“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr. 40
ўйинни таклиф қилади. Бундай ўйинлар талабаларнинг фикрлаш қобилиятини ва
дунёқарашини кенгайтиради ҳамда уларнинг физика фанига бўлган қизиқишларини орттиради.
Ўйин, билим олиш ва меҳнат инсоннинг асосий фаолият турлари ҳисобланади. Дидактик
ўйиннинг ўзи талабани меҳнат қилишга ҳамда билим олишга ундайди. Бундай ўйинларни
оламнинг саккизинчи мўъжизаси деб ҳисоблаш мумкин, чунки ҳар қандай дидактик ўйиннинг
таркибига таълим ҳамда тарбиянинг жуда кўп элементлари кирган. Ҳар қандай дидактик ўйин
жараёнида талабалар ўзлари ишлатаётган ва уларни ўраб турган буюмлар ҳамда ҳодисалар
ҳақида маълумотларга эга бўладилар. Ушбу жараён эса уларни маълум билимларга эга
бўлишларига олиб келади. Бундай ўйинлар талабаларнинг кузатувчанлигини ҳам орттиради.
Алоҳида олинган баъзи буюмларнинг хоссаларини англашга олиб келади. Уларнинг баъзи
белгиларини яққол ажратиб беришни шакллантиради. Бу ўйинлар асосан талабанинг онгини
ривожланишига катта ҳисса қўшади.
Маъруза дарсида “Комптон эффекти” мавзусини ўтишда профессор-ўқитувчи “Кашфиёт”
деб аталувчи дидактик ўйиндан фойдаланиши мумкин. Ушбу ўйинни қуйидагича ташкил қилса
бўлади. Бирор илмий-текшириш институтига ёруғлик квантларини моддалар билан ўзаро
таъсирлашувини ўрганиш буюртма қилиб берилган бўлсин. Шу таъсирлашувни батафсил
ўрганиш учун илмий-текшириш институти раҳбари(профессор-ўқитувчи) ёруғлик квантлари
модда атомларидаги электронларда сочилиши мумкин деган ғояни илгари суради. Ана шу
институтнинг илмий ходимлари(дидактик ўйинда иштирок этаётган талабалар) эса институт
раҳбари таклиф қилган ғоянинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлашлари зарур бўлади. Агар шу
ғоя тўғри бўлса, институт раҳбарияти ва илмий ходимлари учун бу муҳим кашфиёт
ҳисобланади. Бунинг учун улар шу илмий тадқиқот (ёруғлик квантларини модда атомларидаги
электронларда сочилиши)нинг режасини ишлаб чиқишлари, бу тадқиқотни ўрганишлари ва
тегишли илмий натижалар олишлари, ушбу натижаларни таҳлил қилишлари ҳамда ундан
тегишли хулосалар чиқаришлари, шунингдек шу хулосаларни илмий-текшириш институти
раҳбарига етказишлари керак.
Шундан сўнг илмий-текшириш институтининг лаборатория раҳбари институт раҳбари
томонидан таклиф этган ғояни ҳал этиш учун керак бўлган топшириқ(савол)ларни институт
илмий ходим(талаба)ларига беради. Бу топшириқлар қуйидагича бўлиши мумкин: 1) турли хил
энергияли ёруғлик квантлари билан қаттиқ жисм(бирор кристалл)ларни бомбардимон қилиш;
2) қандай энергияли ёруғлик квантлари кристаллда сочилишини аниқлаш; 3) ёруғлик
квантларининг сочилиши содир бўладиган тажрибанинг назарий асосини ишлаб чиқиш.
Институтнинг илмий ходимлари, яъни ўйин ўйнаётган талабалар берилган
топшириқларни ҳал этиш учун илмий кузатувлар олиб боришлари мумкин. Бу эса ўз навбатида
уларнинг кузатув кундаликларини тутишларига ҳамда унга илмий кузатувлар натижаларини
ёзиб боришларига олиб келади. Талабаларнинг кузатув кундаликларида қуйидаги ёзувлар
бўлиши мумкин: а) Комптон тажрибаси ва унинг мазмуни; б) комптон формуласи ва уни
келтириб чиқариш йўли; в) комптон формуласининг таҳлили; г) Клейн-Нишина-Тамм
формуласи ва унинг таҳлили; д) тескари комптон эффекти ва унинг татбиқи. Вақти-вақти билан
улар ана шу натижаларни илмий-текшириш институтининг лаборатория раҳбарига кўрсатиб,
уларни асослаб берадилар. У эса ана шу натижаларни умумлаштириб умумий хулоса қилади
ҳамда бу хулосани илмий-текшириш институти раҳбарига беради. Илмий-текшириш институти
раҳбари(профессор-ўқитувчи) эса тўғри хулосаларни чиқарган ходимларини тегишли мукофот,
яъни баҳолар билан рағбатлантиради.
Атом физикаси бўйича маъруза дарсларида ана шундай дидактик ўйинларни ташкил
қилиш аввало талабаларда атом физикаси бўйича билим ва кўникмаларни ҳосил бўлишига
ёрдам беради.