – бошқа қадриятлардан устун қўйган. Эркинликни у давлатнинг аралашувидан холи ҳолат сифатида тушунган.
Фуқаролик жамиятини таҳлил қилишга нисбатан бошқа бир ёндашувни Г.Гегел (1770-1831) таклиф қилади. У фуқаролик жамиятига ўз кундалик эҳтиёжларини меҳнат ёрдамида қондирувчи индивидлар мажмуи деб қарайди. Унинг фикрига кўра, фуқаролик жамиятининг негизини хусусий мулк ташкил этади.
Г.Гегел фикри бўйича, тарихий жараённи ҳаракатлантирувчи куч сифатида фуқаролик жамияти эмас, балки давлат амал қилади, у барча фазилатларни ўзида мужассамлаштиради, инсон шахси, умумий сиёсий, моддий ва маънавий асосларнинг жамулжам ифодаси ҳисобланади. Давлат инсонни ҳар хил тасодифлардан ҳимоя қилади, адолатни таъминлайди, умумий манфаатларни рўёбга чиқаради.
Давлат, оила, қабила, миллат, диний ва бошқа бирликлардан фарқланувчи «фуқаролик жамияти» категорияси ХВИИИ-ХИХ асрларда тадқиқот предметига айланди. Г.Гегел ўзининг «Ҳуқуқ фалсафаси» асарида фуқаролик жамияти тушунчасини атрофлича ўрганди ва унга шахсларнинг эҳтиёжи ва меҳнат тақсимоти тизими, адлия (ҳуқуқий муассасалар ва ҳуқуқий тартибот), ташқи тартиб (политсия ва корпоратсиялар) орқали алоқаси (муносабатларга киришиши) сифатида таъриф берди.
Ўша давр жамияти ва давлатига нисбатан Г. Гегелнинг қарашлари эскирганлигига қарамай, унинг фуқаролик жамияти давлатга нисбатан мустақил бўлган шахсий манфаатлар жабҳаси, ижтимоий тузум, меҳнат тақсимоти ва мулк шаклларига боғлиқ эканлиги ҳақидаги фикрлари ижтимоий фанларнинг ривожланиш йўлида ташланган муҳим қадам бўлди.
Г.Гегел фикрига кўра, фуқаролик жамияти – бу, аввало, хусусий мулкка асосланган эҳтиёжлар тизими, шунингдек, дин, оила, табақалар, давлат қурилиши, ҳуқуқ, ахлоқ, бурч, маданият, маориф, қонунлар ва улардан келиб чиқувчи субъектларнинг ўзаро юридик алоқаларидир. Табиий, «номаданий» ҳолатдан «одамлар фуқаролик жамиятига киришлари лозим, чунки фақат шу жамиятда ҳуқуқий муносабатлар ҳақиқий хусусият касб этади»7. Айни вақтда Гегел бундай жамият фақат «ҳозирги дунёда» мавжуд бўлиши мумкинлигини қайд этади. Бошқача айтганда, фуқаролик жамияти ёввойилик, қолоқлик, маърифатсизликка қарши қўйилади.

Download 80,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish