бўйича қуйидагиларга бўлинади: а) бир компонентли – бир тузилишли ва сифат кўрсаткичлари бир хилда тақсимланган оддий уюмлар; б) уюмларнинг планда ва чуқурликда жойлашиши бўйича тур ва навлари бир хилда тақсимланмаган кўп компонентли ва кўп навли мураккаб структурали уюмларга. Коннинг устунлик қилувчи турлари бўйича тоғ жинслари қуйидагилар билан ифодаланади:
а) қояли тоғжинслари ва қаттиқ рудалар билан; б) қаттиқ руда ва қояли жинслар билан; в) юмшоқ ва зич қопловчи тоғжинслари билан; г) ярим қояли қопловчи тоғ жинслари ва фойдали қазилмалар билан; д) юмшоққопловчи тоғ жинслари ва юмшоқ ёки зич фойдали қазилмалар билан. Тоғ жинсларининг тури асосан технологик схема ва қазувчи ҳамда транспорт воситаларининг асосий моделини танлашни белгилайди. Юмшоқ тоғ жинсларини қазиб олишда қувватли ротор экскаваторлар ва конвейер транспортини қуллаш мумкин. Қояли тоғ жинсларини қазиб олишда бурғулаш портлатиш ишлари қўлланилади, асосан бир ковшли экскаватор ва темир йул ҳамда автомобил транспортларини қўллаш мумкин.
Карьер элементлари ва асосий контехник тушунчалар. Карьернинг бош параметрлари. Карьер ҳақида тушунча. Поғона элементлари. 1. Ернинг устки қисмида очиқ кон ишлари олиб борилиши натижасида катта чуқурликлар пайдо бўлади. Чуқурликларнинг йигиндиси карьер (очиқ кон ишлари корхонаси) деб айтилади. Бу чуқурликларнинг кўндаланг кесими чегараси туташмаган бўлади.
Маъмурий-хўжалик тушунчасида эса карьер деб конни очиқ усулда қазиб олишни ташкил этадиган кон корхонасига айтилади. Кўмир саноатида ва сочилма конларни очиқ усул билан қазиб олишда карьерни кесим (разрез) деб аталади.
Фойдали қазилмаларни, қопловчи ва ўз ичига олувчи тоғ жинсларини қазиш ишлари табақаланган ҳолда юқоридан пастга қараб олиб борилади. Натижада қазиш ишлари олиб борилаётган тоғ жинслари массиви поғона шаклини эгаллайди.
Алоҳида қазиш, юклаш ва ташиш воситаларига эга булган (таъминланган) ва поғона шаклидаги ишчи юзага эга бўлган тоғ жинси қатламининг бир қисмига поғона дейилади.
Ҳар бир поғона унда транспорт воситаларининг горизонт бўйича жойлашувига мос келувчи баландлик белгиси билан характерланади. Поғона белгилари (отметка) абсолют, яъни мутлақ (денгиз сатҳига нисбатан) ёки шартли (юзадаги доимий пунктга нисбатан) бўлиши мумкин.
Алоҳида қазиш воситалари билан қазиб олинадиган, лекин барча поғоналар учун умумий бўлган транспорт воситалари билан хизмат кўрсатиладиган поғонанинг баландлиги бўйича қисмига поғонача (подуступ) дейилади.
Поғоналарнинг иш олиб бориладиган ва иш олиб борилмайдиган турлари мавжуд. Иш олиб бориладиган поғонада қопловчи тоғ жинсларини олиб ташлаш ёки фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишлари амалга оширилади. Поғона остки ва устки майдончалар, қиялик ва бровкалардан иборат (4.1 расм) бўлади.