Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судига
|
Даъвогар: Булунғур тумани, Булунгур махалласи, А.Навоий кўчаси, 36-уйда яшовчи Ахралов Нодир Сайфуллаевич
|
Жавобгар: Булунғур тумани, А.Навоий кўчаси, 36-уйда яшовчи Ахралова Зухра Маматмуродовна
|
ДАЪВО АРИЗА.
( Никоҳдан ажратиш тўғрисида )
Мен даъвогар Ахралов Нодир Сайфуллаевич 1979 йил 26 июлда Самарқанд вилояти, Булунҳур туманида туғилганман. Миллатим ўзбек. Оилаликман 3 нафар фарзандим бор. Даъво талабим юзасидан тубандагиларни билдираман.
Мен жавобгар Ахралова Зухра Маматмуродовнага 2010 йил декабрь ойининг 24 кунида тўй қилиб, Булунғур туман ФҲДЁ бўлимида 1711-сонли далолатнома асосида расмийлаштирилган. Жавобгар З.Ахралова билан биргаликдаги турмушимиздан бир фарзанд туғилди. Жавобгар З.Ахралова билан турмушимиз бошидан яхши бўлмади, сабаби тўйдан кейин жавобгарнинг характери ўзгариб арзимаган нарсадан бахона қилиб уйда жанжал қилиб мен билан урушадиган бўлиб қолди. Бундан ташқари мен ва оила аъзоларимни умуман хурмат қилмасди. Мен оилам бузилмасин фарзандим тирик етим бўлмасин, яхши бўлиб кетар деб сабр қилиб яшадим. Лекин фойдаси бўлмади. Жавобгарнинг характери ўзгармади. У уйига тез тез уйига кетиб қоладиган одат чиқарди. Бизни оилани яраштиришга махалламиз фаоллари томонидан бир неча маротаба харакат қилишди. Лекин оилани яраштиришни имкони бўлмади. Шу орада жавобгар томонидан менга нисбатан 1 нафар фарзандимиз таъминоти учун 2012 йилнинг 03 сентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг суд буйруғига асосан менга нисбатан ¼ миқдорида алимент ундириш белгиланди. Гарчанд мен фарзандимнинг таъминоти учун хар доим жавқобгарга пул маблағлари бериб келганман. Жавобгарнинг ушбу харакатларидан шуни тушуниш мумкинки жавобгарда хеч қачон оилани сақлаб қолиш хохиши бўлмаган. Мен ушбу суд буйруғига асосан фарзандим то вояга етгунга қадар бўлган пулларни З.Ахралова тўлиқ тўлаб берганман. Жавобгар билан бир оила бўлиб яшашнинг имкони қолмаганлигидан сўнг 2013 йилда шарий равишда бошқа оила қурдим ва ҳозирда 3 нафар фарзандим бор. Жавобгар хам бу орада 2017 йилда бошқа эркак билан яни Шукуров Одил Хамидович исмли шахс билан шарий никоҳ асосида оила қуриб яшаган. Жавобгарнинг фели ёмонлиги, битта уйда тинч тотув яшай олмаслиг сабабли, бу оиласидан хам 6 ой ўтмасдан ажрашиб кетган. Эндиликда бундан кейинги ҳаётимда жавобгар З.Ахралова билан бир оила бўлиб яшашниг умуман имконияти қолмаган.
Ҳурматли судья! Сиздан шу юқорида қайд қилинган ҳолатларни, яъни мени ҳозирда оила қуриб 3 нафар фарзандим борлигини, жавобгар билан 9 йилдан бери алоҳида яшашимизни, жаворбганинг хам бошқа оила қурганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан 2012 йил 24 декабрь куни Булунғур туман ФҲДЁ бўлими томонидан жавобгар Ахралова Зухра Маматмуродовна билан ўртамизда тузилган никоҳни бекор қилиб, бизни мухлат бермасдан никохдан ажратиб беришингизни илтимос қиламан.
Илова: квитанцияси,
паспорт нусхаси,
никох гувохномаси,
хулоса,
тилхат,
Ариза берувчи: Н.Ахралов
Do'stlaringiz bilan baham: |