Ғолиблар қонуни умрингнинг сўнгида қандай яшашни истасанг, шу бугуноқ шундай яшашни бошла



Download 0,72 Mb.
bet77/103
Sana28.06.2022
Hajmi0,72 Mb.
#712749
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   103
Bog'liq
26ta oltin qoida

АМАЛИЙ МАШҚЛАР
Бугундан бошлаб мен атрофдагиларимга илҳомлантирувчи намуна бўлиш қобилиятимни ошира бошлайман. Бунинг учун менга қуйидагилар талаб этилади:
1. Бутун маҳсулдор даврда қолиш учун бор кучимни сарфлайман;
2. Ҳар уч кунда аниқ натижаларга эришишда менга кўмаклашадиган режа тузиб оламан. Бугундан бошлаб уч кун қоидасига қаттиқ амал қиламан.
3. Янги ходимларимни оптимал қўллаш учун мен доимий мулоқотда уларга хайрихоҳ эканлигимни намойиш этаман. Улар ўз ишларида уч кун қоидасини мустақил ишлата бошлагунларига қадар бу муҳим саналади. Шундан сўнг ҳам улар ҳар уч кунда у ёки бу кўринишда менинг борлигимни ҳис қилиб туришлари керак.
4. Раҳбарликнинг энг яхши усули — бу шахсий намунадир. Мен ўзимга “Ўзимга ўзимдек бошлиқ бўлишини истайманми?” деб савол бериб кўраман.
5. Бугун мен олдинги ютуқларим билан ўзимни овутмаётганимни, амалга ошмайдиган лойиҳалар орқасига беркинмаганимни текшириб кўраман. Режалар ва орзулар — бу яхши, бироқ улар меҳнат билан мустаҳкамланиши керак.

FОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 21-ҚОНУН. БАРЧА МУҲИМ ИШЛАРНИ ИМКОН ҚАДАР ТЕЗРОҚ БОШЛАНГ


Б ир киши врач ҳузурига борибди. У ўзини ҳорғин, эзилган ҳис қилар, ўз зиммасига юклатилган вазифалар юки остида мадордан қолган экан. Унинг мияси қилиши лозим бўлган ишлар билан доим тўлиб юрар экан. Бу ҳолатнинг охири кўринмас эди. Ҳаётда ҳақиқатдан ҳам муҳим ишларни бажариш учун вақт етишмаслиги унга айниқса, қаттиқ азият келтираркан. Сал илгарироқ унинг жиғилдони қайнайдиган бўлибди. Кечалари яхши ухлай олмас, кундузлари эса жуда тез чарчар экан. Ўз-ўзига ишонч кун ўтгани сайин сўниб борар, унинг ўрнини эса тушкунлик тобора эгалламоқда эди. Доно шифокор барча муаммолар у ўз ҳаётидан қандай фойдаланаётганига боғлиқ эканлигини англабди. Бунда беморнинг уч одати асосий ролни ўйнар эди: у тезда бажарилиши лозим бўлган ишлар билан муҳим ишларни чалкаштирар, қандайдир ишларни доим ортга ташлаб юрар ва доим мукаммалликка интилар эди.
* * *
ТЕЗДА ВА МУҲИМ
Бу икки тушунча ўртасида маълум бир фарқ бор. Муҳим ишларни қанчалик ортга ташлашасак, улар шунчалик тезда бажарилиши лозим бўлган ишларга айланаверади. Бундан биз ўзимизни борган сари ёмон ҳис қилаверамиз. Бу фақатгина ҳақиқатдан ҳам муҳим ишларгагина тааллуқли эмас. Ҳаттоки нисбатан иккинчи даражали вазифаларни деб ҳам виждонимизни қийин аҳволга солиб қўйишимиз мумкин.
Fолибларнинг сири шундан иборатки, улар барча муҳим ишларни шу ондаёқ тезда бажарилиши лозим бўлган ишларга айлантиришади. Улар бу ишларни биринчи навбатда ва ҳар қандай имкониятдан келиб чиқиб бажаришади.
Ишларни (муҳим бўлсин, унчалик муҳим бўлмасин) қанчалик кейинга силтасак, улар тезда бажарилиши лозим бўлган ишларга айланаверади ва пировард натижада бажарилиши учун керагидан ортиқ вақт талаб қилади. Худди мана шу ерда жодуланган ҳалқа бошланади. Доим тезда бажарилиши лозим бўлган ишлар билан шуғулланувчи ҳар бир киши муҳим ишларни бажаришда вақт танқислигига дучор бўлади. Тезкорлик ҳаётимизга қанчалик ўз таъсирини ўтказса, муҳимликнинг таъсири шу қадар камаяди. Тезкорлик учун қилган ҳаракатимиз туфайли муҳимлик даражасини пасайтириб юборамиз. Нуқул тезкор ишларга диққат қилинганлик оқибатида ҳаётимизда муҳим ишларга кам вақт сарфланишига йўл қўйиб бўлмайди.
Фараз қилинг, меҳнат таътилига чиқиб, сиз автомобилингиз юкхонасини тўлдирмоқдасиз. Айтайлик, сиз аввало у ерга кийимлар солинган кичик пакетлар ва бошқа майда-чуйдаларни жойлаштирдингиз. Катта-катта жомадонларга навбат келганда уларга жой етишмаётгани ойдинлашиб қолади. Аслида, бошқача ҳаракат қилинса тўғри бўлур эди: аввал катта жомадонлар жойлаштирилиб, сўнг турли бурчакларга кичик сумкалар жойланса. Худди шунингдек, аввало ҳақиқатдан ҳам муҳим ишлар режалаштирилиб, уларнинг оралиғига кичик ва унчалик муҳим бўлмаган ишлар тиқилиши лозим.

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish