Фуқаро бинолари архитектураси фанидан маърузалар матни



Download 9,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/98
Sana26.02.2022
Hajmi9,57 Mb.
#470050
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   98
Bog'liq
fuqaro binolari arxitekturasi (1)

 
 
 
 
 
 
 
11.4-расм. Балкон плиталардан юкларни узатиш схемалари: 
а – юк кўтарувчи массив ташқи деворларга; б – девор ва ёпмаларга; деворга 
тиралган таянчларга. 
Тўсиқ 
конструкциясига 
сарфланадиган 
пўлатни 
тежаш 
ва 
конструкциянинг меъморий сифатлариии яхшилаш мақсадида ҳозирги пайтда 
енгил металл панжара ва унга экран кўринишида бўялган асбесто-цемент ва 
пластмасса листларни маҳкамлаш усулидан фойдаланиш кенг йўлга қўйилди. 
Яхлит экран кўринишидаги балкон тўсиқлари бинодаги хоналарни шамол 
таъсиридан ҳимоялайди, кўп қаватли биноларда балкондан фойдаланадиган 
одамдаги баландликдан қўрқиш ҳиссиётига барҳам беради.
2) Лоджиялар ва уларнинг конструктив ечимлари
Лоджия (ложа) нинг балкондан фарқи шундаки, унинг уч томони девор 
билан тўсилган, фақат бир томони очиқ, 1 м баландликда балконникига 
ўхшаш тўсиқ бўлади (11.5-расм). 
 
11.5-расм. Лоджиянинг кўриниши 


91 
Лоджияларнинг бинода жойлашиш схемаси ва конструктив ечими уч хил 
бўлиши мумкин (11.6-расм):
1) бино габаритига тўлиқ кириб турувчи;
2) бино габаритига қисман кириб турувчи;
3) бино габаритидан ташқарида жойлашган. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
11.6-расм. Лоджияларнинг турлари: 
а - бино габарити ичида жойлашган лоджия; б - қисман бино габаритида ва 
қисман бино габаритидан ташқарида жойлашган лоджия; в - бино габаритидан 
ташқарида жойлашган лоджия; 1- осма ён девор; 2 - тўсиқ. 
 
11.7-расм. Бино габаритига кириб турадиган лоджияларнинг конструктив 
ечимлари:
 
а – ғишт деворли биноларда; б – бўйлама юк кўтарувчи йирик 
панель деворли биноларда; в – кўндаланг юк кўтарувчи йирик панель деворли 
биноларда. 
Бино габаритига кириб турувчи лоджияларнинг ён томондаги деворлари 
одатда юк кўтарувчи бўлади. Лоджия ёпмасидан тушадиган юкларни девор 
қабул қилади ва пойдеворга узатади. 


92 
11.8-расм. Балкон ва лоджиялар тўсиқ қурилмаларининг деталлари: 
а, б, в – тўсиқ устунинини маҳкамлаш вариантлари; г – лоджиянинг ғишт 
девор кўринишида бажарилган тўсиғи; 1- бетон плита; 2 – тўсиқнинг устуни; 
3 - тўсиқнинг дастаси; 4 – металл қувурча; 5 – тўсиқ узунлиги бўйича 
қўйиладиган арматиура каркаси; 6 – лоджия плитаси; 7 – ғишт деворча; 8 – 
цемент сувоқ; 9 – асбестоцемент лист. 
Иккинчи турдаги лоджиянинг бино габаритига кириб турувчи 
қисмининг ён девори юк кўтарувчи бўлиши, бино габаритидан чиқиб турувчи 
қисминики эса, юк кўтарувчи ёки осма девор бўлиши мумкин. Бино 
габаритидан ташқарида жойлашган лоджиянинг ён деворлари бинонинг 
конструктив схемаси кўндаланг юк кўтарувчи деворли бўлса, юк кўтарувчи 
ёки бўйлама юк кўтарувчи деворли конструктив схема қўлланилган ҳолларда 
осма девор бўлиши мумкин. 
Лоджиялар хоналарни ёзда ортикча қизиб кетишдан сақлайди. Шунинг 
учун Ўзбекистон иқлими шароитида турар-жой биноларини лойиҳалашда 
лоджияларни кенг қўллаш тавсия этилади. 

Download 9,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish