МАГИСТРЛИКДИССЕРТАЦИЯСИНИНГ II-БОБИДА Ривожланган хорижий мамлакатларнинг фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш давлат тизимлари тузилиши ва фаолияти ўрганилиб, уларнинг ижобий ва самарали жихатлари илғор тажрибалар сифатида кўриб чиқилди. Ривожланган давлатларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида эришган ютуқларини мамлакатимиз ФВДТга тадбиқ этиш борасидаги маълумотлар ўрганилди ва таҳлил қилинди. Андижон вилояти ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимлари билан 2021-2022 йилларда ўтказилган қўмондонлик-штаб, махсус-тактик, комплекс ва амалий ўқув машқлари ҳамда амалга оширилган комплекс ва режали текширувлар натижалари таҳлилий маълумотлари асосида ФВДТни янада такомиллаштириш бўйича илмий-услубий тавсиялар ёритиб берилган. Шунингдек, фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларига асосан ФВДТ фаолияти бошқарувини такомиллаштириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар келтирилган.
МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИНИНГ III-БОБИДА ХУЛОСА ФВДТ республикамизнинг аниқ мақсад ва вазифаларга эга бўлган яхлит миллий тизими бўлиб, ташкил этилиши ва фаолиятининг ўзига хос меъёрий-ҳуқуқий асосларига эга бўлган ҳолда ташкил этилганидан буён ўтган 26 йил давомида босқичма-босқич ривожланиб ва такомиллашиб келмоқда. Янги Ўзбекистон тараққиётлар стратегияларига кўра, ФВДТ фаолияти самарадорлигини янада ошириш, тизим бошқарув органлари ва кучларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш, тизимнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари такомиллаштириш, бугунги кунда тизимдаги мавжуд масала ва муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар долзарб ва муҳим аҳамият касб этади. Тизим фаолияти ва амалиётда юзага келаётган муаммоли масалалар ва ҳуқуқий бўшлиқларга асосланган ҳолда тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.
ХУЛОСА Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланган самарали фаолият юритувчи бошқарув тизимини шакллантириш бўйича кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. ФВВ ФВДТваФМ соҳаларида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи, соҳа йўналишда ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳамда тизимдаги раҳбарий фаолиятни яккабошчилик асосида ташкил этадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи эканлиги сабабли, унинг бошқарувидаги ФВДТ фаолиятининг мувофиқлаш-тириш услубиёти долзарб ва зарур хисобланади.
ХУЛОСА Умуман олганда, тадқиқот маълумотлари асосида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ФВДТ бошқарув органлари ва кучларини тайёргарлик даражасини ошириш ҳамда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишга жалб этиладиган куч ва воситаларни ҳамкорликдаги ҳаракатлари бошқарувини таъминлашда мувофиқлаш-тириш услубиёти бўйича ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини мамлакатимиз ҳаётига тадбиқ этилиши ФВДТни янада такомиллаш-тиришга асос бўлиб хизмат қилади.