“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
153
ψ(x, t) функция учун чегаравий масала хосил бўлди. Бу система баъзи K(∙), φ(∙) ларда ечимга
эга бўлсин. У холда
0 ≡ ∫ U(t) ∙ [φ(t) +
aα
μ
ψ(1, t)] dt
t̅
0
айният хосил бўлади. Бу ердан (4)нинг (1) шартларда бажарилиш у учун ихтиёрий
U(t) учун
φ(t) =
aα
μ
ψ(1, t), (10)
тенгликни бажариши етарли деган хулосага келамиз. Бу ердан куйидаги теорема хосил бўлади.
ТЕОРЕМА: (1) шартларда (4)ни бажариши учун чегаравий масалани ечими мавжудлиги
етарли.
Адабиётлар.
1. Бутковский А. Г. теория оптимального управления системани с распределёнными
параметрами. М., 1965г.
2. Красовский Н.Н. Теория управления движением. 1968.
3. Иванов А.П., Кирин Н.Е., методом наблюдения линейных возмущесмых систем.
Дифференииальные уравнения. 1974. Т. 10. №5.
4. Исраилов И., Кирин М.Е., Рустамов М.Д. Задачи ….. пропесса нагрева. …… Вопросы
вычислительной и прикладной математики Ташкент. 1988, вып 84, - 166с.
ПЕДОГОГИК ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАР ЯРАТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДА
ДИДАКТИК ТАЛАБЛАР
Қаршиев А.Б. (ТАТУ Самарқанд филиали)
Ушбу мақолада педогогик дастурий воситалар (ПДВ) яратишда концептуал ёндошув
томойиллари ва уларга қўйиладиган дидактик талаблар ҳамда ишлаб чиқиш жараёнининг
асосий босқичлари ҳақида мулоҳаза юритилади.
Ихтиёрий ПДВ икки қисмдан иборат тизим сифатида қаралиб, ахборий қисмий тизим ва
дастурий қисмий тизимлардан иборат бўлади. Биринчи қисмий тизим ўқув материалининг
мазмунини ифодаласа, иккинчиси унинг компьютер дастурлари шаклига келтирилган
кўринишидир.
Компьютер асосидаги ўқув воситалар яратишда қўлланиладиган услубият нуқтаи
назаридан ўзаро қарама-қарши икки хил ёндошувни кузатиш мумкин. Улардан биринчиси - фан
ўқитувчиси (ўқув материаллари муаллифи) мазмуний қисмни сифатли тайёрлашини асосий
масала деб, уни компьютерда шакллантиришни иккинчи даражали масала деб қарашдан
иборат. Иккинчи хил ёндошувда эса малакали дастурчи бирон бир анъанавий дарсликни олиб,
унинг асосида муаллифни жалб қилмасдан, самарали ўқув воситаси ярата олиши мумкин деб
ҳисобланади. Биринчи ёндошувда ўқув материалининг мазмуний қисми, иккинчисида эса
унинг дастурий шакли абсолютлаштирилмоқда. Чин ҳақиқат, ҳар доим бўлганидек, ўртадир.
Œқитишнинг компьютер асосидаги воситаларини яратиш ўқув материали муаллифлари ва
дастурчилар томонидан ўзаро алоқадорликда қадамма-қадам бажариладиган жараёндир. Бу
жараёнда боғловчи бўғин ва асосий ташкилотчи сифатида ўқув воситаларини яратиш
услубияти бўйича мутахассислар (методистлар) ҳам иштирок этиши лозим (1-расм).
Педогогик дастурий воситалар яратиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |