65
7-маъруза
Мавзу: КАРКАССИЗ ВА КАРКАСЛИ БИНОЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН
АСОСИЙ ТАЛАБЛАР
Режа:
1) Бино элементларини лойиҳалашнинг методик асослари.
2) Бино элементларига таъсирлар ва уларнинг оқибатлари.
3) Бино элементларини конструкциялага қўйиладиган талаблар.
Таянч сўзлар ва иборалар:
бино, элемент, куч таъсирлар, куч бўлмаган таъсирлар, мустаҳкамлик,
устуворлик,
изоляция хусусиятлари, узоққа чидамлилик, оловбардошлик,
эксплуатацияда қулайлик, меъморий маънодорлик, технологиянинг оддийлиги,
иқтисодий мақсадга мувофиқлик.
1) Бино элементларини лойиҳалашнинг методик асослари
Ҳозирги пайтда бинолар қурилишини
самарали амалга ошириш учун
қурилиш майдонига заводда тайёрланиш даражаси юқори йирик монтаж
элементлари, конструктив деталлар ва жиҳозлар етказиб берадиган қурилиш
индустриясининг мавжуд бўлиши муҳим шартдир. Одатда, биноларнинг
бундай заводда тайёрланадиган элементларини маълум бир қурилиш
худуди
учун ишлаб чиқарилади.
Заводларда ишлаб чиқариладиган бино элементларининг турлари ва
типларининг кундан-кунга кўпайиб бораётганлиги улардаги хилма-хилликни
осонгина ёдда сақлаб қолиш имкониятини йўққа чиқаради. Бино
элементларининг маҳаллий шароитларни ва имкониятларни ҳисобга
олган
ҳолда оқилона ечимларини танлай олиш учун элементлар орасидаги ўзаро ва
улар билан ташқи муҳит орасидаги турли-туман боғлиқликларни очиб беришга
асосланган лойиҳалаш методини билиш зарурияти пайдо бўлди.
Бу
метод
илмий-техник
ривожланиш
жараёнида
эскирмайди,
фундаментал ва амалий тадқиқотлар соҳасида эришилган натижаларга таянган
ҳолда ривожланиб бораверади. Бироқ, системани ташкил қиладиган
элементларни билиш, улар орасидаги у ёки бу функционал боғланишлар ва
муносабатларни аниқлаб олишнинг ўзи етарли эмас экан. Системанинг бизни
қизиқтирган участкаси чегарасида асосий, система яратувчи ролини бажарувчи
хусусиятларини ажратиб олиш керак.
Бундай хусусиятларга бино
конструкцияларининг бажарадиган функцияси (вазифаси) ва ундан келиб
чиқадиган конструкцияларнинг ишлаш шароити,
уларга бериладиган
эксплуатацион ва эстетик сифатлар киради.
Шундай қилиб, алоҳида конструктив элементларни лойиҳалаш жараёни
бино таркибида уларнинг аниқ қандай шароитда бўлишини аниқлаш, барча
маҳаллий имкониятларни баҳолаш асосида уларнинг ишончли, нафақат
қурилиш жараёнида, балки эксплуатация қилишнинг ҳисобий
муддати
66
давомида ҳам иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ архитектуравий-
конструктив ечимини танлашдан иборат бўлади.
Бинонинг конструктив элементларини юк кўтарувчи ва фақат тўсиқ
вазифасини бажарувчи конструкцияларга ажратиш мумкин. Улардан кўплари
бир вақтнинг ўзида иккала вазифани ҳам бажарадилар.
Конструктив ечимларнинг мақсадга мувофиқ оптимал ечимини танлаш
муракакаб масала ҳисобланади. Чунки, улар ёрдамида хоналарни ташқи
муҳитдан изоляция қилишни таъминлаш ёки хоналарни бошқа хоналардан
ажратиб туришни таъминлаш усуллари бинонинг мустаҳкамлиги ва
устуворлигини таъминлаш усулларидан кескин фарқ қилади.
Тўсиқ
конструкциялар, хоналарда талаб қилинадиган шинам шароитни
таъминлаш учун, муайян иссиқликни ҳимоялаш, товуш изоляцияси,
светотехник ва бошқа функционал ва эстетик сифатларга эга бўлишлари керак.
Конструктив элементларнинг ўзаро бирикиш жойларини
Do'stlaringiz bilan baham: