Фуқаро бинолари архитектураси фанидан маърузалар матни



Download 9,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/98
Sana26.02.2022
Hajmi9,57 Mb.
#470050
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98
Bog'liq
fuqaro binolari arxitekturasi (1)

83 та лойиҳа
тайёрланган, 
уларнинг 
20 таси
жорий йилда ишга туширилади. Умумий қиймати 
250 
миллион доллар
ни ташкил қиладиган ушбу лойиҳалар амалга ошиши 
натижасида 
5,5 минг янги иш ўрни
ташкил этилади. 



Самарқанд шаҳрининг Нурафшон кўчасида кенг кўламда бунёдкорлик 
ишлари амалга оширилиши, атрофдаги эски ва бугунги кун талабларига жавоб 
бермайдиган бинолар ўрнида шаҳарсозлик талаблари асосида замонавий турар-
жойлар, ижтимоий объектлар қурилиши режалаштирилган. 
Самарқанд шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури 
доирасида 2017-2018 йилларда саноат соҳасида 125 инвестицион лойиҳа амалга 
оширилади. Озиқ-овқат ва енгил саноат, чарм-пойабзал, фармацевтика, мебель 
ва қоғозни қайта ишлаш, электротехника, қурилиш материаллари ишлаб 
чиқариш ва бошқа соҳаларда кўзда тутилган лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ 
этилиши 6 минг 300 дан ортиқ кишининг ишли бўлишига хизмат қилади. 
Самарқанд 
вилоятида “Ўзбекқурилишматериаллари” 
акционерлик 
жамияти томонидан 163 лойиҳа амалга оширилмоқда. Нуробод туманида 
цемент ишлаб чиқариш режалаштирилган. Қуввати йилига 2 миллион тонна 
маҳсулот тайёрлашга мўлжалланган бу корхонада 530 та янги иш ўрни 
яратилади. Пастдарғом туманида қуриладиган “Самарқанд Афросиёб цемент” 
корхонаси ишга тушса, 300 киши иш билан таъминланади. 
2) Ўзбекистонда архитектура ва қурилишнинг ривожланиш истиқболлари 
Мамлакатимизнинг келажаги қурилиш ва қурилиш техникасининг 
ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун ҳам бу соҳа ҳамма 
вақт ҳукуматнинг диққат эътиборида туради.
Собиқ СССР даврида якка тартибда қуриладиган уй-жойлардан ташқари 
барча бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш давлат лойиҳа ва қурилиш 
ташкилотлари 
томонидан 
амалга 
оширилар 
эди. 
Республикамиз 
мустақилликка эришиб иқтисодиётда бозор муносабатлари ривожланиши 
билан қурилиш соҳасида ҳам ҳиссадорлик жамиятлари, ширкатлар ва 
хусусий қурилиш ташкилотлари фаолият кўрсата бошлади. Лекин қурилиш 
ишларини механизациялаш асосида индустриал усулларда бажариш, 
типлаштирилган ва стандартлаштирилган қурилиш конструкциялари ва 
буюмлардан фойдаланиш ўз аҳамиятини йўқотмаслиги кўриниб турибди.
Ҳозирги пайтда республикамизда катта қувватли қурилиш индустрияси 
мавжуд. Деярли ҳар бир шаҳарда йиғма темирбетон конструкциялари ишлаб 
чиқариладиган заводлар, уйсозлик ва қурилиш материаллари комбинатлари 
ишлаб турибди. Бу эса оммавий қурилишда йирик ўлчамли конструкция-
лардан фойдаланиш асосий йўналиш эканлигини кўрсатади.
Кейинги йилларда республикамизда ғишт ва енгил бетонлардан майда 
девор блоклари ишлаб чиқариш бир мунча кўпайди. Аҳоли томонидан 
яккаҳол уй-жой қурилишида пахса, хом ғишт, синч ва гувала қаторида бу 
материаллар кенг қўлланилмоқда. Шахсий уй-жойлар қурилишида қаватлар 
сонининг кўпайиши, уйларда яратиладиган қулайликлар даражасининг 
ортиши кузатилмоқда. 
Жамоат биноларини қурилиши соҳасида ҳам кескин ўзгаришлар юз 
бермоқда. Авваллари қуриладиган йирик жамоат бинолари ўрнига унча катта 



бўлмаган савдо-тижорат, хусусий умумий овқатланиш муассасалари 
қурилиши кўпаймоқда. Шаҳарларда ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ва 
марказлари меъморий композициясининг шаклланишида уларнинг роли 
ортиб бориши кузатилмоқда. 
Ўқув муассасаларининг янги турлари пайдо бўлмоқда. Замонавий 
компьютерлар, ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозланган 
гимназиялар, 
лицейлар, 
колледжлар 
қурилмоқда. 
Маданий-оқартув 
муассасалари бажарадиган функциялар кўлами кенгаймоқда, тубдан 
ўзгармоқда.
Дунёдаги барча нарсалар одамлар учун яратилади. Шу жумладан,
одамларнинг яшаши, маиший-маданий дам олиши, яхши ҳордиқ чиқариши,
жамоатчилик ва ишлаб-чиқариш билан боғлиқ бўлган фаолиятлари учун зарур
турар-жой, турли жамоат ҳамда саноат бино ва иншоотлари лойиҳа
қилиниб, бунёд этилмоқда.
Қадимги Рим архитектори Витрувий бундан икки минг йил илгари 
ўзининг “Архитектура тўғрисидаги ўнта китоб”ида шундай ёзган: 
“Архитектура асосан учта элементдан иборат бўлиши лозим”: 1) фойда-лилик; 
2) мустаҳкамлик; 3) чиройлилик. Бу архитектурада “Витрувий Триа-да”си деб 
аталади. Бунда фойдалилик – қулайлилик ва иқтисодий самара-дорликни ўз 
ичига олади. Витрувийнинг “Триадаси” архитектуранинг асосий талабларига 
жавоб бериб, ҳозирги даврда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. 
Ўзбекистон архитектураси хусусида гап кетар экан, унинг ўзига хос 
тарихий маданият “уникуми” сифатида ифодалаш лозимлигини қайд этиб ўтиш 
керак. Чунки, илмий манбалардан маълумки, дунёдаги энг машҳур ва тарихий 
Рим ва Афина шаҳарларининг тенгдоши Самарқанд ҳисобланади. 
Демак, бу шаҳар ва Ўзбекистон жуда қадим замонлардан табиати, 
муътадил иқлими, зилол сувлари рельефи, айниқса, архитектураси, илм ва 
касб-ҳунар намоёндалари билан кишилар эътиборини ўзига жалб этган. Шу 
сабабли, бу минтақада барқарор қадимий урбанизация жараёни юзага келди ва 
ривожланди. Бинобарин, милоддан авалги уч минг йилликда юзага келган 
Самарқанд маконидаги маданият, милоддан авалги икки минг йилликка оид 
Панжакент яқинидаги Саразм ва милоддан аввалги биринчи минг йиллик 
бошларига мансуб Узунқир, Ерқўрғон, Кўктепа шунингдек Зарафшон, Сирдарё, 
Амударё узанлари ва қадимий каналлар ёқаларидаги антик ва илк ўрта асрлар 
шаҳарлари агломерациясининг шаклланишига бевосита таъсир кўрсатди. Шу 
туфайли кучли табиий, географик, сиёсий, иқтисодий, маданий омиллар 
туфайли юзага келган Ўрта Осиё урбанизация жараёни Александр 
Македонский, Дарий Қутайба, Чингизхон, Кауфманлар томонидан амалга 
оширилган вайронагарчиликларга қарамасдан, маълум меъморчилик, уй-жой 
қурилиши ва шаҳарсозликлар ядроси атрофида қайтадан ривожланаверади. 
Демак, Ўзбекистонда шаҳарсозлик тарихида ўрта асрлардаёқ уй-жой ва 
шаҳарларни ҳамда инженер-техник тизимларни лойиҳалаш амалиёти мавжуд 
бўлган. Бунга мисол қилиб Хива, Бухоро ва муқаддас шаҳар ҳисобланиш 
Самарқандда бунёд этилган қадимий меъморий обидаларни олиш мумкин. 



Эрамиздан уч аср илгари ўтган Александр Македонский таъриф этган муқаддас 
шаҳар Самарқандни ва унинг тарихий-меъморий обидаларини бир кўриш учун 
бутун дунёдаги кўпчилик киши орзу қилишмади. 
Маълумки, дунёдаги мавжуд бўлган ва бизгача етиб келган барча бадиий-
меъморий тарихий обидалар вақт, ташқи муҳит ва техноген чиқиндилар 
таъсирида емирилади. Шу сабабли, биз уларни асраб-авайлаб келажак авлодга 
қолдирмасак, улар бизни кечирмайди. Мамлакатимизнинг келажаги қурилиш ва 
қурилиш техникасининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг 
учун ҳам бу соҳа ҳамма вақт ҳукуматнинг диққат эътиборида турибди. 
Ватанимиздаги археологик ва тарихий меъморий обидаларга жонкуярлик, 
шаҳарлар қиёфасини замонавий шаҳарсозлик, ҳамда меъморчилик андозалари 
асосида янгилаш ҳаракатлари, мустақиллиги-мизнинг бош архитектори 
муҳтарам Президентимиз И.А.Каримов раҳнамолигида амалга оширилди ва
оширилмоқда. 
Бунга мисол қилиб Самарқанд шаҳрининг юраги бўлмиш “Регистон” 
майдони ва шу майдон атрофидаги ободонлаштириш ишларини келтириш 
мумкин (1.1–расм). 
1.1–расм. Регистон майдони. 
Шунингдек, “Шоҳи-Зинда”, “Гўри–Амир”, “Руҳобод”, “Мотрудий” 
мақбаралари меъморий мажмуаларининг атроф муҳитини бузиб турган 
кўримсиз, пала-партиш қурилган иморатларни олиб ташлаб, янги сайёҳлик 
йўналишларини очилишига олиб келди. (1.2, 1.3, 1.4, 1.5–расмлар). 
1.2–расм. Шоҳи-Зинда мажмуасининг ҳозирги кўриниши. 


10 
1.3–расм. Гўри–Амир меъморий обидаси.
1.4–расм. Руҳобод мажмуаси. 
1.5–расм. Мотрудий мақбараси. 
Шу йўналишда меъморий обидаларни таъмирлаш борасида жуда катта 
ишлар амалга оширилди. Вазирлар Маҳкамасининг “Шоҳи-Зинда мақбара 
мажмуасининг тиклаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш 


11 
тўғрисида”ги 2004 йил 16 июлда қабул қилган 337-рақамли қарори асосида 
амалга оширилган ишларни кўрсатиш мумкин. Бу мажмуада бутун 
республикамиз меъморий таъмирчилик вакиллари иштирок этиб, улкан ишлар 
амалга оширилди. Серқатнов транспорт ҳаракатидан келиб чиқадиган, 
меъморий обидаларга зарар етказадиган шовқин ва ер ости тебранишларини 
бартараф этиш учун, “Шоҳи-Зинда “ ёдгорлиги мажмуаси олдидаги кўча, 
ёдгорликдан узоқлаштирилди. Мажмуа олд ва ён томонларида тўпланиб қолган 
5-6 асрлик маданий қатлам ва тупроқ олиб ташланиб, контрфорсли ва 
пилястрали тиргак деворлар ўрнатилди. Тупроқ уюмлари орасидан илгари 
маълум бўлмаган таҳоратхона, ҳаммом, масжид ҳазира, зиёратхоналар ковлаб 
олиниб, музей шаклига келтирилди. Қисқача қилиб айтганда, мустақиллик 
йилларида Самарқанд анъаналарини ўзида акс эттирган замонавий 
меъморчилик ва қурилиш санъатини ифодаловчи ҳақиқий майдонга айланди
(1.6, 1.7-расм). Унинг асосини анъаналарга содиқ қолган ҳолда, замонавийликка 
эришиш ғояси ташкил этади. 
1.6–расм. Шоҳи-Зинда мажмуасининг кириш томондан кўриниши. 
1.7–расм. Сиёб бозори мажмуасидаги савдо муассасалари. 


12 
Айниқса, Самарқанд вилоятидаги Хўжа Исмоил Ал-Бухорий яшаш 
массивида 1998 йилда қурилиб ишга туширилган “Ал-Бухорий” мажмуаси 
диққатга сазовордир (1.8-расм).
1.8–расм. Ал-Бухорий мажмуаси. 
Уй-жой масаласи, ҳар бир оилани алоҳида уй-жой билан таъминлаш, ҳар 
қандай жамият учун долзарб муаммодир. Ўзбекистонда оммавий уй-жой 
қурилиши – биноларни уйсозлик комбинатларида тайёрланган йиғма 
элементлардан индустриал усуллар билан қуришга асосланган, қуриладиган 
турар-жой биноларининг деярли иккитадан биттаси йиғма конструкциялардан 
қурилар эди. Ҳозирги кунда анъанавий уйсозлик усуллари билан бир қаторда 
монолит енгил бетондан турар-жой бинолари қурилиш ҳам ривожланиб 
бормоқда. Тошкент шаҳрида сирғалувчи қолипда бир нечта кўп қаватли турар-
жой бинолари қурилиб ишга туширилди. Самарқандда йирик шитли қолипда 
бунёд этилган меҳмонхона биноси қад кўтариб турибди (1.9–расм). 
Республикамизда оммавий 
қуриладиган 
турар-жой бинолари 
тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар асосида лойиҳалаштирилади. Бу меъёрлар 
уй-жой қурилиши ва уй жойларни эксплуатация қилиш соҳаларидаги 
социологик мақсадга мувофиқлик, меъморий, техник ва бошқа омилларни 
ҳисобга олган ҳолда ўтказилган илмий-тадқоқотлар натижаларига асосланади.
Шу меъёрлар асосида мамлакатимиз табиий-иқлим шароитини, аҳолининг 
демографик таркибини ва маҳаллий турмуш тарзини тўла ҳисобга олган 
лойиҳалар яратилишини ҳаётнинг ўзи тақазо қилмоқда. 
Йирик ва катта шаҳарларда оммавий уй-жой қурилиши йирик 
комплекслар кўринишида, яъни микрорайон яшаш-массиви кўринишида амалга 
оширилмоқда. 
Республикамиз 
мустақилликка 
эришиб 
иқтисодиётда 
бозор 
муносабатлари ривожланиши билан қурилиш соҳасида ҳам хиссадорлик 
жамиятлари, ширкатлар ва хусусий қурилиш ташкилотлари фаолият кўрсата 


13 
бошлади. Лекин қурилиш ишларини механизациялаш асосида индустриал 
усулларда бажариш, типлаштирилган ва стандартлаштирилган қурилиш 
конструкциялари ва буюмларидан фойдаланиш ўз аҳамиятини йўқотмаслиги 
кўриниб турибди. 
1.9–расм. Самарқанд шаҳрида монолит бетондан барпо этилган 
меҳмонхона биноси. 
Ҳозирги пайтда республикамизда катта қувватли қурилиш индустрияси 
мавжуд. Деярли ҳар бир шаҳарда йиғма темирбетон конструкциялари ишлаб 
чиқарадиган заводлар, уйсозлик ва қурилиш материаллари комбинатлари 
мавжуд. Бу эса оммавий қурилишда йирик ўлчамли конструкциялардан 
фойдаланиш асосий йўналиш бўлиб қолиши керак. 
Кейинги йилларда республикамизда ғишт ва енгил бетонлардан майда 
девор блоклари ишлаб чиқариш бир мунча кўпайди. Аҳоли томонидан якка 
тартибда уй-жой қурилишида пахса, хом ғишт, синч ва гувала ўрнига бу 
материаллар кенг қўлланилмоқда. Шахсий уй-жойлар қурилишида қаватлар 
сонининг кўпайиши, уйларда яратиладиган қулайликлар даражасининг ортиши 
кузатилмоқда. 
Жамоат бинолари қурилиши соҳасида ҳам кескин ўзгаришлар юз 
бермоқда. Йирик савдо-тижорат бинолари, тўй ва бошқа маросимлар учун 
бинолар қурилиши кўпаймоқда. Турар-жой биноларининг пастки қаватларида 
ёки уларга туташтириб қуриладиган жамоат муассасаларининг шаҳарлар ва 
бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ва марказлари меъморий композициясининг 
шаклланишидаги роли ортиб бормоқда. 
Ўқув муассасаларининг янги турлари пайдо бўлмоқда. Замонавий 
компьютерлар, ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозланган гимна-


14 
зиялар, академик лицейлар, коллежлар қурилмоқда. Маданий-оқартув 
муассасалари бажарадиган функциялар кўлами кенгаймоқда, тубдан 
ўзгармоқда.
Мустақиллик ҳар бир кишини яратувчанликка, бунёдкорликка бошлайди. 
Мустақил Ўзбекистонимизда ўтган қисқа давр мобайнида, яъни салкам 20 йил 
ичида мислсиз ўзгаришлар содир бўлди. Ривожланган давлатлар ҳозирги 
тарақиёт даражаларига етишишлари учун асрлар, ҳатто минг йиллар сарфлаган. 
Кун сайин иқтисодиёти ривожланиб, халқ фаровонлиги ошиб бораётган 
юртимиз чеҳрасида, янги шинам турар-жой ва жамоат бинолари, замонавий 
рақобатбардош саноат корхоналари самарали энергия ишлаб чиқарувчи
иншоотлар, равон йўллар ва кўприклар ҳамда бошқалар тимсолида кўриш 
мумкин. 
Пойтахтимиз – Тошкент шаҳрида кўплаб замонавий ишлаб чикариш 
корхоналари, турар-жой бинолари, маданий – маиший иншоотлар, мактаб, 
академик лицей ва коллежлар, болалар учун спорт масканлари ишга 
туширилди.
Мустакиллик йилларида барпо этилган бетакрор «Сенат» биноси (1.10-
расм), тасвирий санъат галереяси, «Интерконтинентал», «Шератон» 
меҳмонхонаси (1.11-расм), «Гранд-Мир», «Ле-Меридиан» ва «Дедеман» каби 
ўнлаб муҳташам бинолар шулар жумласидандир.
Ҳозирги даврда хорижий мамалкатлардаги архитектура ва қурилиш 
амалиёти соҳасида эришилган тажрибалар ва ютуқларни ҳам ўрганиш, улардан 
фойдалиларини кенг қўламда республикамизда қўллашни йўлга қўйиш жуда 
муҳим. 
1
.10–расм. «Сенат» биноси. 
Ўзбекистонда қурилиш бўйича илмий-текшириш ва лойиха институтлари 
мавжуд. Жумладан, «Ташгипрогор» лойиҳа институтида янги типдаги турар-
жой ва жамоат бинолари яратилмоқда.
Мустақиллик йилларида Самарқанд шаҳрида хам жуда катта бунёдкорлик 
ишлари амалга оширилди. Шунингдек, саноат иншоотлари, янги типдаги 
жамоат 
бинолари, 
таълим 
ва 
маданият 
ўчоқлари, 
транспорт 
коммуникацияларининг қурилиш борасида кўпгина ишлар амалга оширилди. 


15 
1.11 – расм. 
«Шератон»
меҳмонхонаси
ехмонхонаси. 
Республикамизда спортга улкан эътибор қаратилаётганлиги муносабати 
билан деярли барча шаҳарларда янги спорт иншоотлари қад кўтармоқда. 
Жумладан, 
Самарқандда 
15 
минг 
томошабинга 
мўлжалланган, 
трибуналарининг усти берк ажойиб ўйингох, махсус академик лицей, бир неча 
ёпиқ спорт майдонлари бунёд этилди.
Кейинги йилларда Самарканд шаҳрининг М.Улуғбек кўчасида бунёд 
этилган “Бахт уйи”, “UZ DAEWOO – АUTOSERVIS”, “Санъат” коллежининг 
концерт зали ва бошқа кўплаб академик лицейлар бинолари барчаси комплекс 
шаҳарсозликнинг меъморий-бадиий конуниятлари воситасида ўзаро боғланиб, 
шаҳар кўркига кўрк қўшиб турибди (1.12, 1.13, 1.14, 1.15, ва 1.16-расмлар). 
1.12–расм. Самарқанд шаҳридаги “Санъат” коллежининг концерт зали. 


16 
1.13–расм. Самарқанд шаҳридаги “Автосервис” биноси.
1.14-расм

Самарқанд шаҳридаги

Бахт уйи” биноси

1.15–расм. Самарқанд шаҳридаги академик лицей биноси. 


17 
1.16–расм. Самарқанд шаҳридаги Олимпия заҳиралари спорт 
коллежининг ўйингоҳи. 
Бунда халқимиз турмушидаги ўзгаришлар ўз аксини топмоқда. 
Қурилишнинг ривожланиш билан атроф муҳитни муҳофаза қилишни узвий 
боғлиқ ҳолда ҳал этиш муҳим ва долзарб масаладир. Бунга катта эътибор 
қаратилмоқда.
Ўзбекистон худуди тоғлар ва текисликлар, чўллардан иборат, ям-яшил 
воҳаларга бой. Зилзила содир бўлиш эҳтимоли катта ва грунтлари ўта 
чўкувчанлик ва бошқа алоҳида хусусиятларга эга худудлар мавжуд. Республика 
ҳудуди учун иқлимий, зилзила ва бошқа турдаги худудлаштириш-
чегаралаштириш хариталари ишлаб чиқилган. Лойиҳачи архитектор ва 
қурувчиларнинг вазифаси – лойиҳаланадиган бинолар учун барча шароитларни 
ҳар томонлама ўрганиш ва уларни энг оқилона ечимларини топишдир.
Собиқ СССР тузуми даврида ўзини оқлаган гигант саноат корхоналари 
қурилиши ҳозирги даврда ҳам ўзининг аҳамиятини йўқотмади. Ҳозирги чет 
эл сармояларини жалб қилган ҳолда яратилган қўшма корхоналар, масалан, 
Асака шаҳрида қурилган енгил автомобиллар ишлаб чиқарадиган завод, 
Қоровулбозорда қурилган нефтни қайта ишлаш заводи, автобуслар ва юк 
ташувчи автомобиллар ишлаб чиқараётган СамарқандАВТО корхоналари ва 
шу кабилар бу фикримизга далилдир. Шу билан бирга тез фурсатларда ишга 
туширилиши мумкин бўлган кичик корхоналар, цехлар қурилишини 
кенгаймоқда. 
Саноат корхоналари қурилишининг табиат-атроф муҳитга кўрсатадиган 
салбий таъсирларини бартараф қилган ҳолда янги замонавий саноат 
корхоналари барпо этиш, қишлоқ жойларида ҳам ишлаб чиқариш 
корхоналари барпо этиш, мавжуд саноат бино ва иншоотларини замонавий 
технологияларга мослаштириш мақсадида реконструкция қилиш, қайта 
жиҳозлаш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Реконструкциянинг 


18 
янги қурилишга нисбатан иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги қурилиш 
амалиётида ўз исботини топган. 
1.17-расм. Қўнғирот сода заводининг ташқи кўриниши. 
Ҳозирги даврда хорижий мамлакатлардаги архитектура ва қурилиш 
амалиёти соҳасида эришилган тажрибалар ва ютуқларни ҳар тамонлама 
ўрганиш, улардан фойдалиларини кенг кўламда республикамизда қўллашни 
йўлга қўйиш жуда муҳим.
Ўзбекистонда қурилиш бўйича илмий-текшириш институтлари мавжуд. 
Янги типдаги турар-жой ва жамоат бинолари яратилмоқда. Бунда халқимиз 
турмушидаги ўзгаришлар ўз аксини топмоқда. Қурилишнинг ривожланиши 
билан отроф муҳитни муҳофаза қилишни узвий боғлиқ ҳолда ҳал этиш 
муҳим ва долзарб масаладир. Бунга этиборни кучайтириш лозим. 
Ўзбекистон худуди тоғлар ва текисликлар, чўллардан иборат ям-яшил 
воҳаларга бой. Зилзила содир бўлиш эҳтимоли катта ва грунтлари ўта 
чўкувчанлик ва бошқа алоҳида хусусиятларга эга худудлар мавжуд. 
Республика ҳудуди учун иқлимий, зилзила ва бошқа турдаги худудлаштириш 
хариталари ишлаб чиқилган. Лойиҳачи архитектор ва қурувчининг вазифаси 
– лойиҳаланадиган бинолар учун барча шароитларни ҳар томонлама ўрганиш 
ва уларнинг энг оқилона ечимларини топишдир.
Маърузалар 
матнларининг мазкур қисмида асосий этибор “Архитектура” фанинг майда 
элементлардан 
қилинадиган 
турар-жой 
биноларини 
лойиҳалашга 
бағишланган мавзуларни ёритишга қаратилган.
Хулоса 

Юртимизда тарихий меъморий ёдгорликларни таъмирлаш, уларни 
келажак авлодлар учун сақлаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. 


19 

Шаҳар ва қишлоқларимизни янада ободонлаштириш, аҳолига хизмат 
кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасида катта ишлар қилинмоқда. 

Уй-жой, жамоат бинолари, айниқса, саноат корхоналари қурилишининг 
табиат- атроф муҳитга кўрсатадиган салбий таъсирларини бартараф қилган 
ҳолда янги замонавий бинолар барпо этиш қурувчилар олдидаги муҳим вазифа 
ҳисобланади. 

Архитектура ва қурилишга доир мавжуд меъёрий хужжатларни замон 
руҳига мувофиқлаштириш мақсадида такомиллаштириш, замон талабларига 
жавоб берадиган ғоявий баркамол ва касбига содиқ, билимли етук 
мутахассислар тайёрлаш ҳам бу соҳасидаги долзарб масалалардандир. 

Download 9,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish