«_____»_______________ 2021 yil
№ ___________________
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига
Даъвогар: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон
вилояти худудий бошқармаси
А.Навоий шох кўчаси, 122-уй. МФО:00082, СТИР:201832668, х/р:20210000404051543001 Қишлоққурилишбанк Минтақавий филиали
Палата аъзоси : “Андижон Автотеххизмат” МЧЖ
Манзили: Андижон шаҳар, Айланма кўчаси, 1-уй. , х/р: 20208000300177077001; МФО:00069; АТБ Асакабанк Фарход филиали СТИР:200239749;
Жавобгар Abduraxmanov Umidjon Abdushukurovich
Andijon shahar 1 tor U.Yusupov 14
16.09.2019 кунги 6-101-2019-09719RT сонли шартномани бекор қилиш ва 5 679 529 сўм қарздорликни ундириш ҳақида даъво ариза
Андижон “Автотеххизмат” МЧЖ ва жавобгар Abduraxmanov Umidjon Abdushukurovich ўртасида 16.09.2019 кунги 6-101-2019-09719RT -сонли буюртма асосида “Уз Авто Моторс” АЖ автомбили етказиб бериш ҳақида шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан жавобгарга SPARK русумли автомобил 2019 йил 07 ноябр куни етказиб берилган. Жавобгар 2019 йил октябрь 15 кунидан бошлаб ҳар ойнинг 15 санасига қадарли 24 ой мобайнида 1 374 501 сўм 46 тийиндан тўлаши шартлиги шартномада жадвал асосида белгиланган. Жавобгар тўлов жадвали бўйича шу кунга қадар 66 088 035 сўм 00 тийин тўлаши лозим бўлсада, 60 408 506 сўм тўлаган. Жавобгарнинг тўлов жадвали бўйича 5 679 529 сўм муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлиб, жавобгар томонидан 3 ойдан буён пул тўланмасдан, шартнома шартлари қўпол равишда бузиб келинмоқда. Жавобгарнинг мазкур шартнома юзасидан қолдиқ қарзи 5 679 529 сўмни ташкил этади.
Жавобгар бир неча маротаба оғзаки, ёзма ва телефон орқали огоҳлантирилишига қарамасдан юзага келган қарзни тўламай келмоқда. Шартноманинг 8.4.2-бандида сотиб олувчи томонидан тўлов жадвали бўйича тўловлар ўз вақтида тўланмасдан, тўлов интизоми бузилса шартнома муддатидан олдин бекор қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 8-моддасининг 14-бандида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қилинган шикоятлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритганда давлат божи тўлашдан озод қилиниши белгиланган.
Шартноманинг 7.2 - бандида юзага келган низолар дилер жойлашган жойдаги судда ҳал этилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра суддан сўрайман:
Мазкур даъво аризани иш юритуви давлат божи тўловисиз қабул қилишингизни;
16.09.2019 кунги 6-101-2019-09719RT - сонли буюртма асосида “Уз Авто Моторс” АЖ автомбили етказиб бериш ҳақида шартномани бекор қилишингизни ва жавобгардан Андижон “Автотеххизмат” фойдасига шартнома бўйича қолган қарздорлик 5 679 529 сўм, тўланган почта ҳаражатларини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришингизни;
Суд мажилиси белгиланган кун ва жойи ҳақида хабар қилишингизни.
Илова: фуқаролик ишига тааллуқли ҳужжатлар, почта ҳаражатлари тўланганлиги ҳақида тўлов ҳужжати.
«_____»_______________ 2021 yil
№ ___________________
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига
Палата аъзоси: “Андижон Автотеххизмат” МЧЖ
Манзили: Андижон шаҳар, Айланма кўчаси, 1-уй. , х/р: 20208000300177077001; МФО:00069; АТБ Асакабанк Фарход филиали СТИР:200239749;
Даъвони таъминлаш чораси кўриш ҳақида ариза
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Андижон “Автотеххизмат” МЧЖ манфаатларини Abduraxmanov Umidjon Abdushukurovichнинг жавобгарлигида 16.09.2019 кунги 6-101-2019-09719RT - сонли буюртма асосида “Уз Авто Моторс” АЖ автомбили етказиб бериш ҳақида шартнома бўйича жавобгардан Андижон “Автотеххизмат” фойдасига 5 679 529 сўм қарз ва почта ҳаражатларини ундириш ҳақида даъво ариза киритлмоқда. Ҳал қилув қароридан сўнг даъво талабларини таъминлаш учун ААҒ 1336541 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан Abduraxmanov Umidjon Abdushukurovichга тегишли SPARK русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 60K833PA, двигател рақами B12D213193042B8JX0071, кузов рақами XWBMF48NEKA584385, шасси рақамсиз, ранги GAZ бўлган автомашинани хатлаб, жарима майдончасига киритилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |