Ғолиблар қонуни умрингнинг сўнгида қандай яшашни истасанг, шу бугуноқ шундай яшашни бошла



Download 0,72 Mb.
bet56/103
Sana28.06.2022
Hajmi0,72 Mb.
#712749
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   103
Bog'liq
26ta oltin qoida

СИЗ ЎЗ ҲАЁТИНГИЗ ЭГАСИСИЗ
Ҳаётингизда муаммо пайдо бўлдими, дарҳол уни ечишга тушинг. Қайғураман, ўзгаларнинг раҳмини келтираман, деб беҳуда вақт сарфламанг. Бу ҳеч кимга ёрдам бермаган ва энергиянинг зое кетиши, холос. Ўзингизни ожиз ва нотавон ҳисобламанг. Ўз ҳолатингизни драматик равишда тасвирлаб, атрофдагилардан раҳм, шафқат кутманг. Ахир сизга ҳамдардлик эмас, иззат-икром керак-ку?!
Унутманг, ўз муваффақиятсизликларингизда кимнидир айблаб, унга ўз устингиздан ҳукмрон бўлиш имкониятини яратасиз. Ҳаётингиз эгаси сиздан бош қа ҳеч ким эмас. Бундан келиб чиқадики, пайдо бўлган ҳар қандай муаммо учун сиз масъул эмассиз, бироқ бунда сизнинг ҳам бир бўлак айбингиз бор. Шу сабабли, муаммони ечиш сизнинг қўлингизда.
Уч хил кўринишдаги муаммолар бор:
1. Биз бевосита назорат қила оладиган муаммолар. Уларни ўз одатларимизни ўзгартириб, ҳал қила олишимиз мумкин. Масалан, сизнинг пулга нисбатан муносабатингиз унга қандай муомалада эканлигингиз — иқтисод қилаётганингиз ёки сарфлаётганлигингизга боғлиқ. Бу ерда ҳамма нарса бизнинг измимизда.
2. Биз фақат қисман назорат қила олишимиз мумкин бўлган муаммолар. Бундай муаммоларни таъсир доирамизни кенгайтириб, ҳал қила олишимиз мумкин.
3. Бизнинг назоратимиздан таш қарида бўлган муаммолар. Ҳатто шундай ҳолатда ҳам биз ичимизда кечаётган ғалаёнларни, яъни ҳис-туйғу ва реакцияларни назорат қилишимиз мумкин. Энг яхшиси — доим табассум билан, кайфиятимизни бузмасликка ҳаракат қилишимиз керак.
МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ОЛТИ АМАЛИЙ ҚАДАМ
Муаммо пайдо бўлиши ҳамоно бу ҳолатда нима қилиш мумкинлиги хусусида ўйлаш керак.
Ўтмишни ўзгартириб бўлмайди, шу сабабли имкон қадар тезроқ хаёлингизни зарур ўзанга буриш лозим. Ўзингизга дарҳол қуйидаги саволларни беринг:
1. Ушбу муаммода нима фойдали? Агар хаёлга ҳадеганда жўяли нарса келавермаса, ушбу муаммодан ҳосил бўлган сабоқларга диққатингизни жамланг. Ҳар қандай вазиятдан ҳам сабоқ чиқариш мумкин, бироқ ҳамма ҳам бу ҳақда ўйлайвермайди.
2. Ҳаётимдаги қайси етишмовчиликлар ушбу муаммонинг пайдо бўлишида рол ўйнади? Бу савол сизга ожиз қурбон ролидан қутилишда ёрдам беради. Муаммо балки бошқа инсоннинг ҳаракатлари туфайли пайдо бўлгандир? Бироқ буни тушуниш сизга ёрдам беролмайди. Келажакда бундай муаммоларни четлаб ўтиш ўз қўлимизда эканлигини англаш фойдалироқ.
3. Бундай вазиятга қайта тушмаслик учун нималар қилишга тайёрман? Муаммони шунчаки йўқотиш оптимал ечим ҳисобланмайди. У бошқа қайтарилмаслигига ҳаракат қилиш керак. Шунчаки ўз ҳулқингизни ўзгартириб жуда кўп муаммоларга нуқта қўйишингиз мумкин.
4. Қандай ечим вариантлари мавжуд? Обрўли кишилардан маслаҳат олинг. Муаммонгиз ҳа қи да сўзлар экансиз, имкон қадар масаланинг моҳияти ҳақи да гапиринг. Ахир сизга ҳамдардлик эмас, маслаҳат керак. Агар сиз бировнинг “тушуниши”ни истаб, ўз муаммоларингиз ҳақида тўлиб-тошиб гапира бошласангиз, бу курмакка сув қуйган билан баробардир.
5. Энг яхши ечим қайси? Жавобни ўтмишдан қидирманг. Ўтмишни ўзгартириб бўлмайди. Ўз-ўзингиздан хафа бўлиш ҳам яхши ечим эмас. Яхшиси, келажакка боқинг ва муаммо ечимига диққатингизни жамланг.
6. Қандай қилиб муаммони ечиш менга ҳузур бағишлаши мумкин? Инсон ўз муаммолари юки остида экан, ўзини асло ях ши ҳис қилмайди. Фақат ҳамма муаммоларни ҳал этиб бўлгачгина ҳаётдан тўлақонли баҳра олиш мумкин, деб ўйловчи инсон ҳам бахтли бўла олмайди. Чунки ҳаёт муаммоларнинг узлуксиз занжиридан иборатдир. Бу ҳатто яхши. Гарданингиздаги муаммоларга қарамасдан кулиб, завқланиб юрганингизни кўрган баъзилар сизни қаттол, беўй ва ҳиссиз инсон ҳисоблар. Ташвишланманг — улар ҳа сад қилишаётганини ўзлари ҳам сезишмаяпти.

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish