Фуқаролик жамияти


Шу маънода, Соҳибқирон Амир Темурнинг қуйидаги сўзлари



Download 80,53 Kb.
bet3/9
Sana23.02.2022
Hajmi80,53 Kb.
#168234
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-МАЪРУЗА МАТНИ

Шу маънода, Соҳибқирон Амир Темурнинг қуйидаги сўзлари ҳозирги замон билан ҳамнафас жаранглайди: «Тажриба, - деб ёзади у, менга шуни кўрсатдики, дин ва қонунга таянмаган ҳукумат, ўзининг буюк қудратини узоқ вақт сақлаб тура олмайди. Уни ҳар қандай ёвуз киши кириши мумкин бўлган на томи, на эшиги, на панжаралари бор уйга ўхшатиш мумкин. Шунинг учун мен ўз салтанатимни ислом арконлари ва бошқарувда ўзим қатъий амал қилувчи қонунлар асосида қурдим4.
Унинг фикрига кўра: ―Раҳбар учун барча ишларда адолатга амал қилиши керак: у сотилмайдиган ва фазилат эгаси бўлган одамни вазирликка тайинлаши лозим, чунки адолатли вазир ўзи маҳдуд-раҳбар адаолатсизликларни тўғирлаши мумкин, аммо вазирнинг ўзи шундай бўлса, ҳалокат яқиндир5. Соҳибқирон фикрича, давлат бошқарувида яна бир муҳим қонуният – қонун устуворлиги. «Қатъий тартиб ва қонунларга амал қилишим бахт-саодатим калити бўлди». Бош қонунлар сифатида диний аҳкомларни ва улар асосида ёзилган фикрларни билган. Бунинг барчаси буюк Темур адаолатли ва фозил бошқарувга алоҳида эътибор қаратганлигини кўрсатиб турибди.
Комил инсонлар жамияти ҳақидаги ғоялар Алишер Навоий (1441–1501) нинг «Садди Искандарий», «Маҳбуб ул қулуб», «Пайғамбарлар ва донолар тарихи» ва бошқа асарларида ўз ифодасини топган. А.Навоий учун адолат ва қонун ижтимоий тараққиётнинг асоси ҳисобланади. Унинг консепиясида ҳукумдор шахси алоҳида аҳамият касб этади. Фазилатли ва идеал шахс ҳақида мулоҳаза юритар экан Навоий ўзига хос инсонпарвар назарияни яратади. Ўз назариясида мутафаккир, бир томондан ҳукумдор ва боғбонни, бошқа томондан давлат ва боғни солиштиради. Унга кўра, агар боғбон ақлли ва меҳнатсевар бўлса, унинг боғи гуллаб-яшнайди. Ҳудди шундай агар мамлакатнинг ақлли, доно, адолатли, халқи учун қайғурадиган ва уни севадиган ҳукумдори бўлса, у ривожлниб фаровонлашади.
У назариётчи ва амалиётчи сифатида давлат сиёсатининг адолатли асослари ва унинг маънавий мезонларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади. Айниқса, адолатсизлик ва зулм давлатни таназзулга, жамиятни жаҳолатга олиб келиши тўғрисидаги қарашлари ўз ифодасини топади: «...давлат иши билан машғул бўлган амалдорлик чоғларимда кўнгил мулкини турли одамларнинг ҳужуми булғалади. Гоҳ амирлик ўрнида ўтирдим ва ҳукумат маҳкамасида халқнинг арз-додини сўрдим ва гоҳ подшоҳ ёнида вазирлик қилдим ва менга умидвор назар билан қараб турган элга мурувват кўрсатдим»6 дейди. Адолатли жамият шаклланишининг асосий омили сифатида Навоий инсоний фазилатлар: адолатлилик, раҳмдиллик, меҳнатсеварлик, ростгўйлик, ватанпарварлик, виждонлилик, инсонпарварлик ва жасоратни келтириб ўтади.
Фуқаролик жамияти консепсиясининг эвропача анъанаси антик илдизларга эга. Мазкур анъананинг мазмун-моҳияти нафақат сиёсий, балки шахсни ижтимоий-ахлоқий нуқтаи назардан баҳолаш билан боғлиқ эди. Бунга Платон, Аристотел, Ситсерон каби мутафаккирларнинг қарашларини мисол келтириш мумкин.
Фуқаролик жамиятининг антик консептуал таълимотида жамият ва давлат феноменларининг узвийлиги қадимги юнон дунёқарашининг муҳим хусусиятларидан бири ҳисобланади. Хусусан, Платоннинг «Давлат» диалогида фуқароларнинг шахсий ва ижтимоий ҳаётини ажратишгина эмас, ижтимоий соҳани ҳозиргидек замонавий талқинда, сиёсий фаоллик сифатида тушунилган. Бунда жамият ҳаётининг сиёсий жиҳатлари, фуқаролик жамияти тизимининг умумий тавсифи сифатида намоён бўлади.
Аристотел ҳам энг мукаммал жамият ғоясини ишлаб чиқишга диққат эътиборини қаратади, бироқ фуқаролик жамияти ғоялари таркибида бу масала ўзгача назарий жиҳатларни ташкил қилади. Уни кўпроқ ижтимоий трансформатсия эмас, балки давлат тузилмасидаги ўзгаришлар қизиқтиради. Бундан ташқари Аристотел ўзининг назарий ишланмаларида давлат ҳақидаги мавҳум ғояга таянишни эмас, жумладан Платонга хос бўлган, балки воқеъликда мавжуд бўлган бошқарув шаклларини солиштириш, қиёсий таҳлил қилишга таянади, бу жиҳат эса унинг давлат ва жамият борасидаги позитсиясини конкретроқ бўлишини таъминлайди.

Download 80,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish