Йил давомида ғарқ пишган ҳўл мевалар!
Фитомаг- мева ва сабзавотларни узоқ муддат сақлашнинг самарали технологиялари соҳасида эксперт. Фитомаг сақлаш технологиясининг моҳияти ҳўл мева ва сабзавотларни этиленнинг 1-метилциклопропен билан биосинтезининг газсимон ингибитори билан ёки жуда кам миқдордаги концентрацияда (миллиондан 0,5 – 1 қисми) 1-МЦП (Фитомаг препаратининг фаол таркибий қисми) билан ишлов беришдан иборат.
Россияда ҳўл мева ва сабзавотларни сақлашнинг ушбу усули И.В.Мичурин номидаги Бутунроссия боғдорчилик ИТИ томонидан Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Тадқиқотларга РҚХФА академиги профессор Владимир Александрович Гудковский ва профессор Валерий Федорович Швец раҳбарлик қилишган. 2005 йилдан бошлаб мева-сабзавотлар йиғиб-териб олингандан кейин ишлов бериш технологиясини татбиқ этиш билан “ФитомагИнтер” МЧЖ компанияси шуғулланади.
Узоқ муддат сақлаш учун сабазавот ва меваларга зич бекитилган камераларда мўъжаз кўчма генератордан фойдаланиб 1 МЦП билан ишлов берилади. Ишлов бериш совутиш камераларида амалга оширилади. Кейин узоқ муддат сақлашга мўлжалланган омборларда мева ва сабзавотларни сақлаш учун оддий ускуна қўлланилади.
Фитомаг препаратидан фойдаланганда ҳўл мева ва сабзавотларнинг сақлаш муддатлари сезиларли даражада ортади, йўқотишлар эса мева-сабзавотларни сақлашда ҳам, шунингдек уларни транспортда ташишда ҳам камаяди.
Фитомаг препарати олмалар, ноклар, олхўрилар, олчалар, ўриклар, шафтолилар, бананлар, киви, хурма, помидорлар, бодринглар, тарвуз ва қовунлар каби климактерик ҳўл меваларга ишлов берилганда анча самарали. У нафас олиш тезлигини, ферментатив фаолликни пасайтиради, хлорофиллнинг парчаланишини тўхтатиб туради ва бошқа метаболизм жараёнларини секинлаштиради.
Фитомаг оддий атмосферада, тартибга солинадиган атмосферада ва модификацияланган атмосферада ҳўл мева ва сабзавотларни сақлаш муддатларини узайтириш имконини беради. Ишлов берилгандан кейин мева ва сабзавотлар этиленнинг эндоген ҳамда экзоген салбий таъсиридан самарали ҳимояга эга бўлади ва уларни узоқ муддат сақлаш ва сифати бузилмасдан транспортда ташиш мумкин.
Фитомаг технологияси олмалар ва данакли меваларни сақлаш учун Россия, Белоруссия, Украина, Модавия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Сербиянинг “Октябрнинг 15 йиллиги агрофирмаси” ЁАЖ, “Азим – Боғ” АЖ, “Агроном-Боғ” МЧЖ, “Корочан ҳўл мева кўчатхонаси” ЁАЖ, “Плава” МЧЖ, “Острогожск боғ кўчатхонаси” ЁАЖ, “Зорин боғи” МЧЖ, “Жердевск кўчатхонаси» ЁАЖ каби йирик боғдорчилик корхоналарида ва шунингдек бошқа унча катта бўлмаган фермер хўжаликларида ўзлаштирилган ва юқори самарадорликни намойиш этди.
Иссиқхона мажмуаларида Фитомагни помидорларнинг сақлаш муддатларини ошириш учун ва бодрингларни транспортда ташишда шикастланиш даражасини камайтириш учун фаол қўлланилади.
Фитомаг технологияси мижоз эҳтиёжларига осон мослаштирилиши мумкин.
Препарат қўлланилаётган концентрацияларда инсон саломатлиги учун хавфсиз ва атроф-муҳит учун зарарсиз. Уни қўллаш “Роспотребнадзор” томонидан маъқулланган.
“Фитомаг” технологиясини қўллаш
2003 йилда И.В.Мичурин номидаги боғдорчилик институти ва Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети олимлари томонидан “Фитомаг” технологияси яратилган. Технология самарали препарат – этиленнинг биосинтезини секинлаштирувчига асосланган (илмий номланиши 1-метилциклопропен ёки 1-МЦП).
2005 йилда биз Россиядаги етакчи олма ишлаб чиқарувчилар билан ишларни бошладик ва ушбу ишни 12 йилдан бери олиб бормоқдамиз, ўз технологиямизнинг такомиллаштиришни бир неча босқичидан ўтдик. Ҳозир биз билан барча етакчи боғдорчилик мажмуалари ишламоқдалар. Ишлов бериш кўлами бир неча юз минг тоннага этди, нафақат россия ва МДҲ мамлакатларида, балки бошқа мамлакатларда ҳам. Хусусан, препарат Сербияда, Аргентинада, ЖАР рўйхатга олинган. Технология узлуксиз такомилаштирилмоқда.
Фитомаг сақлаш технологиясининг моҳияти етилиш гормони - этилен синтезини – секинлаштиришдан иборат. Мевалар рецепторларидаги этилен молекулалари бизнинг таъсир қилувчи модда - 1-метилциклопропен молекуласи билан алмаштирилади. Шу тарзда, алмаштириш жараёнида меванинг пишиши тўхтатилади, яъни унинг пишганлик даражасини сақлаб қолиш юз беради. Натижада меваларга таъсир қилиш бологик даражада юз беради. Меваларга паст даражада тўйинган газсимон модда билан ишлов берилади. Маълум шароитларга риоя этилганда ишлов берилган мева ва сабзавотларнинг сақлаш муддати ўз сифатини йўқотмасдан ошади.
“Фитомаг” технологияси қандай мева ва сабзавотлар учун мос келади?
Одатда, бу климактерик сабзавотлар ва мевалар: олмалар, ноклар, олхўрилар, шафтолилар, ўриклар. Тропик мевалар орасидан “Фитомаг” кивига ишлов бериш учун қўлланилади. Сабзавотлардан помидорлар, бодринглар, қовоқчалар ва кўкатларнинг айрим турларига ишлов берилади. Гарчи энг катта самарани айнан олмаларда, нокларда, олхўриларда, шафтолиларда ва ўрикларда кузатиш мумкин.
“Фитомаг” препаратининг тўғри дозировкасини қўллаганда олмаларни сақлаш муддатини қанча муддатга чўзиш мумкин?
Агар мева тўғри етиштирлган, тўлиқ пишган ҳолатда терилган, ва сақлашнинг мақбул шароитлари танланган бўлса, унда оддий атмосферада сақлаш муддатини 2 бараварга ошириш мумкин. Ундан кўпроқ натижага эришишга “Фитомаг” ни РГС билан биргаликда қўллаш имконини беради. Тартибга солинувчи муҳит тизимининг ўзи сақлаш муддатини узайтиради, этилен ингибитори билан биргаликда қўлланганда мева истеъмол хусусиятларини сақлаш камераларидан чиқариб олгандан кейин ҳам сақлаб қолади.
Қанчалик узоқ муддат, масалан, нокларни ёки данаклиларни сақлаш мумкин бўлади?
Барчаси маҳсулотнинг дастлабки ҳолатига боғлиқ бўлади. Мақбул шароитларда сақлаш муддати 3 ойга қадар узайтирилади. Биз ҳамкорлик қиладиган айрим йирик хўжаликларда, масалан, “Азим-Боғ” ёки “Қрим мева компания” ларида данакли мевалар декабрь ойига қадар сақланар эди. Аммо, урғу бераман, бу бутунлай ва тўлиқ меваларнинг дастлабки сифатига боғлиқ.
Энг яхши натижага эришиш учун қандай шароитлар мақбул ҳисобланади?
«Фитомаг» ишлов бериш ва ҳар қандай мевани етишириш занжирининг охирида туради, шунинг учун биз эришган ютуқлар кўп ҳолларда бизгача бажарилган ишларга боғлиқ бўлади. Биз мева ва сабзавотларда мавжуд бўлган нарсани қайд этамиз, уларнинг сифатини яхшилай олмаймиз. Масалан, иссиқхона хўжаликлари билан ишлаганда биз 95% яхши натижага ишонамиз. Усти ёпиқ ердаги сабзавотлар бошидан барча мезонларга риоя қилинган ҳолда ўстирилган. Очиқ ердаги сабзавотлар билан ишлаганда ўстириш жараёнида агротехникани назорат қила олмагнимиз сабабли биз кафолат бера олмаймиз. Иссиқхонада етиштирилган бодринг ва помидорлар учун технология кўпроқ мос келади.
Помидор ва бодрингларда технология муайян тарзда қандай ишлайди?
Помидорларнинг айрим навларида сақлаш муддати икки ойга қадар ортади, бодринглар ҳақида гапирганда эса, жанубий минтақалардан шимолий минтақаларга ташишда йўқотишларнинг камайишини қайд этиш лозим. Ишлов берилган бодринглар авторефрижераторларда ташилади. Мижозларимизнинг статистикасига қараганда яхши натижаларни тасдиқлайди.
“Фитомаг билан ишлов беришдан олдин қандайдир тайёргарлик ишларини олиб бориш керакми?
Биз мижозлар билан боғлар гуллаганидан бошлаб ишлай бошлаймиз. Хизматлар мажмуига ҳосилдорлик ва навлар бўйича пишганларини теришни белгилаб берадиган агроном ва технологларга маслаҳатлар бериш киради. Мутахасисслар шунингдек сақлашга жойлаштириш жадвалини ҳам тузишга ёрдам беришади ва мевалар йиғим-теримида иштирок этишади. Ҳосил йиғилиб, жойлаштирилгандан кейин таҳлиллар ўтказилади, камералар бўйича пишганлик схемаси тузилади ва ишлов бериш ўтказилади.
Ҳарорат ўрнатиш ва сақлашни ташкил этиш бўйича тавсиялар тақдим этасизларми?
Бу буюртмачи билан ишлашимизнинг асоси ҳисобланади. Биз ҳар бир туркумни сақлаш бўйича тавсиялар рўйхатини ишлаб чиқамиз: қандай қилиб яхши сақлаш, қачон териш, қачон жойлаштириш, қаерга ташиб ўтказиш, совутишнинг қайси тизимини қўллаш, қандай совутиш вақтини белгилаш, газ режимига чиқиш вақти ва ҳоказолар. Бу ҳар бир корхона учун айниқса “Азим Боғ”, “Агроном боғ”, “Октябрнинг 15 йиллиги” каби йирик корхоналар учун жуда пухта ва ижодий меҳнат. Бизнинг мутахассисларимиз бундай боғдорчилик мажмуаларига ёрдам беришади.
Препарат билан ишлов бериш жараёнининг ўзи қандай кечади?
Қўллаш учун махсус ускунадан фойдаланилади – аралаштирувчи ускуна. Корхонадаги шароитдан келиб чиқиб у электр тармоғидан ҳам ишлаши мумкин, шунингдек аккумулятордан ҳам. Ускуна “Фитомаг” препаратининг маълум дозасини сувда эритишга ёрдам беради, шундан сўнг аппарат бир сутка давомида зич бекитилган камерага солиб қўйилади. Бир суткадан сўнг қурилма ўчирилади, камера эса шамоллатилади.
Бундай тадбирни неча марта ўтказиш зарур?
Бир марта. Бир марта қўлланилгандан кейин мевалар ҳимояга эга бўладилар. Уларни ташиш, бошқа камераларга ўтказиш, авторефрижераторларга юклаш, агар зарур бўлса саралаш мумкин.
Препарат дозаси қандай аниқланади?
Бу компаниянинг янги технологияси. Дозалаш тизими препаратнинг турли навларга нисбатан реакциясини кўп йиллар мобайнида амалий тадқиқотлар ўтказиш асосида ишлаб чиқилган. Доза кўплаб омиллар асосида ҳисоблаб чиқилади: нав, етилиш даражаси, ҳарорат, намлик. Ҳар бир муайян туркум ўз дозасига эга.
“Фитомаг” ни қўллаш қанчалик хавфсиз?
Препарат мутлақо хавфсиз ва ишлаб чиқариш босқичида ҳам, қўллаш ва истеъмол қилиш босқичида ҳам. Ҳар доим айнан бир хил воқеани гапириб бераман. Украинада биз 3 камерадаги Голден Делишес навли олмаларга ишлов бердик. Май ойининг охирида биз 200 киши ташриф буюрган анжуман ўтказдик ва сақлов жойини очдик. Ичкарида биз шарбат томиб турган серсув, қаттиқ олмаларни кўрдик, худди уларни ҳозиргина дарахтдан узгандек. Айёр украиналик одамлар: “Илтимос, олмадан еб кўрчи”, - дея илтимос қилишди. Ва ўшандан бери сақлов мажмуаларида ўтказиладиган бизнинг барча тадбирларимизда бизнинг препарат билан ишлов берилган маҳсулотни еб кўрсатаман.
Препаратнинг хавфсизлиги бўйича синовлар ўтказилганми?
Сўзсиз ўтказилган. Энг бошида биз «Фитомаг» ни пестицид сифатида рўйхатдан ўтказган эдик. Агар модда пестицид сифатида таснифланса, унда у захарли эканлигини аниқлаш учун имкон қадар кўп сонли текширувлардан ўтади. Биз истеъмолчиларда хавфсизлик бўйича барча саволларга барҳам бериш учун билиб туриб ушбу йўлни танладик.
Тадқиқотлар қай даражада узоқ ўтказилган?
Бутун жараён амалда уч йил сарфланди. Бу вақт ичида барча токсикологик ва кимёвий хоссалар ўрганиб чиқилди. Хусусан, концентрациянинг жуда кам миқдорда ошганлигини кузатдик, унда биз препарат қолдиқларини қайд этдик. Бунинг учун ишчи доза мунтазам равишда ошириб борилди. Натижада препарат билан ишлов берилгандан кейин модда қолдиқлари ишчи дозани 5 000 марта ошириб юборилганда қайд этилишини аниқладик. Концентрацияни 3 000 – 4 000 марта ошириб юборганда ишлоб берилган меваларда таъсир фаол модда изларини аниқламадик. Препарат инсон учун мутлақо хавфсиз.
Тадбиркор муваффақиятининг сири
Муваффақият сири ва йўли устида инсоният бир неча юз йилдан бери бош қотиради. У нимадан иборат? Бугун биз Игорь Владимирович бизнесини яратиш тарихи асосида уларнинг ечимини топишга уриниб кўрамиз. Гудковский Игорь Владимирович ўша йили ўзининг 55 ёшини нишонлади. Иккита олий маълумотга эга, биринчиси ҳарбий, иккинчиси университетдаги ҳуқуқшунослик.
Москва области прокуратура идораларида ўта муҳим ишлар бўйича катта терговчи лавозимида ишлаб келган. Кейинчалик иш фаолиятини ҳуқуқшунос РФ чет эл қўшма фирмаларда давом этирди. 2004 йилдан бошлаб Краснодар ўлкасида яшайди, бу ерда у ўша пайтда И.В.Мичурин номидаги Бутунроссия боғдорчилик ИТИ раҳбари бўлган ўзининг отаси – қ/х фанлари доктори, профессор, РФА академиги Гудковский Владимир Александровичнинг изидан бориб, боғдорчилик соҳасида тадбиркорлик билан шуғуллана бошлади. Институтнинг йўналишларидан бири бўлиб Д.И.Менделеев номидаги РКТУ билан ҳамкорликдаги мева ва сабзавотларни 1-МЦП (этилен биосинтезини газсимон секинлаштирувчи) фойдаланиб сақлаш усулини ишлаб чиқиш эди. Кейинчалик технологияга патент олинган эди, барча зарур синовлардан ўтди, давлат рўйхатидан ўтди ва ўзининг “ФИТОМАГ” савдо белгисига эга.
2006 йилдан бошлаб “ФИТОМАГ” препарати, “Азим – Боғ“ ЁАЖ негизида синовлардан муваффақиятли ўтиб ва мева маҳсулотларини узоқ муддат сақлаш бўйича юқори кўрсаткичлар бериб, РФ ва МДҲ мевачилик хўжаликларида кенг миқёсда қўлланилмоқда. Бу билан “ФИТОМАГ” озиқ-овқат импортини ўрнини босиш каби Давлат дастурини бажарилишига кўмак бермоқда. Гудковский Игорь Владимирович “Фитомаг ЖАНУБ” ни бошқаради, унинг таркибига Краснодар, Ставрополь ўлкалари, Адигея, Шимолий Осетия-Алания, Ингушистон, Кабарадин-Болқор ва Чеченистон республикалари киради.
“Фитомаг” фаолиятини бошлагандан бери у билан ушбу ҳуддудда ҳамкорлик қилаётган энг йирик хўжаликларга қуйидагилар киради: “Азим – Боғ” АЖ, “Азим – Боғ Ингушетия” МЧЖ, “Агроном” ОАЖ, “Трудовое” АЖ, “Виктория-92” АЖ, “АЛМАПРОДАКШН” МЧЖ, “КСП Светлогорское” АЖ, “Новомихайловское” ЁАЖ ҚХ, “Сады Баксан Боғлари” МЧЖ, “Эльбрус Боғлари” МЧЖ, “Фрукт-Трейд” МЧЖ, “Южное ААА” МЧЖ.
МДҲ ҳудудларида – Беларуссия, Молдавия, Қозоғистон, Арманистон, Ўзбекистон – ва Россиянинг ўрта минтақаси билан Игорь Владимирович Гудковскийнинг ҳамкори Константин Валерьевич Швец (“ФитомагИнтер” МЧЖ бош директори) шуғулланади. Ушбу йўналишнинг меваларни узоқ муддат сақлаш бўйича илмий раҳбари, И.В. Мичурин номидаги Федерал илмий марказнинг “Ҳосил йиғимидан кейинги технологиялар” бўлим мудири, РФА академиги В.А.Гудковский ҳисобланади.
Тадбиркорликда бундай натижаларга эришиш учун Игорь Владимирович узоқ йиллар мобайнида Краснодар ўлкаси ва Россия Жанубидаги хўжаликлар билан алоқалар ўрнатди. Уларнинг ичига кириб бориш ва ўзининг юқори ҳосилдорлигига эришиш учун бир неча ўн йиллаб тер тўккан боғдорчиликнинг ҳақиқий пирлари билан тил топишиш, уларни қизиқтириш, ишонтириш ва уларнинг маҳсулотларини узоқ муддат, кейинги ҳосилга қадар сақлаш учун “Фитомаг” технологиясини қўллаш зарурлигини исботлаб бериш унчалик ҳам осон кечмади.
Бунга ўзи ишонч ҳосил қилгунига қадар ва “Фитомаг” препаратини қўллаш ғояси билан ҳеч бир муболағасиз берилиб кетишдан олдин, препаратнинг ишлаш тартибини тушуниш учун ва унинг сўзсиз самараси – меваларни узоқ муддат сақлашга ишонч ҳосил қилиш учун Игорь Владимирович Гудковскийнинг ўзи унга тегишли кичик лаборатория шароитида кўплаб синовларни ўтказди.
Унга бу жараён ёқиб қолди ва берилиб кетди. Ушбу йўлни – гуллар, сабзаовтлар ва мевалар билан лаборатория шароитида тажрибалардан тортиб “Фитомаг” билан ишлов беришнинг ҳозирги кўламига қадар босиб ўтиш керак эди. Товарни боғдан, иссиқхонадан бевосита истеъмолчига узоқ масофаларга жўнатиш мақсадида “Фитомаг” технологиясини автотиркамаларда – авторефрижераторларда қўллаш бўйича Игорь Владимировичнинг ғоясини алоҳида таъкидлаш лозим. Бу ижобий натижа берди ва ҳозирги кунга қадар мева-сабзавот маҳсулотларини тадбиркорлар томонидан транспортда Новосибирск ва Екатеринбургга ташишда қўлланилмоқда.
Ушбу ғоя шунингдек мева-сабзавот маҳсулотларини мобил денгиз музлаткич контейнерларида “ФИТОМАГ” препарати билан ишлов бериш учун қўлланилгант эди. Бу ФИТОМАГ” технологиясини қўллаш учун зарур бўлган зич бекиладиган музлаткич камераларни қуриш имкониятига эга бўлмаган кичик хўжаликларга қўл келди.
«Ушбу йўлнинг гувоҳи ва ёрдамчим – менинг турмуш ўртоғим Надежда бўлди», - дейди Игорь Владимирович. “ФИТОМАГ” технологиясини йирик хўжаликларда қўллаш йўли унчалик осон кечмади. Аммо Е.А.Олефир (фан номзоди, “Азим-Боғ” АЖ сифат, сақлаш ва товарга ишлов бериш бошқармаси бошлиғи) ва О.Х.Гукетлова (фан номзоди, “Фрукт-Трейд” МЧЖ бош технологи) билан биргаликдаишлаш туфйли “ФИТОМАГ” технологиясини ўзлаштириш бўйича натижа кенгайтирилди ва мустаҳкамланди.
Тадбиркорликдаги рақобат тўғрисида Игорь Владимирович Гудковский шундай дейди: «Ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятида рақобатчилар бор. “ФИТОМАГ” технологияси Россия Федерацияда биринчи бўлиб тақдим этилган ва унга патент олинганини назарда тутган ҳолда биз барча билан рақобат қилишимиз мумкин. 2016 йилда биз илк шонли сана – 10 йилликни нишонладик. Ҳозирги кунда “ФИТОМАГ” препаратини қўллаш бўйича амалий тажриба 2 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари билан ҳисобланади».
Тан олиб айтиш мумкинки, ўз ишига шўнғиб кетган ва унга бор вақтини берадиган бундай одамлардан ўрганадиган кўп нарсалар бор. Ва бу кундалик меҳнатнинг натижаси – яққол кўриниб турибди. “Кўпчилик ўз ишини очишни истайдилар – дейди И.В.Гудковский, - аммо муваффақиятсизликка учрашдан қўрқиш орзунинг ушалишига тўсқинлик қилади.... Муваффақиятга эришганларнинг тарихи шуни кўрсатадики, энг қийин дамларда ҳам фойда олиш мумкин. Ва бунинг сири қизиқарли ғояларани ишлаб чиқишдан, меҳнатсеварликдан, мижозлар ва ҳамкорлар билан мустаҳкам муносабатларни ривожлантириш ва йўлга қўйишдан иборат”.
Хулоса ўрнида Игорь Владимирович шундай дейди: «Мен тадбиркорликни дунёни яхши тмонга ўзгартириш, инсонларга иш ўринлари бериш, ўз жамоасани ҳурмат қилиш ва ҳеч қачон таслим бўлмаслик имконияти деб биламан! Муваққаиятнинг асосий сири мана шунда».
И.В.Гудковский ва унинг ҳамкори К.В.Швецга уларнинг савобли ишида – боғбонларнинг ҳосилни сақлаб қолиш ва уни россияликлар дастурхонига етказишда янада кўпроқ муваффақият тилаймиз!
Do'stlaringiz bilan baham: |