Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритишни ташкил этиш”


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг қонуний асосларини такомиллаштириш



Download 476,15 Kb.
bet4/90
Sana10.07.2022
Hajmi476,15 Kb.
#773206
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90
Bog'liq
УМК ўз ўзини бошқариш (4) (3) (3)

1.2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг қонуний асосларини такомиллаштириш

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг қонуний асосларини такомиллаштириш - давр талаби. Мамлакатимиз мустақилликнинг илк кунларидан демократик давлат барпо этиш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга асосланган мустақил тараққиёт йўлини танлади.


Бу борада “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилига оғишмай амал қилиниши фуқаролик жамияти институтлари- нинг самарали фаолият юритишига имкон берди. Айниқса, кейинги ўн йилда турли хил фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳар томонлама шаклланди ва ривожланди. Муҳтарам Юртбошимизнинг ўтган йил 12 ноябрда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакати- мизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасида истиқлол йилларида соҳада эришган ютуқлар сарҳисоби асосида фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида янги вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, Президентимизнинг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид илгари сурган ташаббуси фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ижтимоий ҳамкорлигини кучайтириш, ўзини-ўзи бошқариш органларининг жойларда ижтимоий дастурларни бажаришдаги ҳамда давлат ва жамият қурилишига оид муҳим аҳамиятга эга қарорларни қабул қилишдаги фаол иштирокини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратади. Таъкидлаш жоизки, ўтган даврда мамлакатимизда халқимизнинг ноёб анъана ва қадриятлари, шахснинг жамият олдидаги мажбуриятлари бажарилишини кафолатлайдиган, ўзини ўзи бошқариш институтининг ўзига хос кўриниши бўлган маҳалла институтининг ривожлантирилиши фуқаролик жамиятини шакллантиришга хизмат қилди. Бугунги кунда мамлакатимиздаги қарийб ўн мингта фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти (маҳалла) фаолиятининг тараққиёт йўли ва унинг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини кузатар эканмиз, республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар - кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари асосий принципининг босқичма-босқич амалга оширилаётганининг гувоҳи бўламиз. Хусусан, истиқлолнинг дастлабки йилларида маҳаллага икки вазифани амалга ошириш бўйича ҳуқуқий ваколат берилган бўлса, бугунги кунда давлат ҳокимиятининг маҳаллий органларидан 30 дан ортиқ ижтимоий-иқтисодий хусусиятли вазифалар улар ваколатига берилди. Масалан, ижтимоий масалаларни ҳал этиш, коммунал-хўжалик ишларини ҳал қилишда амалий кўмак бериш, оилани мустаҳкамлаш ва унинг фаровонлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳалла ўз ҳудудида тинчлик осойишталикни таъминлайди. Яраштирув комиссияси, «Маҳалла посбони» каби самарали механизмлар- дан фойдаланиш ижобий натижалар бермоқда. Шу сабабли хукуматимиз сиёсати ўзини ўзи бошқариш органлари қонунчилигини янада такомиллаштириш тўғрисидаги ташаббус илгари сураётган ғоялар билан ҳамоҳангдир. Зеро, истиқлол йилларида ривожланган маҳаллаларга ўзбек халқининг ўзига хослиги, анъаналари, маданияти, маънавияти ва манфаатларини бирлаштирадиган турмуш тарзи деб қаралади. Шу боис, хукуматимиз маҳалла ҳудудида аҳоли манфаатларини янада кенг намойиш этиш, фуқаролик жамиятининг мазкур бўғинини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун унинг давлат ва жамият қурилиши тизимидаги ҳуқуқ ва ваколатларини янада кенгайтириш тарафдори. Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти - маҳалла фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, унинг вазифалари кўламини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро яқин муносабатларини таъминлаш алоҳида долзарб аҳамият касб этмоқда”4. Албатта, мазкур вазифани амалга оширишда Юртбошимиз томонидан Концепцияда илгари сурилган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган ташаббус алоҳида аҳамиятга эга. Бунда ижтимоий ўзини ўзи бошқаришнинг бирламчи бўғини ҳисобланган маҳалла йиғинларида бошқарув органларидаги мансабдор шахсларни таклиф этган ҳолда, қонуний ўрнатилган муддатда давлат дастурлари ижроси, мавжуд ҳудудий муаммоларни ҳал қилиш борасида амалга ошираётган ишлари юзасидан уларнинг ахборотларини тинглаш ҳуқуқини эслатиб ўтиш жоиз. Ўз навбатида, ушбу йиғинларда маҳалла оқсоқоллари ва маслаҳатчиларининг ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар олдида давлат аҳамиятига молик вазифалар ижросига оид ҳисоботини тинглаш ҳам мақсадга мувофиқдир. Яъни, маҳалла аҳли томонидан жамоатчилик эшитишларини ташкил қилишдек жамоатчилик назорати институтини қўллаш учун аниқ шароит яратилади. Бу каби қўшимчалар бир томондан жойларда давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берса, иккинчи томондан, бир пайтнинг ўзида маҳалла ҳисоботини тинглаш имкони бўлади. Зеро, сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳаларга оид жамоатчилик фикри айнан маҳаллада шаклланади. Бундан ташқари, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилиши кўзда тутилган ўзгартиш ва қўшимчалар маҳалланинг вазифа ва ваколатларини янада кенгайтиради. Уни хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш жараёнини такомиллаштиради. Маҳалла фаолиятининг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасида амалга ошириладиган тизимли ва изчил чора-тадбирлар ижтимоий фаол, халқимиз анъана ва маънавий меросига содиқ, қонунга итоаткор фуқароларни тарбиялаш учун зарур шароит яратади. Партия Концепцияга мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг қонуний асосларини такомиллаштириш орқали маънавий-миллий қадриятларни тиклаш, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни самарали қўллаб-қувватлаш, сиёсий-ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, одамлар онгига демократик қадриятларни миллий тажриба асосида сингдиришда фаол иштирок этишни зарур деб ҳисоблайди.



Download 476,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish