Фуқаро бинолари архитектураси фанидан маърузалар матни


-тип - ички, зинахоналарда жойлашган зиналар;  2-тип



Download 9,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/98
Sana26.02.2022
Hajmi9,57 Mb.
#470050
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   98
Bog'liq
fuqaro binolari arxitekturasi (1)

1-тип
- ички, зинахоналарда жойлашган зиналар; 
2-тип
- ички, очиқ (тўсиқ конструкциясиз) зиналар; 
3-тип
- ташқи очиқ зиналар. 
Бинолардаги зинахоналарни табиий ёритиш усулларига ҳамда
 
ёнғин 
пайтида ҳосил бўладиган тутундан ҳимояланганлик даражасига қараб 
оддий 
ёки тутун кирмайдиган зинахоналарга
бўлиш мумкин. Булардан 
оддий 
зинахоналар 2 типга бўлинадилар

1-тип (Л1)
- ташқи девордаги дераза ёрдамида ёритиладиган ёки 
ташқи муҳитга очиқ зинахоналар; 
2-тип (Л2)
- дераза орқали ёритилмайдиган, юқоридан ёритиладиган 
зина хоналар. 
1-тип (Л1) оддий зинахоналар қаватлар сонидан қатъи назар барча 
биноларда қўлланилиши мумкин. 2-тип (Л2) оддий зинахоналар баландлиги 3 
қаватдан кўп бўлган биноларда қўлланилмайди. Бундай зиналар 2-3 қаватли 


144 
биноларда қўлланилганда юқоридан ёруғлик тушиши учун зина маршлари 
орасида камида 0,7 м очиқ жой қолдирилиши керак. 
17.1-расм. Зиналарнинг типлари: 
а - 1-тип зина; б - 2-тип зина; в - 3-тип зина. 
Тутун кирмайдиган зинахоналар баландлиги 10 ва ундан ортиқ бўлган 
биноларда қўлланилади. Улар 3 типга бўлинадилар (17.2-расм): 
17.2-расм. Тутун кирмайдиган зинахоналарнинг типлари: а - Н1- тип тутун 
кирмайдиган зинахона; б - Н2-тип тутун кирмайдиган зинахона; в - Н3-тип 
тутун кирмайдиган зинахона. 
Н1
- ташқи очиқ балкон, лоджия ёки галереяга чиқиш эшиги бўлган 
зинахоналар; 


145 
Н2
- ичида ёнғин пайтида қўшимча ҳаво босими ҳосил қилинадиган 
зинахоналар; 
Н3 
- ичида ёнғин пайтида қўшимча ҳаво босими ҳосил қилинадиган 
тамбур-шлюз орқали кириладиган зинахоналар. 
Зиналар ва зинахоналарни типларга бўлишдан мақсад уларнинг 
қўлланиш соҳаларини тўғри белгилашдан иборат.
Ҳар бир зина қанча кўп квартираларга ёки кўп майдонга хизмат 
қилса, у шунча тежамли ҳисобланади. 
Етарлича ўтказиш қобилиятига эга бўлиши учун бинода зиналар сонини 
улардаги маршлар ва майдончалар ўлчамларини тўғри танлаш ва уларни 
оқилона жойлаштириш керак. Зина маршининг умумий эни одамлар сони энг 
кўп бўлган қаватдаги ҳар 100 кишига 0,6 метр ҳисобидан қабул қилинади. 
Зиналар юришга қулай бўлиши учун маршларнинг қиялиги, noғоналаpнинг 
шакли, маршлардаги поғоналар сонини тўғри танлаш зарур. Поғонанинг 
баландлиги ва кенглиги одамнинг нормал қадамига мос келиши керак. 
Маълумки, одамнинг қадами горизонтал йўналишда ўртача 60 см ни, 
вертикал йуналишда эса, 45 см ни ташкил қилади. Шунинг учун поғона 
баландлиги "
h
" ва кенглиги "
в
" нинг йиғиндиси (
в+h
) 45 см бўлгани маъқул 
ҳисобланади. 
Зиналарнинг қиялигини поғона баландлигининг поғона кенглигига 
нисбати сифатида аниқланади. Поғонанинг кенглиги одам оёғи тагининг 
узунлиги, яъни 25 см дан кам бўлмаслиги керак. Одатда зинанинг қиялиги 
1:2; 1:1, 75 ва 1:1,5 қабул қилинади. Поғона пиллапоясининг кенглиги 
27; 28,5 ва 30 см қабул қилинган ҳолда, поғонанинг баландлиги мос 
равишда 18; 16,5 ва 15 см бўлса, яъни 15:30=1:2; 16,5:28,5=1:1,75 ва 
18:27=1:1,5 нисбатни ташкил қилади. 

Download 9,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish