Фойдаланиш ҳисобланади



Download 440,83 Kb.
bet1/7
Sana21.02.2022
Hajmi440,83 Kb.
#40964
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Fitomag





Кириш сўзи
Боғдорчилик - устувор соҳа, чунки янги узилган ҳўл мевалар инсоннинг тўғри овқатланиш тартибининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Инсон саломатлигини ушлаб туриш учун ҳўл меваларни йил давомида истеъмол қилиш зарур. Аммо, меваларни сақлашнинг мавжуд технологияларида йўқотишлар 20-25 % қадар бўлиши ва ундан ортиб кетиши мумкин, шунингдек улар озуқа қийматининг кескин пасайиб кетиши кузатилади.
И.В.Мичурин номидаги ББИТИ-да ўтказилган кўплаб тадқиқотлар натижасида шу нарса аниқландики, меваларни сақлашнинг физиологик асоси бўлиб этилен биосинтезининг (етилиш ва эскириш гормони) алмашинув жараёнларини бузмасдан имкон қадар кўп ингибиция қилиш ҳисобланади. Этилендаги алмашинув жараёнларини секинлаштиришнинг ва меваларнинг сақлаш муддатларини узайтиришнинг самарали усули бўлиб тартибга солинувчи атмосферани яратиш ҳисобланади. Ушбу технология бутун дунёда кенг қўлланилмоқда. Аммо, мевалар тартибга солинувчи камералардан чиқарилгандан кейин этиленнинг жадал биосинтези юз беради, бу эса сифатнинг пасайишига ва йўқотишларнинг ортишига олиб келади. Шунинг учун, илмий ҳамжамият томонидан доимо этиленда биосинтез жараёнини секинлаштириш қўшимча усулларини топиш бўйича тадқиқотлар олиб борилади. Шундай усуллардан бири бўлиб молекуласи уч аъзоли циклга ва иккиламчи алоқага эга, этилен рецепторларини ажойиб тарзда блокада қилувчи хусуисиятга эга, шу билан бирга уларнинг ҳаддан зиёд етилиб кетиши ва эскиришининг биокимёвий механизмини ўчирган ҳолда, 1-метилциклопропен (С4Н6) фойдаланиш ҳисобланади.
РФА академиги В.А Гудковскийнинг ташаббусига кўра Д.И.Менделеев номидаги РКТУ асосий органик ва нефткимё синтези технологиялари кафедрасида профессорлар В.Ф.Швец ва Р.А.Козловский раҳбарлигида 1-метилциклопропеннинг қулай препаратив шаклини ишлаб чиқариш бўйича ўз технологиямизни яратишга доир ишлар амалга оширилган. 2004 йилда кафедра томонидан -метилциклопропеннинг қулай препаратив шакли ишлаб чиқарилган, у “Фитомаг” деб номланган эди.
И.В.Мичурин номидаги ББИТИда, академик В.А.Гудковский раҳбарлигида мева (олма, нок, олхўри, ўрик, шафтоли, олча, хурма, киви, авокадо, фейхоа ва бошқ.) ва сабзавотларнинг (помидор, бодринг, карамлар: броколли, рангли, оқ бош, пекин турлари; қовоқчалар) кўплаб турларини оддий (ОА), тартибга солинувчи (ТСА) ва модификацияланадиган атмосферада (МА) сақлаш учун ҳамда тез бузиладиган ҳўл мевалар ва сабзавотларни узоқ масофаларга ташиш учун Россияда ишлаб чиқарилган Фитомаг препаратини қўллаш технологияси ишлаб чиқилган. Натижада, йиғиб-териб олишнинг муддатларининг холисона кўрсаткичлари ишлаб чиқилган, ҳар бир мева ва сабзавот турлари ва уларнинг ўзига хос навлари учун препаратнинг мақбул концентрацияси, шароитлар (ҳарорат, атмосфера таркиби, ҳавонинг нисбий намлиги) ва сақлаш муддати танлаб олинган. Меваларнинг асосий физиологик касалликларини ривожланиш истиқболининг объектив кўрсаткичлари ишлаб чиқилган (офтобда қорайиши, пўчоқ остидаги қора холхоллик, чириб кетиши ва ҳок.). Тадқиқот натижалари Россиянинг кўплаб хўжаликларида синовдан ўтказилган ва ўзлаштирилган, ш.ж. Марказий, Жанубий, Шимолий-Кавказ Федерал Округларда (“Азим-Боғ” МЧЖ, “Октябрнинг 15-йиллиги Агрофирмаси” ЁАЖ, “Агроном-Боғ” ОАО, “Виктория-92” ЁАЖ, “Лорис” ЁАЖ, “Светлогорское” КСП, “Плодовод” ЁАЖ, “Совхоз Архипо-Осиповский” ЁАЖ КСП, “Садовод” МЧЖ, “Плодовод” МЧЖ, “АлмаПродакшин” ЁАЖ, “АгроЦентр” МЧЖ, “Колос” СПК, “Спектр-СК” МЧЖ, “Жердевский плодопитомник” МЧЖ, “Острогожсксадптомник” ЁАЖ, “Корочанский плодопитомник” ЁАЖ, “Плава” МЧЖ, “Ровенские сады” МЧЖ, “Обоянский сад” МЧЖ, “Сады Баксана” МЧЖ, “Сады Эльбруса” МЧЖ, “Фрукт-Трейд” МЧЖ), шунингдек Украинада, Молдавияда, Белоруссияда, Қозоғистонда ва бошқа мамлакатларда.
Фитомаг препаратини қўллаган ҳолда ОА, ТСА, МА сақлаш технологиялари қуйидагиларни таъминлайди:
мева ва сабзавотларни сақлашда ва истеъмолчиларга етказишда дастлабки сифатни имкон қадар сақлашда;
меваларнинг офтобдан қорайишини, эскириб чиришини, ҳўл куйишини истисно этади ёки кескин пасайтиради, шаффоф меваларнинг чиришини, пўчоқларнинг ёғланиши ва замбуруғли чириш (ш.ж. глоеоспориум) ривожини тўхтатиб туради, вазн йўқотишни пасайтиради;
мевалар сифатини сақлайди – янгилигини, чиройли кўринишини, қаттиқлигини, серсувлигини, қарсилдоқликни, таъмни, озуқа қийматини (оксидланишга қарши фаоллик, кислота миқдори анча яхши сақланади), харидорлар талабини оширади;
юқори сифатдаги янги узилган меваларни йил давомида сотилишини таъминлайди (навларни, сақлаш технологияларини танлаш);
сақлаганда электрқуввати харажатларини камайтиради;
қўшимча фойда олишни кафолатлайди, корхонанинг бозордаги рақобатбардошлигини оширади.
Мева ва сабзавотларни сақлаш технологияларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар давом этмоқда.



Download 440,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish