Fizika o’qitish metodikasi pedagogik fan sifatida. Reja



Download 52,17 Kb.
bet2/2
Sana23.02.2022
Hajmi52,17 Kb.
#125775
1   2
Bog'liq
1-maruza

Shuday qilib maqsad, mazmun, metodika, o’qitish vositalari va shakllari metodik sistemani tashkil qiladi. Bunda asosiy rolni o’qitish maqsadlari o’ynaydi va u pedagogik faoliyat strategiyasini aniqlaydi.
Fizika o’qtish metodikasi kursi boshqa fanlar bilan uzviy bog’liq. Birinchi o’rinda fizika, psihologiya, pedagogika, falsafa, mantiq hamda texnika fanlari hisoblanadi. Fanlap bilan bog’liqlik fizika kursining mazmuni, metodlari, vositalari bilan uzviy bog’langan.
Физика ўқитиш методикаси фани бошқа фанлар методикалари сингари ҳам барча ўз олдига қўйган вазифаларни тўлиқ ҳал этиб бўлган деб айта олмаймиз, бу борада изланишлар давом этмоқда ва давр талабларидан, жамият ривожланишининг тенденциясидан келиб чиққан ҳолда физика ўқитиш жараёнига ҳам янги педагогик ва ахборот технологиялари кириб келмоқда ва бу жараён узлуксиз давом этади.
Fizika o’qitish metodikasi kursini o’qitish metodikasini takomillashtirish borasida tadqiqotlar olib boriladi. FO’M pedagogik fan bo’lganligi sababli pedagogik tadqiqotlar olib boriladi. Fizika faninig nazariyasi rivojlanishi natijasida uning o’qitish muammolari ham paydo bo’la boshlaydi. Pedagogik tadqiqotlar har qanday boshqa tadqiqotlar singari aniq maqsad asosida bajariladi va bu jaroyonni olib borilishi natijasida bir qator vazifalar amalga oshiriladi. Bu vazifalarni hal qilishda turli metod va vositalardan foydalaniladi. Bularni barchasini bitta qilib pedagogik tadqiqotlat metodologiyasi deb atash mumkin.
Физика ўқитиш методикасининг методологияси-дарснинг тузилиши шакллари ва ташкил этиш усуллари, физика ўқитиш назариясининг ривожланиш қонунлари ва унинг натижаларини ўқув жараёнига татбиқ этиш тамойиллари ҳақидаги таълимот бўлиб, унинг ўзининг махсус тадқиқот методлари мавжуд. Тадқиқот методларига қуйидагилар киради:
- ўрта таълим умумий масалаларининг таҳлили ва уларни ҳал этишда физиканинг ўқув предмети сифатидаги ролини аниқлаш;
- илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш ва умумлаштириш;
- физик таълим ва педагогик амалиёт масалаларини қиёсий таҳлил қилиш;
- ўқувчилар психологиясининг ўзига хослиги, физика ўқитиш жараёнининг таҳлили, дарсликларга, ўқитиш воситаларига, методик қўлланмаларга дидактик талабларни ишлаб чиқиш;
- физика ўқитиш тарихини таҳлил қилиш асосида физика ўқитиш методикаси ривожланишининг объектив тенденциялари ва қонуниятларини аниқлаш;
- дастурларни, дарсликларни, қўлланмаларни, ўқувчилар билимларини қиёсий таҳлил қилиш асосида бошқа мамлакатларда физика ўқитиш методикаси ривожланиш тенденциялари ва қонуниятларини аниқлаш;
- шулар асосида гипотезалар қўйиш ва уларни тажрибада текшириш.
Физика ўқитишни баҳолаш ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида педагогик тажрибалар ўтказилади. Педагогик тажриба-махсус режалаштирилиб, амалга ошириладиган физика ўқитиш жараёни бўлиб, у педагогик жараённи кузатиш ва таҳлил қилиш имконини беради. Педагогик тажрибалар ва усуллар синовдан ўтказилиб натижаси ўрганилади. Самарали натижа берган усуллар оммалаштирилади. Бизнинг Республикамизда кейинги пайтларда янги педагогик технологиялар физика ўқитиш жараёнига кенг қўлланилмоқда.
2. Ta’limda hozirgi zamon davlat siyosati
Respublikamizdagi ta’lim muassasalarida ta’lim jarayonini tartibga soluvchi asosiy hujjat 1997 yili qabul qilingan “Ta’lim to’g’risida”gi qonun, “Kadrlar tayyorlash milliy dasturi” qonuni hisoblanadi.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» қабул қилинди.
Ҳар қандай мамлакатнинг кучи унинг фуқароларининг маънавий етуклиги, интеллектуал салоҳиятга эгалиги билан белгиланади.
Фуқароларнинг маънавий етуклиги, интеллектуал салоҳияти эса таълим тизимининг мазмуни, шахснинг ҳар томонлама шаклланиши учун хизмат қилувчи моддий ва маънавий шарт-шароитларнинг мавжудлиги, жамиятда қарор топган ижтимоий соғлом муҳит даражаси, ижтимоий муносабатлар мазмуни, шунингдек, аҳолининг этнопсихологик хусусиятлари, ахлоқий қарашлари ва ҳаётий эътиқодлари асосида шакллантирилади.
«Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»нинг яратилишида мазкур жиҳатлар тўла ўрганилди. Миллий дастур асосини Ўзбекистоннинг тараққиётини таъминлай оладиган, уни жаҳоннинг илғор мамлакатлари даражасига кўтарилишига ҳисса қўшувчи дадил, мустақил фикрловчи, билимли, малакали мутахассис, шунингдек, ижобий сифатларга эга бўлган кадрларни тайёрлаб вояга етказиш жараёни ташкил этади.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунининг қоидаларига мувофиқ, миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимидаги жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг мақсади – таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қараш ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратишдан иборатдир.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да илгари сурилган мақсаднинг тўлақонли рўёбга чиқариш бир қатор вазифаларнинг ижобий ҳал қилинишиини назарда тутади. Дастурда бу борадаги вазифаларнинг қуйидагилардан иборатлиги кўрсатилади:

  • «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ таълим тизимини ислоҳ қилиш, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш негизида таълим тизимини ягона ўқув, илмий-ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш;

  • таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга ошираётган демократик ҳуқуқий давлат қурилиши жараёнларига мослаштириш;

  • кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятининг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтариш;

  • кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш;

  • таълим олувчиларни маънавий ахлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

  • таълим ва кадрлар тайёрлаш, таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш сифатига баҳо беришнинг холис тизимини жорий қилиш;

  • янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг кафолатларини, устуворлигини таъминловчи норматив, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш;

  • таълим, фан, ишлаб чиқариш самарали интеграциялашувини таъминлаш, тайёрланаётган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан давлатнинг талабларини, шунингдек, нодавлат тузилмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмаларини шакллантиришнинг механизмларини ишлаб чиқиш;

  • узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, чет эл инвестициялари жалб этишнинг реал механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

  • кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Миллий дастурнинг мақсад ва вазифалари босқичма-босқич амалга оширилади. Ҳар бир босқичда муайян вазифаларнинг ҳал этилиши назарда тутилади. Ушбу вазифалар қуйидагилардан иборатдир:
Биринчи босқич (1997-2001 йиллар) мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар жиҳатидан, илмий-услубий, молиявий шарт-шароитларни яратиш.
Иккинчи босқич (2001-2005 йиллар) - Миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқариш, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга аниқликлар киритиш. Бу босқичда, шунингдек, таълим муассасаларини махсус тайёрланган малакали педагог кадрлар билан тўлдириш таъминланади, уларнинг фаолиятида рақобатга асосланган муҳит вужудга келтирилади.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» мақсадини рўёбга чиқаришнинг иккинчи босқичда таълим муассасаларининг моддий-техника ва ахборот базасини мустаҳкамлаш давом эттирилади, ўқув-тарбия жараёнининг юқори сифатли ўқув адабиётлари ва илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш, узлуксиз таълим тизимини ахборотлаштириш вазифаларининг ҳам ҳал этилиши алоҳида урғу берилади.


Учинчи босқич (2005 ва ундан кейинги йиллар) тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш. Бу босқичда, яна шунингдек,



  • таълим муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот базаларини янада мустаҳкамлаш;

  • ўқув-тарбия жараёни янги ўқув-услубий мажмуалар, илғор педагогик технологиялар билан тўлиқ таъминланиши;

  • миллий (элита) олий таълим муассасаларини қарор топтириш ва ривожлантириш;

  • таълим жараёнини ахборотлаштириш, узлуксиз таълим тизими жаҳон ахборот тармоғига уланадиган компьютер ахборот тармоғи билан тўлиқ қамраб олинишига эришиш каби вазифаларнинг ҳам ижобий ечими таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» таркибий тузилмаси қуйидагича акс этади (1 - чизма).
Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълим Давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурлари талабларига мувофиқ ташкил этилади.
Узлуксиз таълимни ташкил этиш муайян тамойилларга асосланади. Жумладан:

  • таълимнинг устуворлиги;

  • таълимнинг демократлашуви;

  • таълимнинг инсонпарварлашуви;

  • таълимнинг ижтимоийлашуви;

  • таълимнинг миллий йўналтирилганлиги;

  • таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги, бу жараённинг ҳар томонлама камол топган инсонни шакллантиришга йўналтирилганлиги;

  • иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларга таълимнинг энг юқори даражасида, изчил равишда фундаментал ва махсус билим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш.

Узлуксиз таълим қуйидаги таълим турларини ўз ичига олади:

  • мактабгача таълим;

  • умумий ўрта таълим;

  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;

  • олий таълим;

  • олий ўқув юртидан кейинги таълим;

  • кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

  • мактабдан ташқари таълим.

Мактабгача таълим боланинг соғлом, ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминлайди, унда ўқишга интилиш ҳиссини уйғотади, уни мунтазам таълим олишга тайёрлайди ҳамда бола олти-етти ёшга етгунча давлат ва нодавлат мактабгача таълим муасасалари ва оилаларда амалга оширилади.
Умумий ўрта таълим тўққиз йиллик мажбурий характердаги умумий ҳамда уч йиллик мажбурий-ихтиёрий характердаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидан иборат.
Ўқиш муддати уч йил бўлган мажбурий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими узлуксиз таълим тизимининг мустақил тури саналиб, умумий ўрта таълим негизида ташкил этилади. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг икки муҳим йўналиши бўлган – академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида таълим олиш ўқувчилар томонидан ихтиёрий равишда танланади.
Академик лицей ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жадал интеллектуал ривожланиши чуқур, соҳалаштирилган, табақалаштирилган, касбга йўналтирилган таълим олишларини таъминлаш мақсадида давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус таълим берувчи, юридик мақомга эга таълим муассасасидир.
Академик лицейларда ўқувчилар ўзлари танлаб олган таълим йўналиши (гуманитар, техника, аграр ва бошқа соҳалар) бўйича билим савияларини ошириш ҳамда ўзларида фанни чуқур ўрганишга қаратилган махсус касб-ҳунар кўникмаларини шакллантириш имкониятига эга бўладилар.
Академик лицейлар асосан олий ўқув юртлари қошида ташкил этилади. Касб-ҳунар коллежлари эса ўқувчиларнинг муайян касб-ҳунарга мойиллиги, лаёқатлари, билим ва кўникмаларини чуқур ривожлантириш, уларнинг танланган йўналишлар бўйича бир ёки бир неча замонавий касб сирларини эгаллаш имконини беради.
Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, билим ва кўникмаларини чуқур ривожлантирувчи, танлаб олинган касб-ҳунар бўйича бир ёки бир неча ихтисосни эгаллаш имконини яратиш мақсадида тегишли давлат таълим стандартлари доирасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини берувчи, юридик мақомга эга таълим муассасасидир.
Касб-ҳунар коллежлари янги типдаги таълим муассасалари бўлиб, уларнинг жиҳозланганлик даражаси, педагогик таркибнинг пухта танланганлиги, шунингдек, ўқув жараёнининг замонавий техника ва технологиялар ёрдамида ташкил этилиши алоҳида эътиборга лойиқ.
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги дипломлар берилади. Ушбу дипломлар асосида битирувчилар таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки эгалланган ихтисос ва касб-ҳунар бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.
Олий таълим ўрта махсус, касб-ҳунар таълими негизига асосланиб, икки босқич (бакалаврият ҳамда магистратура)да ташкил этилиб, мутахассисликлар йўналишлари бўйича халқ хўжалигининг турли соҳаларига олий маълумотли мутахассисларни тайёрлайди. Олий таълим муассасаларига талабалар қабул қилиш давлат грантлари негизида ва пуллик-шартномавий асосда амалга оширилади.
Бакалавриат - мутахассисликлар йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, таълим олиш муддати камида тўрт йил давом этадиган таянч олий таълим.
Магистратура аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, бакалаврият негизида таълим муаддати камида икки йил давом этадиган олий таълим бўлиб, магистратурадаги таҳсил якуний классификацион давлат аттестациясига мувофиқ олиб борилади.
Магистр бакалавр даражасидаги мутахассисдан фарқли маълум ихтисослик бўйича таълим олган юқори малакали мутахассис ҳисобланиб, у илм-фан соҳасида, ишлаб чиқаришнинг масъулиятли лавозимларида фаолият кўрсатади. У аспирантурага кириш ҳуқуқига эга.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, шахснинг ижодий таълим – касб-ҳунар манфаатларини қаноатлантиришга қаратилиб, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида аспирантура, адъюнктура ва докторантурада таълим олиш, шунингдек, мустақил тадқиқотчилик фаолиятини ташкил этиш асосида амалга оширилади. Олий ўқув юртидан кейинги таълим номзодлик ёки докторлик диссертацияларининг ҳимояси билан якунланади.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнида асосий эътибор мутахассисларнинг касб билимлари ва кўникмаларини янгилаш ҳамда чуқурлаштиришга қаратилади. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ана шу йўналишда фаолият юритувчи таълим муассасаларида амалга оширилади.
Мактабдан ташқари таълим мактабдан ташқари давлат ва нодавлат таълим муассасаларида давлат органлари, жамоат ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда йўлга қўйилиб, болалар ҳамда ўсмирларнинг таълимга бўлган, якка тартибдаги, ортиб борувчи талаб-эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш мақсадида олиб борилади.

3.O’tgan va hozirgi zamon chet el hamda vatanimiz pedagog olimlarining «Fizika o’qitish metodikasi» sohasiga qo’shgan hissalari.





  1. Fizika o’qitish va o’rgatishning xozirgi zamon muammolari.

Fizika o’qitishdagi muammolarning aktualligini aniqlashda hozirgi davrdagi o’qitish metodlari va shakllarining o’qitish jarayoniga tadbiq etilganlik darajasi va ularning samaradorligi o’rtasidagi qarama-qarshiliklar asosida aniqlanadi. O’qitishning u yoki bu metodlari, vositalari va shakllarining o’qitish jarayonidagi imkoniyatlari va tadbiq etilishi muammoning aktualligini belgilanishiga ta’sir ko’rsatadi.


Oqitish jarayonidagi islohatlar natijasida yangi muammolarnig vujudga kelish va ularni hal qilish vazifalarini ko’rsatish mumkin.
Ta’limning uzluksialigi va uzviyligini ta’minlash shu bilan birga ta’lim sifatini yanado ko’tarishga qaratilgan tadqiqotlar hoozirgi kunda ham dolzarb bo’lib qolmoqda. Bundan tashqari o’qitishda shaxsga yo’naltirilgan ta’limni amalga oshorishda ham bir qatro muammolar tig’ilmoqda. Jumladan, o’qitsh jarayonida shaxsga yo’naltirilgan ta’limning amalga oshirish shakllari hozirgi kunda yetarlicha ishlab chiqilmagan. O’qituvchining 1soat dars davomidagi faoliyatida sinfdagi barcha o’quvchilar shahsiga yo’naltirilgan ta’limni amalga oshirish uchun vaqt taqsimoti, shu bilan birga o’qtuvchi imkoniyatlari muammo bo’lib qolmoqda. Bu muammolarni bartaraf etish uchun o’qitishning yangi texnologiyalarini yaratish talab etiladi.
Hozirgi kunda jamiyatimizning barcha sohalarida axborot texnologiyalardan foydalanilmoqda, shu bilan birga ta’lim berish jarayonida ham. Ta’limda axborot kommunikatsion texnologiyalardan unumli foydalanish fizika o’qiitish nazariyasi va metodikasida ham aktuall muammolardan bo’lib qolmoqda.
Yuqorida keltirilgan muammolar fizika o’qitish nazariyasi va metodikasining aktuall muammolaridan bo’lib qolavaradi. Chunki jamiyatda ijtimoiy-sotsial sohalarning taraqqiy etishi, fan va texnikaning rivojlanishi o’sib kelayotgan yosh avlodga ta’lim va tarbiya berishda yangi mummolarni keltirib chiqaraveradi. Shu bois keltirilgan muommolar batamom hal qilinadi deb bo’lmaydi.
Download 52,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish