17
ҳокимият органлари ўз даромад манбаларига ва харажат қилиш ваколатларига эга, бироқ
бу Давлат бюджетининг ягона касса ижроси доирасида амалга оширилади. Улар юқори
турувчи бюджетдан субвенциялар, дотациялар ва ўтказиб бериладиган даромадларни
олишлари мумкин, бироқ уларга бюджетни тақчиллик билан режалаштириш ва қарз олиш
тақиқланади (бундан касса тафовутларини бартараф этиш учун юқори турувчи бюджетдан
бериладиган бюджет ссудалари мустасно). Бундан ташқари, айнан маҳаллий ҳокимият
органлари аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун жавобгардир. Шу
сабабли улар
учун Фуқаролар учун бюджет ўз хатти-ҳаракатларини ҳукумат сиёсатига “солиштириш”
воситаси сифатида ҳам, аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик воситаси сифатида ҳам муҳимдир.
4. ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ривожлантирилиши Фуқаролар
учун бюджетнинг талабга эгалиги учун шарт-шароитни ва, эҳтимол, уни ишлаб чиқиш
воситасини ўзида ифодалайди. ННТ миллий даражада бюджет жараёнида фуқароларнинг
иштирокини кучайтириш имконини беради, чунки бу
ерда бевосита иштирок этиш
воситалари маҳаллий ҳамжамиятлар даражасида бўлганидек ишламайди. ННТдавлат
ҳокимияти органлари билан муносабатларда фуқаролар манфаатларини ифодалаши
мумкин. Бошқа
тарафдан, улар ўзлари эълон қилинган мақсадларни қанчалик
муваффақиятли рўёбга чиқараётганлиги ва давлат органлари билан ҳамкорлик
қилаётганлиги борасида фуқароларга ҳисобот бериши керак. Фуқаролик бюджети ушбу
вазифаларнинг ҳар бирини ҳал қилиш учун ахборот манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин
ва шу сабабли у ННТ томонидан талабга эга.
5. Қонунчилик ҳокимияти ва парламент назорати ролининг кучайтирилиши. Олий
Мажлис учун бюджетга доир ахборотнинг очиқлиги юзасидан муаммо бўлмаслиги
керакдек туюлади. Бироқ Фуқаролар учун бюджет Парламентга ҳам зарур. Депутатлар
бюджетни қабул қилиш, рад этиш ёки ўзгартириш ҳуқуқига эга. Бироқ бунинг учун улар
уни тушунишлари лозим. Бунда нафақат даромадларнинг
манбалари ва харажатларнинг
йўналишлари қандайлигини, балки ҳукумат томонидан қўйилган бюджет сиёсати
мақсадларига эришиш имкониятларини, уни рўёбга чиқаришда қандай хавф-хатарлар
борлигини тушунишлари керак. Бунинг учун депутатларга бюджет лойиҳаси бўйича
ахборот катта ҳажмда тушуниш учун қулай бўлган шаклда бўлиши керак, чунки уларнинг
кўпчилиги давлат молияси соҳасида мутахассис эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: