“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr. 45
элементлари рўйхатини тузишдан бошламаслиги керак. Дарс жараёнига бундай принцип
асосида ёндашиш нотўғри хато ҳолат ҳисобланади. Чунки ўқувчилар ўқитувчига ҳеч нарсадан
қарздор эмаслар. Балки ўқитувчи ўқувчиларга мустақил билим эгаллашга ёрдам бериши керак.
Чунки ўқитувчи ушбу касбни танлаганда, хусусан, ўқитувчи ишига кирган вақтидан бошлаб,
жамият билан меҳнат шартномаси тузган. Шунинг учун ўқитувчи ўз олдига қўйган асосий
мақсадга эришиш турларини аниқлаб олиши лозим. Ўқитувчи дарс давомида ўқувчилар
бажарган ишларнинг натижаларини баҳолаш ва назорат қилиш эмас, балки ўз иш фаолияти
натижаларини назорат қилишда зарур ҳолатларда керакли тузатишларни киритиб олиши зарур.
Физика бошқа ўқув фанларига нисбатан ўқувчиларнинг ҳар бир дарсда диққатини жалб
қилиш учун жуда катта имкониятларга яъни, ҳар бир дарсда уларга маълум бўлмаган табиат
ҳодисаларининг физик самарадорлигини янгидан намойиш этиш имкониятига эга.
Бугунги кунда дарсга нисбатан ўқувчилар қизиқишини қандай қилиб ошириш мумкин?
Ушбу муаммони ечишни асосий калити–таълим жараёнига фаолиятли ёндашиш зарур деб
ўйлаймиз. Шахсни билиш қобилиятини ривожлантириш фақатгина ўқувчиларнинг мустақил
фаол билиш қобилиятларини ривожлантириш жараёнида содир бўлади. Шунинг учун барча
содда ва хавфсиз физик тажрибаларни кузатиш, жисмларни физик хоссаларини ўрганиш
тажрибалари, илмий фаразларни текширишда ўқувчиларни мустақил бажаришга ва назарий
хулосалар чиқаришга ўргатиш лозим.
Натижада қуйидаги савол пайдо бўлади–мажбурий муваффақият принципи тест назорати
синовларини амалга оширишда турли зиддият ёки қарама – қаршиликларни келтириб
чиқаришга сабаб бўлмайдими?
Ушбу зиддият ва қарама–қаршиликлар фақатгина расмий жиҳатидан кўринишдир.
Биринчидан, агарда умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга жуда паст баҳолар қўйиб,
уларнинг фанни ўрганишга бўлган қизиқишларини сўндириши, унда ушбу ўқувчиларнинг
академик лицей ва касб–ҳунар коллежлари босқичларида давр талабларига мувофиқ билим,
малака ва кўникмаларни мувафақиятли ўзлаштиришга эришишларига ишонч қолмайди.
Иккинчидан, физика таълими стандарти талабларини идеал даражада бажариш академик ва
касб–ҳунар коллежлари босқичлари барча битирувчиларига талуқли бўлмай, балки фақат
келгусида таълимни давом эттирадиган ўкувчилар учун узлуксиз таълимнинг юқоридаги
босқичлари физика таълими стандарти талабларини эгаллашлари лозим бўлади. Агарда
ўқитувчи муваффақиятли таълим принципларига амал қиладиган бўлса, келгусида унинг
бундай таълим йўналишини танлаган ўқувчилари сони кўп бўлади. Юқоридаги принципга яна
битта принципнинг–яъни, шахсга йўналтирилган таълим принципини қўшиш физика таълими
вазифаларини маълум даражада амалга оширишга эришиш мумкин. Ушбу принципга мувофиқ,
таълим мазмуни ҳажмини, унинг мураккаблигини маълум меъёр даражасида оширишни
ўқувчининг ўзи учун ўзи аниқлаши зарур. Афсуски, амалиётда таълим жараёнида мумкин
бўлган илғор самарали принцип ва ёндашувларни амалга ошириш учун бир қатор тўсиқлар
мавжуд. Бундай тўсиқларни биринчиси сифатида анъанавий мажбурий таълим ўқув материали
ҳажми билан унинг ўрганишга ажратилган вақтнинг мувофиқ эмаслигидир. Бунда «Тингла–
ўқи–такрорла» «эшит–ўқи–кўчириб ол» схемаси остида амалга ошириладиган анъанавий
методикага ёпишиб олиш. Иккинчи тўсиқ–таълимда фаолиятли ёндашишга ва муаммоли
методларни қўллашга йўналтирилган ўқув методик материаллар билан таъминловчи
дарсликларни мавжуд эмаслигидадир.