Fotoenergetikada nanostrukturali yarimo‘tkazgich materiallar
II xalqaro ilmiy anjumani 19-20 noyabr 2021 yil 316
мувофиқ равишда найчалар ичига бошқа материаллар атомларини киритиш
йўли билан нанонайчаларнинг электрон хоссаларини ўзгартириш мумкин.
Нанонайчалардан фойдаланиш доираси жуда кенг. Нанонайчалардан,
масалан, микроасбоблар учун симлар тайёрлаш мумкин. Уларнинг
ғаройиблиги, ток улар бўйлаб умуман иссиқлик ажратмасдан ва жуда юқори
қийматга - 10
7
А/см2 га етади. Оддий ўтказгич бундай токларда дарров
буғланиб кетган бўлар эди. Нанонайчаларни компютер индустриясида
қўллаш учун бир нечта ишланмалар ҳам ишлаб чиқилган. 2006 йилда
нанонайчали матрицаларда ишловчи ясси экранли эмиссион мониторлар
пайдо бўлди. Нанонайчаларнинг бир учига ўрнатиладиган кучланиш
таъсирида бошқа учи электронлар таратишни (чиқаришни) бошлайди, улар
фосфорессенцияланадиган экранга тушади ва пиксел ёруғланишини
келтириб чиқаради. Бундай ҳосил бўладиган тасвир нуқтаси жуда ҳам кичик:
микронлар тартибида бўлади. Яна бир мисол - нанонайчадан текширувчи
микроскоп игнаси сифатида фойдланилади. Одатда бундай игна жуда
ўткирлашган волфрамли игна кўринишида бўлади, аммо атомлар ўлчовида
бундай игналар жуда қўпол бўлиб қолаверади. Нанонайча эса диаметри бир
неча атомлар тартибидаги энг яхши игна кўринишида бўлади.
Нанонайчаларнинг ғаройиб электрик хоссалари уларни наноэлектрониканинг
асосий материалларидан бири қилиб қўяди. Улар асосида компютерлар учун
янги элементлар тайёрланди. Бу элементлар ускуналар ўлчамларини
кремнийли асбобларга нисбатан бир неча тартибга кичрайишини
таъминлайди. Наноэлектроникада нанонайчаларни қўллашнинг яна бир
йўналиши – яримўтказгичли гетереотузилмалар, яъни ―метал яримўтказгич
типидаги тузилмаларни ҳосил қилишдир. Энди бундай қурилмаларни
тайёрлаш учун иккита материални алоҳида-алоҳида ўстириш ва сўнгра
уларни бир бири билан ―пайвандлаш шарт эмас. Нанонайчанинг ўсиш
жараёнида унда тузилиш нуқсони (углеродли олтибурчакнинг бирини
бешбурчакли билан адмаштириб қўйиш) хосил қилиш, яъни уни ўртасидан
махсус равишда синдириб қўйиш йўли билан ҳосил қилиш мумкин. Шунда
нанонайчанинг бир қисми метал хоссаларига, бошқаси эса яримўтказгич
хоссаларига эга бўлади. Нанонайчаларга нафақат атом ва молекулаларни
алоҳида ―қамаш, балки материалнинг ўзини бутунлай ―қўйиш мумкин.
Тажрибаларда аниқланишича очиқ нанонайча капилляр, яъни материални
ўзига тортишиш ҳусусиятига эга экан. Шундай қилиб нанонайчалардан:
оқсил, заҳарли газлар, ёқилғи компонентлари ва эритилган металлар каби
кимёвий ва биологик фаол материалларни ташиш ва сақлаш учун
микроскопик контейнерлар сифатида фойдаланиш мумкин. Атом ва
молекулалар нанонайча ичига тушгандан сўнг нанонайчалар бир учидан
очилади ва ичидаги материалларни қатъий белгиланган дозаларда чиқариб
беради. Бу ҳаёл эмас, бу турдаги тажрибалар кўплаб лабораторияларда
ўтказилмоқда, нанонайчалар учларини ―пайвандлаш ва уни ― очиш