“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr. 204
Topshiriq: Minorani cho’kish –cho’kmasligini aniqlashga imkon beruvchi loyihani taklif eting.
Bunday shakldagi savollar va topshiriqlarni istagancha tanlash mumkin. Biz o’zimizning ish
amalyotimizda fizika fan bo’yicha ma’ruza , amaliy va laboratoriya mashg’ulotlariga doir mustaqil ish
uchun ajratilgan mavzular mohiyatini ochib beruvchi metodik qo’llanmalar va yo’riqnomalar
tayyorladikki, ulardan talabalar unumli foydalanishmoqda. Mavjud tajribalar ilmiy anjuman
qatnashchilari bilan fikr almashish chog’ida yanada oydinlashtiriladi.
ЎРТА МАҲСУС ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ГЕЛИОФИЗИКА ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ ЎҚИТИШ М.Маматова, ФарДУ, ўқитувчи
Г.Эргашева, Д.Ғуфронова, Б.Туйчиев, ФарДУ талабалар
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитилаётган умумтаълим фанлари беҳисоб
меросимиз ва ҳозирги замон фан ва техникаси ютуқлари асосида уйғунлаштирилиб ўтилса
катта самара бериши табийдир. Шундай имкониятлардан бири Гелиофизика фани ютуқларидан
машғулотлар жараёнида фойдаланишдир. Хеч кимга сир эмаски бугунги кунда инсониятни
энергия билан таъминлаш, унинг манбаларидан оқилона фойдаланиш шу куннинг долзарб
муаммоларидан биридир.
Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларининг йиллик умумий техник
потенциали кундан кун ошиб бормоқда. У ҳар йили Республика бўйича ишлатилаётган минерал
ёқилғилар миқдоридан 4 марта кўп. Афсуски, шундай катта имкониятларга қарамасдан
Республикамизда қуёш энергиясидан амалий мақсадларда фойдаланиш даражаси жуда кам.
Бунинг асосий сабабларидан бири қуёшдан келаётган нурлар энергиясининг мавсумий
яъни йиллик ва суткалик ўзгаришлари бўлса; иккинчидан тушаётган қуёш энергиясининг
юзавий зичлигининг замонавий иссиқлик қурилмаларидагига нисбатан камлиги, яъни
тарқоқлигидир; учинчидан ва энг асосий сабаб қуёш энергиясидан фойдаланишнинг иқтисодий
кўрсаткичларининг
пастлиги
ҳамда
иқтисодий
механизмнинг
мукаммал
ишлаб
чиқилмаганлигидадир.
Республикамизда мавжуд бўлган анъанавий энергия ресурсларининг бошқа
мамлакатлардагига нисбатан жуда арзондир. Шу билан қуёш энергиясидан фйдаланишнинг
техникавий ва иқтисодий қўрсаткичларини ҳисоблаш бўйича мукаммал ишланган услубнинг
йўқлиги ҳам бу борадаги субъектив сабаблардан биридир. Гелиофизика фанининг барча
тармоқлари қишлоқ хўжалиги билан боғлиқлиги, уни ўрганиш ёшларга ўргатиш, изланишлар
олиб бориш орқали қишлоқ хўжалигини кўтариш мумкинлиги, асосийси бунга кенг
имкониятимиз борлигини ҳисобга олсак, бу соҳа билан шуғулланиш яхши натижаларга олиб
келади.
Академик лицей ва касб ҳунар коллежаларида гелиофизика асосларини ўрганиш қуёш
энергиясидан фойдаланишдаги асосий йўналишларни, турли гелиоқурилмаларнинг тузилиши
ва ишлаш приципи ҳамда қуёш энергиясидан саноатда, халқ хўжалигининг турли соҳаларида
фойдаланиш йўлларини ўқувчилар тушуниш имконини беради.
Бунинг учун умумтаълим мактаб, Академик лицей ва касб ҳунар коллежаларида ҳамда
олий ўқув юртларида гелиофизикани қандай ўргатиш ва қандай амалда тадбиқ қилиш
масалаларини ўрганишни йўлга қўйиш бугунги куннинг асосий вазифасидир. Қайта
тикланадиган энергия манбаларининг энг асосийси қуёш энергияси бўлиб, бу энергия тури
келажакда энергетиканинг асоси бўлиб қолиши муқаррардир. Шу мақсадда Академик лицей ва
касб ҳунар коллежларнинг аниқ фанлар йўналишида “Қуёш энергияси ва ундан фойдаланиш”
курси ташкил қилиб унинг хажми 50 соатни ташкил қилади. Ушбу курснинг тахминий дастури
қуйидагича: