АТОМ ФИЗИКАСИНИНГ “РЕЗЕРФОРД ТАЖРИБАЛАРИ ВА ФОРМУЛАСИ”
МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШДА “АУКЦИОН” ДИДАКТИК ЎЙИНДАН ФОЙДАЛАНИШ
МЕТОДИКАСИ
А.А. Махмудов, Тошкент ТЙМИ ўқитувчиси
А.М. Худайберганов, педагогика фанлари номзоди, доцент, Тошкент архитектура-қурилиш
институти
Физикадан маъруза дарсларида олинган билимларни мустаҳкамлаш, физикадан масалалар
ечиш йўлларини яхши ўзлаштириш ва ҳоказоларни амалга ошириш учун ўқитиш инновацион
усуллари ва дидактик ўйинлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Айниқса
дидактик ўйинлар юқорида қўйилган мақсадни амалга оширишда катта аҳамият касб этади.
Ана шундай дидактик ўйинлар қаторига “Аукцион” дидактик ўйини киради. Ушбу ўйин
қуйидагича ўйналади. Ўйиндан аввал профессор-ўқитувчи дидактик ўйин мавзусига оид бир
неча катта карточкаларни тайёрлаб олади. Бу карточкаларда дидактик ўйин мавзусига оид
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
37
физик ҳодисаларнинг расмлари, ўтилган мавзуни асослаб берувчи тажрибалар
тасвирланган. Аввалдан тайинланган ўйинни олиб борувчи шу ўйинда иштирок қилувчи
талабаларга карточкалардан бирини олишни таклиф қилади. Ушбу талаба карточкалардаги
расмлар қандай физик ҳодиса ёки тажрибани акс эттиришини, бу ҳодиса ёки тажриба қандай
физик асосланишини тушунтириб беради. Агар жавоб тўлиқ бўлса, ўйинни олиб борувчи бу
талабага бошқа карточка таклиф қилади. Агар жавоб тўлиқ бўлмаса, шу талабанинг ўрнига
бошқа талаба чақирилади. У биринчи талабанинг берган чала жавобини тўлдиради ва
бунинг натижасида иккинчи карточкани олиб унга жавоб бериш ҳуқуқига эга бўлади. Ўйин
шу тартибда давом этади. Унда олган ҳар бир карточкаси учун максимал балл тўплаб,
жавобларга етарлича қўшимча ҳамда тузатишлар киритган талаба ютади. Ушбу ўйинни
ўтказишнинг қуйидаги вариантлари мавжуд.
1-вариант. Талаба карточкадаги расмларда ифодаланган ҳодиса ёки тажрибаларни
тушунтириб бериши ва унга мос келувчи қонунни таърифлаши мумкин бўлган карточкани
танлаб олиши мумкин. У тўғри жавоб берган вақтида ушбу карточкани ўзида олиб қолади
ва унинг орқасида ёзилган максимал очкога эга бўлади. Агар жавоб нотўғри бўлса, ушбу
карточка ўйин столида қолади. Демак, талаба шу ўйинда ютиши учун имкон қадар кўпроқ
карточка олиб, унда ифодаланган ҳодиса ёки тажрибаларнинг мазмунига тўғри жавоб
бериши лозим бўлади.
2-вариант. Карточкалардаги расмларда ифодаланган ҳодиса ёки тажрибаларнинг
мазмунини баён этишда шу ҳодиса ёки тажрибанинг кашфиётчиси, у ўтказилган йиллар
албатта кўрсатилиши лозим.
3-вариант. Шу дидактик ўйинда иштирок этаётган талабалар расмларда ифодаланган
ҳодиса тушунтириладиган қонун асосида тушунтириладиган бошқа бир ҳодисани
айтишлари керак. Шу ҳолда талаба карточканинг орқасида ёзилган максимал очкога эга
бўлади. Агар талаба ўз жавобида иккиланса, ўша очконинг ярмини олади. Агар бошқа талаба
тўғри жавоб берса, ушбу очкони у олади. Агар талаба нотўғри жавоб берса, шу очкодан
маҳрум бўлиши мумкин.
Бу ўйин физикадан маълум бир мавзуни талаба ўрганганидан сўнг шу мавзу бўйича
олган билимларини умумлаштириш ва ушбу мавзуни ўзлаштиришини назорат қилиш
мақсадида бу дидактик ўйин ўтказилади. Карточкаларда келтирилган расмларни
тушунтиришда талабанинг мантиқий фикрлаш қобилияти ривожланади. Илмий тилда
гапиришни машқ қилади ва ўрганади. Ўзлаштириши паст бўлган талабалар билан қўшимча
дарсларда шу ўйинни ўтказиш мумкин. Бунинг натижасида ушбу талабалар дидактик ўйин
мавзусини ўзлаштириш имконига эга бўладилар.
Профессор-ўқитувчи томонидан “Резерфорд тажрибалари ва формуласи” мавзусига
оид тайёрланадиган катта карточкаларда қуйидаги савол ва расмлар ҳамда формула бўлиши
мумкин: 1) Аристотелнинг расми; 2) Ж. Томсоннинг расми; 3) Томсоннинг атом модели
расми; 4) Э. Резерфорд расми; 5) альфа-зарраларнинг моддаларда сочилиш ҳодисаси; 6)
Резерфорд тажрибасининг схемаси; 7) Резерфорд формуласи; 8) атомнинг планетар, яъни
Резерфорд моделининг расми; 9) Резерфорд моделининг камчилигини кўрсатувчи расм.
Ушбу расм ва формула асосида тузилган катта карточкаларнинг орқасига тегишли баллар
қўйилиши керак. Шу балларнинг максимали қанча бўлишини профессор-ўқитувчи ҳал
қилади.
Атом физикаси бўйича маъруза дарсларида ана шундай дидактик ўйинларни ташкил
қилиш аввало талабаларда атом физикаси бўйича билим, малака ва кўникмаларни ҳосил
бўлишига ёрдам беради.
Фойдаланилган адабиётлар
Do'stlaringiz bilan baham: |