Портловчи моддаларни тоғ жинси массивига жойлаштириш усуллари.
Портлатиб майдалаш усули мустаҳкамлик коэффициенти 8 дан юқори бўлган тоғ жинсларига кўлланилади. Портловчи моддаларни тоғ жинси массивига жойлаштиришнинг беш хил кўринишдаги усуллари мавжуд (8.1 расм):
8.1- расм. Портловчи моддаларни тоғ жинси массивига жойлаштириш усуллари
Камера зарядларини қўллаш усули. Ишлаб чиқариш жараёни механизацияси ривожланмаган ёки кам механизациялашган вақтда массивга портловчи моддаларни табиий бўшлиқларга ёриқларга ёки махсус ўтказилган ер ости кон лаҳимларига, яъни штольня ва шурфларга жойлаштирилади. Зарядлар бир-биридан маълум узоқликдаги камераларда ўрнатилади. Портловчи моддалар жойлаштирилгандан сўнг, лахим тоғ жинслари билан беркитилади. Ҳозирги вақтда карьерларда камерали зарядлаш усули траншея ёки ярим траншея ҳосил қилишда қўлланилади. (8.1 расм б,в)
Катта ҳажмдаги портловчи модда зарядларини қўллашда, хавфсизликни таъминлаш учун-энг кам қаршиликли чизма Wлнс–ни, ҳисоблашда - заряддан очиқ юзагача бўлган минимал масофа олинади.
Қозон зарядларини қўллаш усули. Карьерларда бурғуқудуқларни ва шпурларни бурғулаш натижасида портловчи моддаларни массивда бир текисда жойлаштириш имконияти туғилади. Портловчи моддаларнинг энергияси атроф тоғ жинсларини майдалашга етмаган вақтида қозонли зарядлаш усули қўлланилади. (8.1 расм г) Массивда бурғу қудуқ қазилиб: унинг остки қисми кичик портлаш зарядлари ёрдамида ёки термик бурғулаш ёрдамида кенгайтирилади. Кенгайтирилган бушлиққа асосий портловчи модда заряди жойлаштирилади.
Асосий камчиликлари: қозонни ҳосил қилишни бошқариш ва ҳисоблаш қийинчиликлари, массивнинг табиий ҳолатининг бузилиши ҳамда ёриқларнинг ҳосил бўлиши, механизациялашмаган иш ҳажмининг ошиши.
Скважинали зарядлаш усули. Бугунги кунда карьерларда турли тоғ жинсларида бурғуқудуқларни бурғулашда турли-туман самарадорли воситалари мавжуддир (8.1 расм д).
Бу усулнинг мохияти шундан иборатки, портловчи модда қия ёки вертикал скважиналарга жойлаштирилиб, уларнинг тепа қисмлари тиқинланади. Тиқинловчи материал ўрнида қумли инерт материллардан, бурғулаш қириндиларидан ёки махсус таркибга эга бўлган тиқинловчи материаллардан фойдаланилади. Скважиналар поғонанинг тепа қисмида параллел ҳолатда бир ёки бир неча қатор этиб, орасидаги масофалар ҳисоблаб тенг қилиб жойлаштирилади.
Скважиналар орасидаги масофа шундай танланиши керакки, ҳар бир портлатилган скважина ўртада очиқ жой қолдирмасдан бир-бирининг устига парчаланган тоғ жинсларини ёпиши ёки қоплаши керак.
Скважинали заряднинг таъсир зонаси:
Патрон боевик (жангари патрон) одатда скважина тубида асосий заряд остига жойлаштирилади. Бу эса, ўз навбатида портловчи модда билан заряд детонациясининг массив парчаланиши йўналишига мос келишига, парчаланишнинг сифатли кечишига, поғона асосининг текис чиқишига олиб келади.
Скважиналарни диаметрларини, қаторлар сонини, қиялик бурчагини ўзгартириш массивда тоғ жинсларининг хоссаларига қараб портловчи моддаларни анча тўғри жойлаштиришга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |