Франсуа Рабле. Гаргантюа ва Пантагрюэль франсуа рабле (1494–1553)


Бадбек – кўзи ёриётиб оламдан ўтган Пантагрюэлнинг онаси



Download 1,47 Mb.
bet3/4
Sana17.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#813061
1   2   3   4
Bog'liq
Франсуа Рабле. Гаргантюа ва Пантагрюэль

Бадбек – кўзи ёриётиб оламдан ўтган Пантагрюэлнинг онаси.

  • Бадбек – кўзи ёриётиб оламдан ўтган Пантагрюэлнинг онаси.
  • Эпистемон (тажрибали) – Пантагрюэлнинг мураббийи.
  • Лимузинчи талаба – Париж дорилфунуни талабаси, лотинлаштирилган гротеск (масхарабоз) лаҳжасида гапиради.
  • Панург (ҳар нарсага қодир, каззоб, муттаҳам) – Пантагрюэлнинг маблағларда доғули, пойинтар-сойинтар иш кўрувчи ҳамроҳи.
  • Шаробхўр ва Кетялар – икки судбоз, уларнинг баҳсини Пантагрюэль бир ёқлик қилади, ҳар иккови кўз кўриб, қулоқ эшитмаган жанжалдан боши чиқмайди.
  • Таумаст (ҳайратомуз) – Панург мубоҳасалар олиб борган инглиз олими (эҳтимол, сэр Томас Мор[1] бўлгандир).
  • Эвсфин (барваста) – Пантагрюэлнинг ҳамроҳи.
  • Карпалим (эпчил) – Пантагрюэлнинг бошқа ҳамроҳи.
  • Анарх (қонунсиз) дипсодлар (“муштоқлар”) қироли, Пантагрюэль уни мағлуб этган.
  • Утопия (ўзи йўқ жой) – Гаргантюа қироллигининг Томас Морнинг шу жойдаги китобидан олинган номи.

РОМАННИНГ СЮЖЕТИ

  • РОМАННИНГ СЮЖЕТИ
  • Гаргантюа – Шинондан сал нарида истиқомат қилувчи одамшаванда улкан зот. Утопия қиролининг дабдабали унвонига сазовор бўлган отаси Грангузье аслида бор-йўғи қишлоқ боёни бўлиб, унинг мулки бир неча миль квадратни ташкил этади. Гаргантюа болалигидан ҳайратомуз қўмақайлиги билан танилади, қолган нарсаларда барча ўсмир болалар қандай бўлса, у ҳам шундай. Эскича таълимдан қониқмаган отаси ўғлини Парижга ўқишга юборади. Унга мураббий Понократ ҳамроҳлик қилади, у Гаргантюанинг онгига ўз замонасининг янги инсонпарварлик қарашларини сингдиради. Шаҳарда Гаргантюа бир қанча саргузаштларга дуч келади. Шулардан бири Париждаги Биби Марям ибодатхонасининг қўнғироқларини ўғирлашдир.

Бу қўнғироқларни Гаргантюа биясининг бўйнидаги мунчоққа осиб қўймоқчи бўлади. Шу орада Грангузье ва қўшниси монарх Пикрохол ўртасида чинакам уруш чиқади. Пикрохол исми остида Рабленинг отаси билан судлашиб юрган ер эгаси тасвирлангани истисно этилмайди. Casus belli пуч гап бўлиб чиқади: қирол Пикрохолнинг фуқаролари бир нечта конни ўғирлашади, аммо уруш ҳазилакам тус олмайди, бу қонга қон, жонга жон урушига айланади. Отасидан хабар келгач, Гаргантюа шоша-пиша уйига қайтади ва рақибининг абжағини чиқаради. Бунда унга Жан – Тишмайдалагич лақабли бетайин роҳиб ёрдам беради – у француз роҳиби Тукдан бир туки кам эмасди. Миннатдорлик юзасидан Гаргантюа Жаннинг онаси учун дабдабали аббатлик қуриб беради, унинг ҳаёти ўрта аср монастирлик ҳаётига мутлақо тескари тамойилларга асосланган эди. Монастирнинг эркагу аёл аҳли бир-бирлари билан никоҳдан ўтишлари мумкин эди: улар тоат-ибодатлар билан вақт ўтказмай, спорт ўйинлари ва гуманитар илмларни ўрганиш билан машғул бўладилар. Монастирдаги “Истаган нарсангни қил”, деган шиори шундан яққол гувоҳлик бериб турибди.

  • Бу қўнғироқларни Гаргантюа биясининг бўйнидаги мунчоққа осиб қўймоқчи бўлади. Шу орада Грангузье ва қўшниси монарх Пикрохол ўртасида чинакам уруш чиқади. Пикрохол исми остида Рабленинг отаси билан судлашиб юрган ер эгаси тасвирлангани истисно этилмайди. Casus belli пуч гап бўлиб чиқади: қирол Пикрохолнинг фуқаролари бир нечта конни ўғирлашади, аммо уруш ҳазилакам тус олмайди, бу қонга қон, жонга жон урушига айланади. Отасидан хабар келгач, Гаргантюа шоша-пиша уйига қайтади ва рақибининг абжағини чиқаради. Бунда унга Жан – Тишмайдалагич лақабли бетайин роҳиб ёрдам беради – у француз роҳиби Тукдан бир туки кам эмасди. Миннатдорлик юзасидан Гаргантюа Жаннинг онаси учун дабдабали аббатлик қуриб беради, унинг ҳаёти ўрта аср монастирлик ҳаётига мутлақо тескари тамойилларга асосланган эди. Монастирнинг эркагу аёл аҳли бир-бирлари билан никоҳдан ўтишлари мумкин эди: улар тоат-ибодатлар билан вақт ўтказмай, спорт ўйинлари ва гуманитар илмларни ўрганиш билан машғул бўладилар. Монастирдаги “Истаган нарсангни қил”, деган шиори шундан яққол гувоҳлик бериб турибди.

Иккинчи китоб биринчисининг қайсидир маънода заиф такрори ҳисобланади. Унинг бош қаҳрамони Гаргантюанинг ўғли Пантагрюэль бўлиб, отасидан олийжаноблик ва сира сўнмас иштаҳани мерос қилиб олган. Отасига ўхшаб, у ҳам Парижга боради, у ерда ҳуқуқ ва фалсафий мубоҳасаларда иштирок этиши шарофати билан машҳур бўлиб кетади. Шу ерда у китобнинг аксилқаҳрамони, каззоб Панург деган одам билан ошлашиб қолади. Унинг Пантагрюэль билан муносабатлари Фалстафнинг шаҳзода Хел билан муносабатларини эсга солади.
Шу орада дипсодлар (“муштоқлар”)нинг Утопияга бостириб кирганлари ҳақида хабар келади. Пантагрюэль қайтиб келади-да, душман кўшинини тор-мор этади – у ўзидан шунчалик кўп пешоб чиқарадики, яқин-атрофида турган одамлар битта қолмай пешобга ғарқ бўлиб ўлади.
Учинчи китобда Панург қонун бўйича янги уйланган эркак ҳарбий хизматга бир йил кейин чақирилишини эслаб, уйланишга жазм қилади ва дўстларидан маслаҳат сўрайди. Улар аёллариннг феъл-атвори ва ижтимоий аҳволини муҳокама қилиб, охири кўринмас баҳсга киришиб кетадилар, бир қанча бообрў олимларга – илоҳиётшунос, қонуншунос, фалакшунос, шифокор, файласуф ва қизиқчиларга мурожаат қиладилар. Уларнинг жавоблари бир хил бўлса-да, тасалли бермас эди, бироқ тиниб-тинчимас Панург яна бир кишининг фикрини билишни истайди: у Илоҳий Шишанинг Оракулидан ёрдам олишни тавсия этади. Учинчи китоб сайёҳлари ўзлари билан олиб юрадиган пантагрюэлион номли гиёҳнинг тавсифи билан якунланади. Гиёҳ аслида наша ўсимлиги эди, унинг мана бунақа аталишига сабаб, девқомат Пантагрюэль мудом ташналик азобини тортиб юради, жаллод сиртмоғи шаклидаги наша (кўкнор) эса бўйинни қилтириқ қиладиган хусусиятга эга.
Тўртинчи ва бешинчи китоблар Оракулни қидиришдаги саёҳатлар тафсилотларидан иборат. (Бу китобда олимлар саёҳатлар, хусусан, Шимоли-ғарб йўлини қидиришга отланган сайёҳлар ҳақидаги ҳикояларнинг таъсирини кўзда тутадилар). Сайёҳлар кўплаб ғаройиб ерларга қўнадилар бу ерлар мажозан турли билим вакилликларини намоён этади, Рабле ўткир кулги остига олган бу даргоҳлар орасида руҳонийлар, қозилар, хазинабонлар, фалсафа олимлари ва бошқалар учрайди. Айрим лавҳалар саёҳатчиларнинг ўзида ҳеч қандай маънони касб этмаган шунчаки муллажирингини ифодалаган. Бунга шундай бир мамлакат мисол қилиб олинадики, у ерда ҳаво азбаройи совуқлигидан одамлар музга айланиб қоларкан, баҳорда эса эрир экан – бундай саргузаштлар барон Мюнхгаузен лофларида қайта-қайта такрорланади.
Бешинчи китоб охири нуқул мажозий маънода ёзилган. Шарҳловчилар кўпчилигининг фикрича, Илоҳий Шиша ичида шаробдан кўра ҳақиқатнинг ўзи жойлашган, унинг барча мижозлари у томон интилганлари-интилган. Мақсадга етишдан олдин сайёҳлар виждонли ва тиришқоқ халқ яшайдиган Финус мамлакатидан ўтадилар. Йўлни ёритиб бориш учун улар Пьер Ами деган одамни ёллайдилар. Шу ерда Рабле шундай номга эга, Раблега юнон тилини ўргатган роҳиб – Францискола эҳтиром изҳор этади. Охири улар қоҳина Бакбук қўл остида бўлган Оракулга етиб келадилар.
Бакбук барчага бир стакандан зилолдай тиниқ сув улашади, ҳар ким ўз стаканидаги сувда ўзининг севимли ичимлигини кўради, – ҳақиқат ҳам шундай, уни одамларнинг ҳар бири ўз ҳолича тушунади. Оракулнинг нутқини рамзий маънода ҳам талқин қилиш мумкин; у бир маънони илгари суради: “Ич!” Баъзи олимлар шундай тахминга борадиларки, Рабле ўз ривоятини давом эттиришни ният қилган, жуда бўлмаганда Пантагрюэлнинг юртига қайтиши давригача кечган воқеаларни тасвирламоқчи бўлган. Нима бўлганда ҳам китоб яхшилик билан тугайди.


Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish