II.3. Флавоноидларни ажратиб олиш ва идентификация қилиш
Флавоноидли бирикмалар ўзининг эриш хусусиятига кўра бир қатор эритувчиларда, бирикма охири қисми эфирда эрийдиган бўлса, лекин сувда эримайдиган кейинги тарафи эфирда эриймади, лекин 3 тагача шакар қолдиғи сақлаб сувда эрийдиган гликозидлар тутади. Оралиқ ҳолати эса спиртда эрийдиган гликозидланмаган оксифлавонлар, оксифлаванонлар ва оксиизофлавонлар эгаллаган. Шу сабабли флавоноидлар ажратиб олишнинг ягона усули мавжуд эмас [16].
Ўсимликлардан ажратиб олинадиган флавоноидларни экстракция қилишда одатда этил ёки метил спиртидан фойдаланилади, лекин шу билан бирга катта миқдорда қўшимча (балласт) моддалар хам ажралиб чикади. Флавоноидларни ажратиб олишда одатда қутбланиши ортиб бориши тартибидаги кетма-кетликдаги катор органик эритувчилардан фойдаланилади: масалан, петролей эфири, эфир, хлороформ ва кейин спирт. Ўтказилаётган форэкстракциялар хом ашёдан балласт моддаларни (смолалар, хлорофилл, каротиноидлар) углеводородларни чиқариб юборади ва тоза ҳолдаги флавоноидларнинг спиртдаги ёки эфирдаги эритмаси олинади. Охирида флавоноидларнинг аралашмаси олинади. Хроматография ривожлангунича флавоноидларни ажратиб олиш кийин бўлган. Ҳозирги кунда флавоноидларни ажратиб олишда хроматографиянинг қоғоз, полиамид смола ва силикагел усулларидан фойдаланилмоқда [16].
Флавоноидларни ажратиб олиш учун ўсимлик маҳсулоти қуйи спирт вакиллари экстракция қилинади. Олинган спиртли эритма буғлатилади, қолган қолдиққа қайноқ сув солинади кейин совутилиб қутбсиз бирикмалардан тозаланади (хлорофилл, еглар ва эфир мойлари) сувли муҳитдан хлороформ ва углерод (IV) хлориди билан. Флавоноидлар сувли муҳитдан этил эфири (агликонлар), этилацетат (асосан монозидлар) ва бутанол (биозидлар, триозидлар) ёрдамида кетма-кетликда ажратиб олинади [16].
Фракцияларни қисмларга ажратишда силикагель, полиамидли сорбент ва целлюлозали колонкали хроматографиядан фойдаланилади. Моддаларни эллюирлашда хлороформнинг метил спиртли аралашмаси ва ундаги метил спиртининг концентрацияси ошиб бориши тартибида олиб борилади, бунда сорбент сифатида полиамид ёки 5-30% ли сирка кислотаси целлюлоза бўлганда фойдаланилади [16].
Айрим флавоноидларни ажратиб олишда махсус методлардан фойдаланилади. Рутин моддасини япон сафораси мевасидан ажратиб олишда экстракция кайнок сувда олиб борилади. Ажратиб олинган сувли эритма совутилганда рутин моддаси чўкмаси тушади, чўкма фильтрланади ва спиртда қайта кристаллаб тозаланад [16].
Флавоноидларни идентификация қилишда уларни физик – кимёвий хусусиятларидан фойдаланилади: 1) суюкланиш температурасини аниклаш; 2) α – D гликозидларнинг муайян айланиши; 3) олинган моддарни УБ, ИҚ, Масс, ЯМР спектрлари стандарт намуналар бн таккосланади [16].
Флавоноидларнинг УБ спектри 2 та максимум ютилиш зонаси бн характерланади. Максимумларни ҳолати ва интенсивлиги ҳар хил флавоноидлар учун турли хилдир. Флавонолли гликозидлар, кверцетин (рутин) хосилалари 258, 361 нм ва «елка» 266 нм да максимум ютилади. УБ спектроскопия флавоноид молекуласидаги ОH гуруҳининг жойлашган ўрнини билишда ишлатилади, бунда ҳар хил реагентлардан фойдаланилади (натрий ацетати, натрий метилати, бор кислота, натрий ацетат билан, алюминий хлорид). Бундай реактивларнинг ишлатилиши ҳар хил ҳолатда жойлашган гидроксил гуруҳининг максимум ютилишдаги силжишига олиб келади (батохром силжиш) [16].
Do'stlaringiz bilan baham: |