“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
44
1.
Осмон ёритгишлари ҳаракати билан
боғлиқ ҳолда келиб чиққан
тақвимлар
а) шамсий тақвим
б) юлдуз ҳисоби
c) мучал ҳисоби
2.
Деҳқончилик ва чорвачилк
хўжалигини юритиш билан боғлиқ
тақвимлар
а) чорва ҳисоби
б) юз ҳисоби
c) тўқсон ҳисоби
д) чилла ҳисоби
э) деҳқон ҳисоби
3.
Фенологик тақвимлар
а) қушқани ёки долға ҳисоби
б) товуш ҳисоби
Таълимни ривожлантиришда уни замонавий техналогиялар
билан бойитиш асосида
тарихий анъаналарни сақлаган ҳолда миллй моделга ўтишдек долзарб масала ҳал эилмоғи
лозим. Астрономия ўқитиш услубиёда айнан халқ ривоятларидан фойдаланиш ўқувчиларга
миллий қадриятларни шакиллантириш билан бирга илмий, ахлоқий, меҳр–садоқат, ота–онага
ҳурмат ғояларни сингдиради.
Ўқув жараёнида бой илмий–миллй меросдан ўқувчи ва талабаларни баҳраманд қилиш
таълим ва тарбия уйғунлигига эришишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Биз биламизки ўқув жараёнини ажралмас қисми бўлган тарбия ҳам ҳеч кимни бефарқ
қолдирмайди. Ўқув машғулотларида халқ ривоятларидан мавзуларни мустаҳкамлашда ўқитиш
сифати ва самарадорлигини оширишда дастури амал бўлиб хизмат қилади.
ТАБИИЙ ФАН АСОСЛАРИНИ ЎҚИТИШДА
МАЖБУРИЙЛИК ПРИНЦИПИ
Турсунов Қ.Ш., Исмоилов Д.М.
(Қарши МИИ)
Физика фан–техника ва технология тараққиётида ўзининг мустаҳкам ўрнига ва жамият
тараққиётида муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳис қилган ҳолда унинг умуминсоний
маданиятни таркибий қисми илмий фан сифатида физика қонуниятларини
амалда
қўлланилиши табиий–илмий билимлар билан ўқувчиларни таништиради. Бунда биринчи
навбатда таълим жараёнини физик ҳодисалар ва табиатнинг ўрганишни
илмий методлари
ҳамда оламнинг физик манзараси ҳақидаги тасаввурларни шакллантиришга йўналтирилган
бўлиши керак.
Ушбу соҳада иккинчи муҳим йўналиш–бу ўқувчиларнинг ақлий, ижодий билиш
қобилиятларини
ривожлантириш, янги билимларни мустақил эгаллаш малака ва
кўникмаларини шакллантиришдан иборат бўлиши зарур. Физикани ўқитиш жараёнида
ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини, мантиқий тафаккур қила олиш қобилияти,
табиат ва
жамиятдаги, фан–техника ҳамда технологиянинг ривожланиб бориши муаммоларни ҳал
этишда ўз–ўзининг англаш салоҳиятини шакллантириш ҳамда ривожлантириш физика фани
ривожига ўз ҳиссаларини қўшган қомусий ҳамда ҳозирги
давр физик олимларининг
фаолиятлари билан таништириш, таълим мазмунини атрофдаги маҳаллий ва
тарихий
материаллар билан боғлаш орқали миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш зарур бўлади.
Бинобарин, бугунги кунда дарсда фақатгина ўқитувчи ёрдамида ҳал қилиниши мумкин
бўлган мураккаб муаммонинг ечишни ўқувчиларга таклиф этишдан бошлаш лозим. Шундагина
ўқувчилар бугунги кунда олдига қўйилган “мураккаб муаммоларни” эртага улар мустақил еча
оладиган бўладилар. Бундай ёндашувда ҳар бир дарсда ўқувчилар олдига ақлий зўриқтириш
“мураккаб муаммоларни” қўйиш лозим ҳисобланади. Бугунги кунда ўқитувчи дарсга
тайёргарликни таълимнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадини аниқлашдан
ва ўқувчилар дарс давомида эгаллашлари лозим бўлган билим, малака ва кўникмалар