“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr. 389
№2. – С.41–44.
3. Бородин, Ю.И. Компетентностно-ориентированный подход к подготовке
конкурентоспособных специалистов для легкой промышленности [Текст] / Ю.И. Бородин :
дис. канд. пед. наук. – М. : 2006. – 207 с.
4. Алиматова Г.Р. Математикани ўқитишда касбий таълим.- Тошкент. Касб-ҳунар
таълими. № 1. 2004 й.- 24-25 б.
УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ МУАММОЛАРИ Ю.Ғ. Маҳмудов, РИМАЛ., Б.А. Мирсалихов, ТТЙМИ
Аннотация. Мазкур мақолада узлуксиз таълим муаммолари узлуксиз таълим
муассасалари мисолида рўй-рост айтиб ўтилган.
Калит сўзлар ва таянч тушунчалар: тамойил, жараён, ҳодиса, муаммо, даража, босқич,
мажмуа.
Бугунги кунда таълим муассасалари фаолиятини қайта шакллантириш, унинг мазмунинг
демократик ва инсонпарварлик тамойиллари билан бойитиш, ўқув ҳамда мутахассислик
фанларини ўқитишда Давлат таълим стандарт (ДТС)лари асосида иш юритишлишига
эришиши, таълим тизими бошқарувида ривожланган хорижий давлатлар тажрибасидан
фойдаланиш борасида ижобий натижаларга эришилди. Бироқ баркамол шахс ва малакали
мутахассисни тайёрлаш жараёнини ташкил этишда асосий субъект сифатида намоён бўлувчи
таълим тизимида Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури
тўғрисида”ги Қонуни бажарилиш борасида айрим муаммолар кўзга ташланмоқда. Мазкур
муаммолар ўз моҳияти жиҳатидан ижтимоий мазмунга эга. Шу боис уларнинг ижобий ечимини
таъминлаш баркамол шахс ва малакали мутахассис тайёрлашдек ижтимоий буюртманинг
муваффиқиятли бажарилиши учун замин яратади. Бизнингча, мавжуд шароитда узлуксиз
таълим тизимида намоён бўлаётган муаммолар қуйидагилардан иборат:
1. Узлуксиз таълим муассасаларида ўқитилиши йўлга қўйилган умумий ҳамда
мутахассислик фанлари асосларининг мураккаблик даражасига кўра, муайян босқичларда
ўрганилиши илмий жиҳатдан асосланишига эришиш. Маълумки, таълим соҳасидаги
ислоҳотларнинг муҳим вазифаларидан бири- бу барча босқичлардаги таьлим муассасаларида
ўқитилиши йўлга қўйилган умумий ва мутахассислик фанларига доир ДТСларининг ишлаб
чиқилиши бўлди. Бироқ педагогик амалиётдан маълум бўлишича, бу борада белгиланган
ДТСлари мазмунида ўз аксини топган айрим тушунчаларнинг таълим олувчилар томонидан
ўзлаштирилиши қийин кечмоқда. Ушбу ҳолат маълум босқичда ўзлаштирилиши зарур бўлган
тушунчаларнинг таълим олувчиларнинг ёш хусусиятлари ҳамда интеллектуал, физиологик ва
жисмоний имкониятларини инобатга олмаган ҳолда ишлаб чиқилганлигини англатади.
Шунингдек, аксарият фанлар асосларини ўрганишда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими ва олий таълим босқичлари ўртасидаги кетма-кетлик, изчиллик, узвийлик ва
тизимлилик каби дидактик тамойиллар таъминланмаган. Шу боис ҳар уч босқичда ҳам фанлар
асослари ўзлаштирилишида айрим такрорланишлар мавжуд. Шуни алоҳида эътироф этиш
жоизки, муайян босқичда ўзлаштирилмаган билимлар кейинги босқичда тўлдирилиб,
бойитилиб борилиши инобатга олиниши мақсадга мувофик. Натижада, таълим олувчи умумий
ўрта таълим мактабида ўзлаштирган билимларини ҳеч бир ўзгаришсиз кейинги босқичда
такрор ўрганишга тўғри келмокда. Мазкур ҳолатни ижтимоий фанларни ўқитиш жараёнида
яққол кўриш мумкин. Табиий фанлар асосларини ўзлаштиришга нисбатан кўйилган талаблар
таълим олувчининг ёши ва психологик имкониятлари даражасидан юқори этиб белгиланиши
натижасида таълим олувчилар ўртасида ўқув материалларини оммавий равишда ўзлаштира
олмаслик ҳолатларининг қарор топишига сабаб бўлмокда. Узлуксиз таьлим тизимининг барча
босқичлари учун мўлжаллаб яратилаётган ўқув-услубий мажмуалар яратилишида таълим