“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
209
ЗАМОНАВИЙ ФИЗИКА ТАЪЛИМИДА ТАЛАБАЛАР МУСТАҚИЛ ИШЛАРИНИ
ТАШКИЛ ҚИЛИШ
О. Химматкулов, Тошкент давлат техника университети
Ҳозирги замон мутахассислари амалий касбий фаолиятлари учун зарур бўлган чуқур ва
кенг кўламдаги билим ва кўникмаларга эга бўлишларидан ташкари мустакил фикрлаш,
қарорлар қабул қилиш қобилятларига, фаол ҳаётий позицияларга эга ҳар томонлама етук
бўлишлари талаб этилади. Юқори малакали кадрларни тайёрлашда талабаларда мустақил
ишлаш кўникмаларини шакллантириш катта аҳамиятга эга. Шу муносабат билан талабалар
мустақил ишларини замонавий таълим талаблари асосида ташкил қилиш, талабалар ижодий
қобилятларини ўстириш, уларнинг янги билимларни эгаллашга бўлган қизиқиш ва
интилишларини орттириш таълим сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим рол ўйнайди.
Таълим жараёнида талабалар билимларни мустақил равишда эгаллашга ўрганишлари керак,
чунки улар учун айнан щу йўл билан олинган билимлар нисбатан мустаҳкамроқ бўлади. Ҳаётий
тажриба ва педагогик кузатишлар охирги йилларда бошланғич босқич талабаларида мустақил
фаолият ва ишлаш кўникмаларининг етишмаслигини кўрсатмоқда. Иккинчи томондан, масалан
физика фани бўйича ўқув материалларининг ҳажми икки баравар ошди, уларни ўрганиш учун
зарур вақт эса деярли шунчага қисқарди. Шу муносабат билан талабаларнинг мустақил ишлари
учун ажратиладиган вақт кўпайтирилди. Шу нуқтаи назардан талабаларни мустақил фаолият
ва ишларга ўргатиш, уларнинг мустақил ишларини рационал ва тўғри ташкил қилиш педагог
ходимлардан бу масалага жиддий ва ижодий ёндашишларини тақозо қилади.
Педогогик тадқиқотларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, тўғри ташкил қилинган фаол
мустақил фаолиятгина бўлажак мутахассис шахси ва касбий маҳоратининг ривожига шароит
яратади ва ёрдам беради. Чунки талабалар мустақил ишларни бажарганларида ҳар томонлама
эркин бўладилар, топшириқларни бажариш учун қулай вақт, вазият, керакли воситаларни
ўзлари танлаш ва бажарган ишларини ўзлари назорат қилиш имкониятига эга бўладилар.
Талабаларнинг мустақил ишларини ташкил қилишда қуйидаги омилларга эътибор бериш
мақсадга мувофиқ бўлади. Талабаларнинг мустақил ишлари ўқитувчининг доимий раҳбарлиги
остида олиб борилиши лозим. Бунда ўқитувчи ўз маслаҳатлари билан керакли йўлланмалар,
кўрсатмалар бериб боради. Мустақил ишлаш учун керакли ўқув - услубий материалларнинг ва
улардан фойдаланиш имкониятларининг мавжудлигини таьминлаш зарур. Бу материаллар ёзма
ёки электрон версия шаклларида бўлиши мумкин. Талабалар мустақил ишларини ташкил
қилишда ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш катта аҳамиятга эга.
Ҳозирги замон физика таълимида талабаларнинг мустақил ишлари ўқув жараёнининг
ажралмас қисми бўлиб қолмоқда. Физика фани бўйича ташкил қилинадиган мустақил ишлар
айрим жиҳатлари билан ажралиб туради. Чунки мустақил ишлар машғулотларнинг барча
турлари, яъни, маъруза, амалий масала ечиш ва лаборатория машғулотлари бўйича олиб
борилиши керак. Замонавий физика фани жуда тез ривожланиб, илмий маьлумотлар ва
эгалланиши лозим бўлган янги билимлар ҳажми кескин ошиб бормоқда. Фан янгиликларининг
ўқув дастурлари ва қўлланмаларида ёритилиши эса аксинча, орқада қолмоқда. Шундай
шароитда мустақил ишларнинг аҳамияти янада ортади.
Маъруза машғулотлари бўйича мустақил иш мавзуларини танлашда ўқув дастурига
киритилган анъанавий мавзулардан ташқари иқтидорли ва ўз билимларини кенгайтиришни
хохлаган талабалар учун физика фанининг ҳозирги замон муаммо ва ютуқларига бағишланган
мавзуларни ҳам рўйхатга киритса бўлади. Мустақил иш сифатида замонавий физика
муаммоларини ўзида акс эттирадиган мавзуларни талабалар эътиборига ҳавола қилиш мумкин.
Масалан, ночизиқли муҳитлардаги тўлқин жараёнлари, солитонлар, тўққизинчи вал, ҳар хил
мухитлардаги турбулентлик жараёнлар, суюқликлардаги, атмосферадаги ва қуёш плазмасидаги
турбулент оқимлар, мувозанатдан йироқ динамик тизимлар, диссипатив тизимлардаги ўз-
Do'stlaringiz bilan baham: |