Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr



Download 11,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/436
Sana22.02.2022
Hajmi11,09 Mb.
#80408
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   436
Bog'liq
Конференция - физика-PDFга

“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
 
210 
ўзидан ташкилланиш ҳодисалари, атомларнинг кластер ҳолати, углерод нано-найчалари, 
фуллеренлар ва уларнинг амалда қўлланиш истиқболлари, ярим ўтказгичли наноструктуралар, 
квант нуқталар, иплар ва ўралар, квант Холл эффекти, бутун ва каср сонли Холл эффекти, икки 
ўлчовли электрон тизимлар, макроскопик квант эффектлари, ўта оқувчанлик, квант 
информатикаси, квант компютерлари, квант криптографияси ва телепортацияси, фундаментал 
ўзаро таьсирлар, майдоннинг умумий назарияси, олам эволюцияси, катта портлаш, кенгайиб 
бораётган Олам модели, қолдиқ нурланишлар, юлдузлар эволюцияси, оқ карликлар, нейтрон 
юлдузлар, пулсарлар, қора туйниклар, ҳаёт ва тафаккур пайдо бўлишини ҳозирги замон физика 
фани тасаввурлари асосида изоҳлаш ва бошқалар шулар жумласидандир. 
Мустақил ишларни талабалар реферат ёки илмий маъруза кўринишида тайёрлашлари ва 
бу ишларни махсус ташкил қилинган кичик илмий семинар ёки анжуманларда маъруза 
қилишлари мумкин. Бу тадбирлар талабаларда илмий изланиш кўникмаларини 
шакллантиришга ёрдам беради. Агар танланган мавзу кенг кўламдаги муаммо ва масалаларни 
қамраб олса, ушбу мавзуга тегишли мустақил ишларни талабалар кичик гуруҳларда жамоа 
бўлиб бажаришлари ва уларни тақдимот (презентатция) кўринишида топширишлари ҳам 
мумкин. Бу ҳолда мустақил иш ҳақиқий ижодий фаолият сифатида намоён бўлади. Чунки ишни 
бажаришда интерфаол муҳит юзага келади. Муҳокама натижасида талабалар ўз нуқтаи 
назарини очиқ баён қилиш, баҳс-мунозара ўзаро фикр алмашиш воситаси орқали янги 
маълумот ва билимлар билан бир-бирларини бойитиш имкониятига эга бўладилар.
Масала ечиш машғулотларида талабалар мустақил ишларини аудиторияда ва уйда 
бажарадиган мустақил ишларга ажратилади. Масала ечиш назарий билимларни 
мустаҳкамлашда энг самарали усул ҳисобланади. Шунинг учун масала ечиш дарсларида 
талабалар фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Агар масалани ўқитувчи ёки бирор яхши 
ўзлаштирадиган талаба ёзув тахтасида ечса кўпчилик талабалар "пассив"(фаол бўлмаган) 
кузатувчи ҳолатида бўладилар. Талабаларни фаоллаштириш учун керакли мавзуга 
бағишланган ва олдиндан ҳар бир талаба учун тайёрланган бир неча масалалардан иборат 
тарқатма материал вариантларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун дастлаб ўқитувчи 
мавзуга бағишланган умумий кўрсатмаларни қисқача баён қилиб, бир неча масалаларни намуна 
сифатида ечиб кўрсатади. Қолган вақтда эса талабаларга мустақил иш вариантлари 
тарқатилади. Талабалар "фаол иш" ҳолатига ўтадилар. Вариантлар талабалар еча олишлари 
мумкин бўлган енгилроқ масалалардан ва юқорироқ балларга даъвогар талабаларга 
мўлжалланган ва фикрлашни талаб қиладиган нисбатан қийинроқ масалалардан тузилган бўлса 
мақсадга мувофиқ бўлади. Натижада талабаларнинг бандлиги таъминланади. Уларда 
ўқитувчига савол билан мурожат қилиш зарурати пайдо бўлади. Ўқитувчи саволларга жавоб 
бериб талабаларнинг мустақил ишларини бошқариб ва назорат қилиб туради.
Лаборатория машғулотларида талабаларнинг кўпроқ мустақил ишлашлари учун вазият ва 
шароит яратилса олинган натижаларни мустақил равишда таҳлил ва мулоҳаза қилиш ва 
уларнинг илмий ва амалий аҳамиятини англаш қобилятлари ривожлантирилса уларда олган 
билимларини амалиётга мустақил қўллаш кўникмалари тезроқ шаклланади. 

Download 11,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   436




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish