Физиология, психология, Г. Гельмгольц, психофизиология, психофизика, Э. Вебер, Т. Фехнер, В. Вундт, экспериментал психология, Э. Титченер, лаборатория методлари


Характер акцентуацияси ўсмир девиант хулқ-атвори омили сифатида



Download 2,65 Mb.
bet51/96
Sana19.11.2022
Hajmi2,65 Mb.
#869035
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   96
Bog'liq
2 5449822545207370529

8.3.Характер акцентуацияси ўсмир девиант хулқ-атвори омили сифатида.
П.Б.Ганушкин ва О.В.Кебриковларнинг таъкидлашларича, «шахс характеридаги акцентуация муайян вақт оралиғида барқарор, барча вазиятларда деярли бир хил намоён бўлиши ва шахсни ижтимоий муҳит нормаларига бўйсинишини қийинлаштирувчи симптомларга эгадир»1. Шуниси ўзига хоски, ўша сифатлар айни бир хил вазиятларда, айниқса, мулоқот вазиятида очиқ равшан намоён бўлади ва шахсни ўша вазиятда танилишига имкон беради. Масалан, уй шароитида бир хил характер сифатларини намоён этган бола, кўча болаларига қўшилган заҳоти бошқа сифатларни яққолроқ намоён этади. Шунинг учун айрим пайтларда ота-онаси боласининг уйда камгап, кўчада сергап эканлигига ишонмайди. Яъни, ўсмирлик даврида турли вазиятларда у ёки бу сифатлар акцентуацияси бўлиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, олимлар характердаги акцентуациянинг очиқ ва яширин турларини бир-биридан фарқлайдилар. Хонадонда ота-оналар билан мулоқотда яширин бўлган айрим сифатлар, масалан, урушқоқлик очиқ кўринишга ўтиши, ёки муайян вақт мобайнида характеридаги бирор сифат яшириниб туриши, кейин вазият талаб қилганда эса бирданига намоён бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам профилактика инспекторлари айрим болалар ва ўсмирлар билан муайян вақт ишлагач, «яхши йўлга кирди», деб тинчланадилар, лекин маълум вақт ўтгач, ўша акцентуация типи яна юзага чиқиши мумкин.


8.4.Шахс характер акцентуацияси диагностикаси. Г.Шмишек, К.Леонгарднинг тест-сўровномаси. Шахснинг характери ва темпераменти акцентуациясини аниқлаш методикаси.

Г.Шмишек тести сўровномаси 116 та саволдан иборат бўлиб 8 та савол ёлғончилик шкаласи, қолган 108 та савол характер актсентуациясини аниқлайди. Шкалалар билан тўғри келган жавобларга бир баллдан қўйилади. 12 саволдан иборат бўлган шкаланинг натижаси иккига кўпайтирилади. Масалан: А - 2, А - 4, А - 7…


8 саволдан иборат бўлган шкала натижаси эса 3га кўпайтирилади. Масалан: А - 1, А - 3, А - 5…


Шахс акцентуациясини диагностика қилиш сўровномаси.(К.Леонгард)

Мазкур сўровнома А.А.Баранов томонидан ишлаб чиқилган. Бунда Карл Леонгарднинг шахс акцентуациялари типологияси асос қилиб олинган.

Сўровнома темперамент, характер ва тафаккур услубида акцентуациянинг қайси тури устунлик қилишини аниқлаш учун ёрдам беради. Сўровнома билан ишлашда текширилувчи берилган ҳукмлардаги таъкидлар унинг ҳулқ – атворига мос келиши ёки келмаслигини билдириши керак.

01. Намойишкороналик – доим диққат марказида бўлишга, тан олинишга устун бўлиши.

02. Гинахонлик – қўрқув ва жаҳл эмоцияларининг узоқ вақт барқарор сақлаб туриши.

03. Майдакашлик – ўрнатилган тартибга қатъий риоя этишга интилишнинг, ишнинг ташқи ва майда – чуйда томонларига эътибор беришнинг кучли бўлиши.

04. Қўзғалувчанлик – хулқ-атворда импульсивликнинг, етарлича мулоҳазасиз ҳаракат қилишга мойилликнинг устун бўлиши.

05. Оптимистлик – кўтаринки кайфият, фаолиятда жонбозлик, гапдонликнинг устунлиги.

06. Даврийлик – кўтаринкилик ва тушкунлик ҳолатларининг даврий равишда ўрин алмашиши.

07. Пессимистлик – ёмон кайфият, воқеаларнинг салбий томонларига кўпроқ эътибор берувчанликнинг устун бўлиши.

08. Беқарорлик – ҳаётий вазиятлар таъсирида эмоционал ҳолатнинг мусбат томондан манфий томондан мусбат томонга кескин ўзгариши.

09. Хавотирланувчанлик – хавотир, чўчиш, қўрқимсирашнинг юқори бўлиши.

10. Кўнгилчанликнинг – нозик инсоний ҳиссиётлар соҳасида чуқур кечинмаларининг, таъсирчанликнинг устун бўлиши.

11. Экстравертлик – ташқи оламдаги воқеа – ҳодисаларга йўналганликнинг устун бўлиши.

12. Интроветрлик – шахсий кечинмалар, ўй – хаёллар оламига йўналганликнинг устунлик қилиши.



8.5.Леонгард томонидан аниқланган 10 та акцентуация типларининг икки гурухга бўлиниши: характер акцентуацияси (намойишкорлик, педантизм, қотиб қолганлик,қўзғалувчанлик) ва темперамент акцентуацияси (гипертимлик, дистимлик, хавотир-қўрқув, циклотимлик, аффективлик, эмотивлик).
Бир қатор олимлар изланишларида (К.Леонгард, А.Е.Личко, Х.Шмишек, Г.Айзенк) характер акцентуацияси классификацияси келтириб ўтилади. Қуйида биз Х.Шмишек томонидан келтириб ўтилган акцентуация классификациясининг қисқача тавсифини бериб ўтамиз:

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish