Fizika Мавзу:Ўзиндукция ва ўзароиндукция ҳодисалари Бажарди: Каримов Ботиржон. Teкширди: Холмедов Хамид. Режа



Download 1,06 Mb.
bet4/5
Sana21.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#39064
1   2   3   4   5
Bog'liq
Fizika maruza

6-расм

5. Бир-биридан изоляцияланган тороид ўзакка ўрнаталган икки ўрам сим олинган (7-расм). Биринчи ўрам К калит орқали Б батареяга уланган бўлиб, иккинчи ўрамнинг учлари эса С гальвонометрга уланган. Биринчи ўрамдан ўтаётган ток ўзгармас қолганида иккинчи ўрамда ҳеч қандай ток вужудга келмайди. Лекин биринчи ўрамни ток манбаига улаш ва узиш вақгида иккинчи ўрамда индукцион ток ҳосил бўлган. Калитни улашда биринчи ўрамдаги магнит оқими нолдан бирор қийматгача ўзгаради. Аксинча, калит узилганда эса магнит оқими нолгача камаяди. Бу ўзгарувчан магнит оқими иккинчи ўрамда индукцион токни ҳосил қилади. Шундай қилиб, юқорида баён қилинган тажриба натижаларидан қуйидаги келиб чиқади: бирор контур атрофида магнит майдон ўзгарганда (бу ўзгариш қандай усул билан амалга оширилишидан қатъи назар), бу контурда электр юритувчи куч (εi ) индукцияланади; агар контур берк бўлса, унда индукцион ток ҳосил бўлади. Бу хулоса асосида Фарадей электромагнит индукция қонунини кашф қилди. Бу қонун қуйидагича таърифланади:

Контурда ҳосил бўлган индукцион ЭЮК шу контур билан чегара/юнган юза орқали ўтаётган магнит индукция оқимининг ўзгариш тезлигига пропорционал, яъни:


7-расм

ЎЗИНДУКЦИЯ ҲОДИСАСИ

  • Ўзиндукция ҳодисаси деб, ўзгарувчан токли контур яқинидаги контурларда индукция ЭЮК нинг ҳосил бўлиши ҳодисасига айтилади.
  • Электромагнит индукция ҳодисаси ўтказгич чегаралан- ган юза орқали ўтувчи магнит индукция оқими ўзгарган барча ҳолларда содир бўлади. Бу магнит индукция оқими- нинг қандай йўл билан ўзгаришига боғлиқэмас. Агар бирор контурдан ўтаётган токнинг кучи ўзгарса, ток ҳосил қилган магнит майдоннинг оқими ҳам ўгарувчан бўлади. Магниг индукция оқимининг ўзгариши эса ўз ўрнида худди шу конгурнинг ўзида индукцион ЭЮК ни ҳосил қилади. Шундай қюшб, контурдаги токнингўзглриши натижасида контурнинг ўзида индукцион ЭЮК нинг ҳосил бўлиш ҳодисасига ўзиндукция ҳодисаси дейилиб, индукцион ЭЮК га эса ўзиндукцион электр юритувчи куч дейилади. Ўзиндукцион ЭЮК нимага боғликдигини кўриб чиқайлик. Магнит майдоннинг исталган нуқгасидаги магнит индукцияси В нинг катталиги, яъни магнит оқим зичлиги контурдан ўтаётган токнинг кучи L га пропорционалдир. Бинобарин, шу контурни кесиб ўтаётган ўз магнит оқими Ф ҳам гок кучи L га пропорцинал бўлади, яъни: Φ= L*I
  • бунда, L —контурнинг шакли ва ўлчамлиги ҳам муҳитнинг нисбий магнит сингдирувчанлигига боғлиқбўлган пропор- ционаллик коэффициенти бўлиб, унга контурнинг статик индуктивлиги дейилади. У қуйидагига тенгдир: L =Φ⁄І.
  • Индуктивлик «СИ» Гн (генри) билан ўлчанади.
  • Контурнинг статик индуктивлиги деб, контурдан бир бирлик ток ўтаётганда контурнинг юзаси орқали ўтаётган магнит индукция оқимига миқдор жиҳатдан тенг бўлган физик катталикка айтшади.
  • Ўзиндукция ҳодисасига Фарадейнинг электромагнит индукция қонунини татбиққилиб, ўзиндукция ЭЮК (контурнинг индуктивлиги ўзгармас бўлган ҳол) учун қуйидаги ифодани оламиз:
  • Бунда минус ишора ток ортаётганда ўзиндукция ЭЮ Ктокнинг йўналиши қарама-қарши, ток камаяётганда эса ток йўналиши билан бир томонга йўналган- лигини кўрсатади.
  • Шундай қилиб, ўтказгичда ҳосил бўлган ўзиндукция ЭЮК ўтказгичдан ўтаётган ток кучининг ўзгариш тезлигига пропорционалдир. L— ўзиндукция коэффициентигадинамик индуктивлик дейилади. У қуйидагигатенгбўлади:

  • Download 1,06 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish