Лаборатория № 2
ТЕРМИК АНАЛИЗ
Нафталин – дифениламан системасининг термик анализи
Термик анализ методи ёрдамида системанинг таркиби билан боглик бўлган суюкланиш температураси, эрувчанлик, иссиклик сиғими ва бошка шу каби хоссалари урганилади. Термик анализ методи асосида система совутилиши ёки киздирилган сайин унинг температурасини узгариши тезлигини улчаш ётади.
Агар совитилган сайин системада хеч кандай узгариш содир булмаса, масалан иссиклик ютилиши ёки ажралиб чикиши кузатилмаса, у холда унинг температураси куйидаги тенгламага мувофик бир текис узгаради:
Б
1-расм. Ҳолат диаграммасининг умумий кўриниши
у ерда - модданинг ўтача совуш тезлиги; - модданинг кичик вақ оралигидаги ўтача температураси; модда миқори, унинг иссиқик сиғми, муҳт ва идиш деворининг иссиқик ўказувчанлиги билан боғлиқ коэффициент; - муҳитнинг ўртача температураси. Қиздирилган модда ва атроф - муҳитнинг температураси фарқи қанчалик катта бўлса, системанинг совиш тезлиги шунчалик катта бўлади. Лекин модда совиган сайин унинг температураси атроф муҳитнинг температурасига яқинлашиб боради, шунинг учун вақт ўтган сайин совиш тезлиги камаяди, натижада совиш чизиғи температура ўқига нисбатан бир оз эгилади. Бу эгилиш модданинг температураси атроф муҳит температурасига яқинлашган сари катталашади. Модда ва уни ўраб турган муҳит температураси фарқи етарлича катта бўлса совиш чизигини тўғри чизиқ деб хисоблаш мумкин.
Агар система совитилганда, иссиқлик ажралиб чиқиши билан боғлиқ ўзгариш кузатилса, совиш чизигида синиш (расмга қаранг) пайдо бўлади ва шунга мувофик модда температураси ўзгармай қолиши ёки температураси, пасайишида секинлашиш кузатилади. Бунда моддадаги ўзгариш ва иссиқлик ажралиб чиқиш тўхтамагунча температура амалда ўзгармай қолади. Шундан сўнг совиш яна бир текисда давом этади.
Абсциссалар ўқига вақт, ординаталар ўқига температурани жойлаб берилган модда ёки моддалар аралашмасининг совиш чизиги графигини тузиш мумкин. Совиш чизигидаги синиш орқали берилган модда ёки муайян таркибли аралашманинг фазавий ўтиш температурасини (масалан суюқланиш температурасини) аниқлаш мумкин.
Компанентларининг процент микдори турлича бўлган бир қанча қотишмаларни анализ қилиш натижасида совиш чизиқлари сериясини олиш мумкин.
Агар тоза моддалар ва улар турлича таркибли аралашмаларнинг суюкланиш температураларини аниклаб ординаталар укига аралашмаларнинг суюкланиш температурасини абсциссалар укига эса бу аралашмалардаги бирор компанентнинг процент таркибини куйилса системанинг суюкланиш диаграммасини хосил килиш мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |