“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
21
1-расм. Таълим мазмунини ноанъанавий такомиллаштиришга таъсир этувчи дидактик
омиллар.
Тадқиқ қилиш натижалари, назарий қоидалар, хулосалар, умумлашмалар, уларга мос
равишда талабаларнинг ўқув ишлари усуллари физика ўқув предметини ўқитишнинг
мазмунини ўзида акс эттиради. Талабаларнинг физикавий билимларни эгаллаш жараёни
фикрлаш, тасаввур ва бошқа билиш жараёнлари, мотивацион-иродавий ва ҳиссий (эмоционал)
фаолият соҳаларининг ривожланганлик даражаси билан боғлиқ ҳолда қаралади. Физика ўқув
предметини ўқитишнинг шакл, метод, методик усул ва воситаларини танлаш асосида таълим
мазмунини ноанъанавий такомиллаштириш таълим мақсадларидан келиб чиққан ҳолда
белгиланади. Демак, физика дарслари мазмунини ноанъанавий такомиллаштириш – физик
ҳодиса, қонун ва формулаларнинг ўзаро муносабати ва алоқадорлиги моҳиятини
умумлаштириш йўли билан борлиқ жараёнларини талабалар онгида ҳаётий акс эттиришнинг
олий шакли сифатида дидактик омиллар орқали билим, малака ва кўникмани ривожлантиришга
қаратилган фаолият ҳисобланади.
ДИСПЕРСИЯ МАВЗУСИНИ НОАНЪАНАВИЙ ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИБ ЎҚИТИШ
Хушвақтов Бекмурод Нормуродович
НавДПИ физика ва астрономия ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси
Маълумки физика фанидан таълим мақсадини аниқлаш учун оптик тушунча, ҳодиса ва
қонуниятлар орқали ўқув элементларини талабалар онгида таркиб топтириш таълим
методикасида долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бунда физика соҳасига оид маълум
ҳодисалар, физик билимлар хусусиятларини аналитик тасаввур этиш амалга оширилди. Бунда
талабаларда билиш жараёнларининг кечиш муддати, сифат ва миқдорий жиҳатдан олдиндан
айтиб бериш имкониятлари юзага келиши аниқланди.
Ноанъанавий таълим методлари таълим жараёнининг олдиндан белгиланган мақсадини
лойиҳалаштиришни тақозо этади. Шундай мақсадлардан бири — таълим шароитини қўлай
бўлишини таъминлаш, талаба дарсда тўла ўзлаштириш имконияти борлигини ҳамда мазкур
масалани ўзлаштириш усули, интеллектуал салохияти етарли эканлигини ҳис қилиши алоҳида
аҳамиятга эга, шундай оқимни психологик иқлимда таълим жараёни маҳсулли фаолиятга
қаратилади.
Ноанъанавий таълим методларидан бири интерактив таълим методи бўлиб, уни қўллаш
жараёнида талабаларнинг барчаси билиш жараёнида фаол қатнашадилар, улар ўзлари билган,
Дидактик омиллар
Моддий-техник таъминот
Ўқув фан дастури
Ўқув ишчи дастури
Ўқув-услубий адабиётлар билан
таъминланганлик
Фаннинг ўқув режаси
Ноанъанавий методик
ёндошув
Билимлар банки
Ўқитувчи компетенцияси
Do'stlaringiz bilan baham: |