“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
149
сезиши мумкин. Бундай асбоблар кўзга кўринмас иссиқлик нурланишларини электр сигналларига
айлантириб беради, маълумки инфрақизил нурланиш манбаси бўлиб, қиздирилган жисм хизмат
қилади.
Кўринмас нурлардан тунги кўринишда фойдаланишда объектлар инфрақизил нурлар билан
ёритилади, люминесцент экранда қайтувчи нурлар ҳисобидан кўринувчи тасвир ҳосил қилинади.
Инфрақизил нурларнинг хоссалари кўринувчи ёруғлик нурлари хоссалари каби бўлади. Ҳар
қандай қиздирилган жисм, инфрақизил нурларнинг манбаси бўлиши мумкин. Танклар,
автомобиллар, самолётлар ва ўқ отар қуроллар ўзидан инфрақизил нурларни чиқаради. Бу
ҳоллардаги нурланиш оқими, уларни, узоқ масофалардан инфрақизил нур манбалари сифатида
қабул қилиш учун етарли. Лекин, қоронғида суратга олиш учун ва алоқа учун нурланишнинг катта
оқимлари зарур. Бундай ҳолларда махсус инфрақизил “ёритиш” манбаларидан фойдаланилади.
Инфрақизил нурланишнинг ўзига хос хусусиятлари, унинг моддалар билан таъсирлашганда юзага
келади. Моддаларнинг оптик хусусиятлари инфрақизил спектр кўриниш спектридаги оптик
хусусиятлардан анчагина фарқ қилади.
Нурланиш приёникларини икки гуруҳга ажратиш мумкин: тасвир берувчи ва нуқтавий
приёмник. Нурланиш приёмниклари, кўзга кўринмайдиган инфрақизил нурланишни кўзга
кўринадиган қилиб беради.
Инфрақизил нурларнинг хоссалари, уларнинг ҳарбий техникада фойдаланиш мумкинлигини
кўрсатади. Инфрақизил нурлар ёрдамида кечаси суратга тушириш мумкин. Инфрақизил нурлардан
кечаси кўрадиган асбоблар яратиш қўриқлаш, объектни пайқаш, пеленглаш ва алоқа учун
фойдаланилади. Инфрақизил нурлар ёрдамида суратга олиш учун, инфрақизил нурларга сезгир
бўлган фотопластинкалар қўлланилади.
Қуёш ёруғлигининг инфрақизил нурларидан ҳам фойдаланиб суратга олиш мумкин. Бунда
фотоаппарат объективи ёруғлик фильтрлари билан ёпилиб, фақат инфрақизил нур ўтказадиган
махсус пластинкалар орқали узоқ масофалар суратга олинади. Инфрақизил нурларда олинган
суратлар одатдаги суратлардан кескин фарқ қилади. Ўт ва барглар инфрақизил нурни яхши
қайтаради ва суратда ёруғ бўлиб кўринади. Осмон ва сув қора, ҳамма тирик жон ва қиздирилган ҳар
қандай ранг ёруғ бўлиб кўринади. Бундай суратларда узоқ объектлар аниқ кўринади, одатдаги
суратда эса енгил туман ёки тутун бўлиб кўринади. Инфрақизил прожекторларда ёритилган
объектларни кечаси тушириш имконияти бор.
Узоқ масофаларни ер устидан суратга олиш яхши натижаларни беради. Иккинчи жаҳон уруши
даврида немислар Англия қирғоқларини 35 км ичкарисигача Ламанш орқали суратга олган. 10-20 км
масофада инфрақизил нурларда суратга олиш жуда аниқ чиқади, ҳаттоки алоҳида автомобилларни
ҳам фарқлаш мумкин бўлган.
Келтирилган бундай қисқа маълумотлардан шундай хулоса қилиш мумкинки- физик
қурилмалардан ҳарбий техникада фойдаланиш ўқувчиларга тушунтирилганда уларда фанга бўлган
қизиқиш, худди шундай ҳарбий ишга бўлган қизиқиш шаклланади.
Шунга ўхшаш бошқа техник масалалар ҳам қўлланилганда ўқувчиларда шу соҳадаги қизиқиш
янада ортиб бораверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |