АТРОФДАГИ ОЛАМ СИЗ ВА БИЗДЕК
Агар биз мудом атрофимиздагилардан норози бўлиб, бизни фақат ярамас инсонлар ўраб олгандек сеза бошласак, гап уларда эмас, ўзимизда бўлади. Объектив реаллик мавжуд эмас. Олам биз қандай сезаётган бўлсак шундай. Инсон ҳақида юрагимизнинг туб-тубида нима ўйласак, унда шуни кўрамиз.
Инсонларга чидам ва меҳр билан муносабатда бўлишга ёрдам берувчи уч йўл бор:
- Биринчидан, ўзимизни аниқлаштириб олишимиз керак. Фақат ўзимизни сева туриб бошқаларни ҳам севишимиз мумкин;
- Иккинчидан, биз атрофимиздагиларни синчиклаб таҳлил қилишимиз керак. Гулни қисмларга бўлиб биз унинг гўзаллигини йўққа чиқарамиз.
- Учинчидан, инсонларнинг энг яхши сифатларига диққатимизни жамлашимиз керак. Кўпчилик инсонлар яқинлари ҳақида ҳузур билан ғийбат қилишади ва кўпинча уларга етарли баҳо беришолмайди. Лекин бу билан ўз-ўзингизга зарар етказасиз. Атрофдагилар ҳақида совуқ фикрда бўлар экансиз, сиз фақат уларнинг хатолари ва ожиз тарафларини кўришга ўрганиб қоласиз. Натижада бутун олам сизга хатоларга ва адолатсизликларга тўла бўлиб кўринади. Агар биз атрофимизда ижобий қирраларни қидирсак, олам бизга мунаввар бўлиб кўрина бошлайди. Шундай қадимий ибора бор: “Инсонда нимани кўрсанг — ўзинг ҳам шунга айланасан. Нурни кўрсанг — нурга, балчиқни кўрсанг — балчиққа”.
СИЗНИ ҲАҚОРАТ ҚИЛИШСА-ЧИ?
Қариб қолган қўл кураши устаси бошқа жанг қилмасликка қарор қилибди. Шунда ёш жангчи уни курашга чорлаб қолибди. Қари уста жойидан қимирламабди. Шунда норғул жангчи унинг жон-жойидан ушлабди. У устанинг ўзини ва аждод-авлодларини ҳақорат қилибди. Уста ҳаммасига чидабди. Ниҳоят ёш жангчи ниятига етолмай, кетибди. Шогирдлари ҳайрон бўлганча устозларидан «нега индамадингиз?» деб сўрашибди. Лекин уста саволга савол билан жавоб берибди:
— Агар кимдир сизга совға бермоқчи бўлса-ю, сиз уни олмасангиз, совға кимники бўлади?
— Албатта, совға қилмоқчи бўлган одамники-да! — дейишибди шогирдлар.
— Ҳақорат, залолат, ҳасад ҳам худди шундай, — дебди устоз. — Агар сиз уни қабул қилмасангиз, улар ўша инсонда қолади.
Фақатгина икки томон бир-бирига зарур нарсаларни беришга тайёр бўлгандагина инсонлар ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам ва сермаҳсул бўлиши мумкин. Бироқ, ҳамма вақт ҳам инсонлар бунга тайёр эмас. Бундайлардан нарироқ турган маъқул. Сиз билан кўриб чиқаётган қонунимиз сиздан бемаъни қурбонларни талаб этмайди. Бироқ курашсиз таслим бўлгандан кўра, ўша инсон билан яна бир марта яхши муносабатлар ўрнатишга уриниб кўрган маъқул.
Ора-сирада баъзи инсонлар ўз оиласидагиларга нисбатан мутлақо бегона инсонларга катта ҳурмат ва эътибор билан қараётганини кўриш мумкин. Келинг, унутмайлик: биз инсонларга муҳтож бўлган нарсасини беришимиз керак. Албатта, биринчи навбатда биз севган инсонларга.
Do'stlaringiz bilan baham: |