Қандай қилиб сиз билан келишишга кўндириш мумкин? - Қуйида доимо яхши натижа берувчи 5 та мисол берилган:
- 1. Одамларга нима учун сиз билан келишишлари лозимлигини тушунтиринг. Бу дунёда бирор бир нарсанинг пайдо бўлишига қандайдир сабаб бўлади. Шунинг учун сиз бошқалардан бирор иш қилишларини сўраганингизда улар нима учун бу ишни қилишларини тушунтириб беринг. Бироқ сиз келтираётган далиллар уларга самимий ва ижобий натижа беришига аниқ ишонишингиз лозим. Агар бу далиллар фақат сиз учун фойдали бўладиган бўлса, сиз катта хатога йўл қўйган бўласиз. Қисқаси ўзларини сиз айтганингиздек тутишса, бунинг фойдасини сиз эмас улар кўришларини тушунтиринг.
- 2. Фақатгина “ҳа” деб жавоб бериш мумкин бўлган саволлар беринг. Сизга “ҳа” деб жавоб беришларини хоҳласангиз, аввал одамларни ижобий фикрлаш бурчагига йўналтиринг. Улар 2-3 та ижобий жавоб берадиган саволлар беришингиз мумкин.
- Мисол: “Сиз катта ишларга қурби етадиган одамсиз”, “Сиз кўп ишлар қила оласиз, лекин сизни пайқашмаяпди, шундайми?”
- Бунақанги ижобий саволга фақатгина ижобий жавоб бериш мумкин. Шундай қилиб далиллар келтириш одамларни ижобий фикрлаш бурчагига йўналтиришга ёрдам беради ва сиз тезроқ “ҳа” деган жавобни оласиз.
3. Саволларни тўғри тузинг. Ижобий жавоб олиш кутилаётган саволларни тегишли тарзда бериш кераклигини ёдда сақлаш керак. Бошқача қилиб айтганда, бу турдаги саволларни беришда розилик белгиси сифатида бошни қимирлатиш ва саволни “Сиз” сўзи билан бошлаш лозим. - 3. Саволларни тўғри тузинг. Ижобий жавоб олиш кутилаётган саволларни тегишли тарзда бериш кераклигини ёдда сақлаш керак. Бошқача қилиб айтганда, бу турдаги саволларни беришда розилик белгиси сифатида бошни қимирлатиш ва саволни “Сиз” сўзи билан бошлаш лозим.
- Мисол: “Сиз яхши пул топишингиз керак, тўғрими?”, “Сиз яшашингиз керак, шундайми?”
4. Иккита “Яхши”дан биттасини танлаш имкониятини беринг. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, у ёки бу усулни қўллаган ҳолда одамни “ҳа” деб жавоб беришга йўналтиринг. Бу салбий ёки ижобий савол беришдан кўра самаралироқ. Инсон нимани танлашидан қатъий назар у албатта “ҳа” деб жавоб беради. Бу одамга тасдиқ ёки инкор савол беришдан афзал. “ҳа” инсоннинг розилигини, “Йўқ” эса унинг норозилигини англатади. Бу техниканинг моҳияти шундаки, инсон иккита “Мумкин” бўлган нарсадан биттасини танлайди. - 4. Иккита “Яхши”дан биттасини танлаш имкониятини беринг. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, у ёки бу усулни қўллаган ҳолда одамни “ҳа” деб жавоб беришга йўналтиринг. Бу салбий ёки ижобий савол беришдан кўра самаралироқ. Инсон нимани танлашидан қатъий назар у албатта “ҳа” деб жавоб беради. Бу одамга тасдиқ ёки инкор савол беришдан афзал. “ҳа” инсоннинг розилигини, “Йўқ” эса унинг норозилигини англатади. Бу техниканинг моҳияти шундаки, инсон иккита “Мумкин” бўлган нарсадан биттасини танлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |