“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
43
минимумига эришиш барча ўқувчилар учун мажбурийдир. Ўқувчининг умумтаълим
фанларидан олган билимлари амалий фаолиятида ҳамда унинг олий таълим муассасасида
давом эттирадиган кейинги ўқиш фаолиятида ҳам ишончли восита бўлиб хизмат қилмоғи
лозим. Ушбу талаблардан келиб чиққан ҳолда астрономия ўқитиш методикаси фани олдида
қуйидаги долзарб муаммоларни ҳал этиш вазифаси туради:
№
Вазифалар
Амалга ошириш
1.
Астрономия ўқитишнинг
умумий масаларини таҳлил
қилиш
Ўқув фанини такомиллаштириш, астрономияни
ўқитиш услубиётида муҳим жиҳат миллий
қадриятларга суянган таълим билан ҳамоҳанг
тарбияни шакиллантириш
2.
Илғор педагогик
тажрибаларни ўрганиш
Астрономия фанини ўқитишда илғор педагогик
тажрибаларга таянган ҳолда умумлаштириш ҳамда
ўқув жараёнига тадбиқ этиш
3.
Амалиётда қўллай олишни
Астрономиядан эгалланган билим ва кўникмаларни
амалиётда қўллай олишни ўргатиш
4.
Астрономия ўқитиш
тарихини таҳлил этиш
Миллий меросининг бой намуналаридан фойдаланиш
асосида астрономия ўқитиш услубиёти
ривожланишининг қонуниятларини аниқлаш
5.
Астрономия ўқитишнинг
замонавий педагогик
техналаогияларни тадбиқ
этиш
Миллийлик руҳи билан бойитилган, халқ
ривоятларига асосланган, замонавий педагогик
техналаогияларни қамраб олган ўқув қўлланмалар ва
дарсликлар яратиш
6.
Астрономик ҳодисаларнинг
физик асослари
Мустақил билимлар олиш, кузатиш ва астрономиc
ҳодисаларни физика қонунлари асосида тушунтириш
қобилиятларини шакллантириш
Ушбу муаммоларни ҳал этиш энг аввало, миллий модел талаблари асосида таълим
тизимини янгилаш ва янги ижтимоий муҳит шароитида уни янада ривожлантириш,
такомиллаштириш зарурлигини кўрсатади. Таълим сохасида юзага келган бундай долзарб
муаммоларни ҳал этиш асосан қуйидаги тамойилларга таянади:
Биринчидан, ижтимоий–иқтисодий ислохатларни амалга оширишда ўтмишни теран ҳис
этиб, халқимиз руҳиятини, унинг тарихий ва миллий ўзига хос жихатларини, анъана ва урф–
одатларини ҳисобга олиб, тарихий тараққиёт давомида тўпланган маънавий мероси ва миллий
қадриятларидан оқилона фойдаланиш орқали амалга оширилса, иккинчидан, жахон илмий
тафаккури ва ижтимоий фойдаланиш асосида руёбга чиқариш мумкин бўлади.
Таълимда миллий тамойилларни ўрганиш ёш авлодни аждодларимизнинг миллий
минталитетини ифодаловчи қадриятлар руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Зеро юртимиз,
халқимиз таянчи аждодларимиз қолдирган маънавий меъросининг ўзи бир хазина. Бу
хазинадан оқилона фойдаланиш лозим. Маълумки, осмон жисмларининг ҳолати ва ҳаракати
фасллар алмашиниши, наботот ва ҳайвонот олами билан боғлиқ мифологик қарашлар, табиий
астрономик билим ва кўникмалар анъанавий халқ тақвими келиб чиқишига асос бўлган.
Масалан, тақвимга алоқадор мақолларда аждодларимизнинг йил фасллари ҳақидаги
кузатишлари, ташқи олам ҳақидаги тасаввурлари, табиат ўзгаришларига муносабати ва меҳнат
фаолияти билан боғлиқ ҳаётий тажрибалар ҳам ўз аксини топган.
“Тақвим” сўзининг лўғавий маъноси аслида “тўғирлаш”, “тиклаш” бўлиб тилимизда”
планеталарнинг ҳоли ва ҳаракатлкарини кўрсатувчи йиллик жадвал, календар, тўплам
маъносида қўлланилади. Ўзбек халқ тақвимининг қуйидаги турлари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: