“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
159
МАТЕРИАЛШУНОСЛИК ВА КОНСТРУКЦИОН МАТЕРИАЛЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИ
(КМТ) ФАНИ БИЛАН ФИЗИКА ФАНИНИНГ ЎЗАРО ИНТЕГРАЦИЯСИ.
Раҳматов М. СамДУ Меҳнат таълими йўналиши доценти. Жалилов Н. СамДУ Физика
факультети магистранти.
Маълумки. материалшунослик фанида материалларнинг таркиби тузилиши ҳамда
хоссалари ўртасидаги боғланишлар ўрганилади. Материалларнинг таркиби битта ёки бир нечта
кимёвий элементлардан ташкил топган бўлиб, тузилиши эса макро ва микро тузилишлардан
иборатдир. Материалларнинг хоссалари деб унинг кимёвий физикавий, механик ва техналогик
хоссалари тушунилади. Материалларнинг хоссалари ва ички тузилиши ўртасидаги боғланиш
ўрганилгандан кейин материалларнинг хоссаларини бошқариш имконияти вужудга келди.
Материалшунослик фанида янги ва талаб этилган хоссаларга эга бўлган материаллар ва
конструкциялар ҳам ўрганилади, ҳамда ўрганиладиган масалаларни ечимини топишда
термодинамика асослари, кристаллография, қаттиқ жисмларнинг атом кристалл тузилиши,
тузилишдаги нуқсонлар назарияси, материалларнинг дефформацияси ва емирилишининг
физик асосларидан кенг фойдаланилади. Ҳар вақтда янги техника намунасини яратиш учун
ишлатиладиган материаллар илм-фаннинг энг охирги ютуқларига асосланиб танланади, яъни
энг янги материаллар ишлатилади. Янги яратиладиган конструкцион материалларнинг
хоссалари уларнинг ишлатилиш соҳаси билан белгиланади. Масалан, реактив двигателлар учун
ишлатиладиган материаллар юқори мустаҳкамликка ва юқори ҳароратга чидамли бўлиши
керак. Шунинг учун янги яратилган материалларнинг хоссалари физика, математика, кимё ва
техника фанларининг ўзаро алоқаларига боғлиқдир. Ушбу мақолада биз материалшунослик ва
КМТ фани билан физика фанининг ўзаро боғлиқлигини яъни интеграциясини материалларнинг
физик хоссаларини ўрганган ҳолда талабаларга билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилишни
кўриб ўтамиз. Материаллардан металлар ва қотишмаларнинг физик хоссаларига қўйидагилар
киради: материалларнинг зичлиги (солиштирма оғирлиги), суюқланувчанлиги, иссиқликдан
кенгаювчанлиги, суюқланишда ҳажмининг ўзгариши, иссиқлик ўтказувчанлиги, электр
ўтказувчанлиги ва магнит хоссалари киради. Мисол сифатида металл ва қотишмаларнинг
ҳароратни оширганимизда уларнинг иссиқликдан кенгайиш хоссаларини олиб қарайлик.
Ҳарорат ошганда металлар ва қотишмаларнинг ўлчамлари турлича кенгаяди, ва бу иссиқликдан
кенгайиш коэффициенти билан характерланади. Иссиқликдан кенгайиш коэффциенти чизиқли
ва ҳажмли кенгайиш коэффициентларига бўлинади.
Чизиқли кенгайиш коэффициенти (
𝛼) металл ва қотишмаларнинг ҳароратини 1°С га
оширганда унинг чизиқли ўлчамлари қанча ўзгаришини кўрсатади, яъни
𝜶 =
𝒍
𝒕
−𝒍
𝟎
𝒍
𝟎
∆𝒕
Do'stlaringiz bilan baham: