Бу қурилмаларни монтаж қилинган схемалар дейиш ҳам мумкин, чунки уларнинг ҳар бири керакли деталлардан монтаж қилинган алоҳида панеллардан иборат. Панелларнинг ҳар қайсиси ўтилаётган мавзуга доир ҳодиса ва жараёнларни намойиш қилишда қўлланадиган қурилма вазифасини бажаради.
Кимё ўқитишда ўқувчиларнинг тажрибалар бажарашини амалга ошириш. Лаборатория тажрибалари, амалий иш.
Ўқувчи эксперименти ўқувчиларнинг мустақил ишлайдиган кимёвий тажрибаларини бажариши бўлиб, мактаб кимё дастурида дарслик ва ўқув қўлланмаларида келтирилган бўлади. Кимёвий эксперимент нафақат ўқувчиларда уни ўтказишга оид кўникма ва малакаларни шакллантиради, балки ўқувчилар томонидан эгалланган билимларнинг ҳаққонийлигини асослаб беради. Билимларнинг эгалланиши ўқув материалини чуқур ўзлаштиришга олиб келади. У кимё касбини эгаллашда кимёнинг турмуш билан боғлиқлигини асослашда муҳим аҳамиятга эгадир.
Ўқувчилар эксперименти лаборатория тажрибалари ва амалий ишга бўлинади. Улар бир-биридан дидактик мақсади билан фарқ қилади. Лаборатория тажрибаларининг мақсади янги билимларни эгаллашга янги материални ўрганишга қаратилган бўлади. Амалий машғулотлар эса мавзуни ўрганиб бўлгандан кейин олиб борилади ва у билимларни такомиллаштириш ҳамда мустаҳкамлашга, амалий кўникмаларнинг шаклланиши ва шаклланган кўникма ва малакаларни такомиллаштиришга олиб келади. Ўқувчилар экспериментининг бажарилиши қуйидаги босқичларда ўтади.
Тажриба мақсадини тушуниб олиш.
Моддаларни ўрганиш.
Кимёвий идиш ва асбоблардан қурилмалар тузиш.
Тажрибани бажариш.
Тажриба натижаларни таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш.
Олинган натижаларни тушунтириш ва реакция тенгламаларини ёзиш.
Ҳисобот тузиш.
Ўқувчи нима сабабдан тажриба бажарилаётганлиги ва қандай муаммони тажриба асосида аниқлаш мумкинлигини билиши керак.
Ўқувчидан моддаларни асбоблар ва индикаторлар ёрдамида ўрганади. Тажрибани бажариш асбоблар билан қандай ишлаш кераклигини, тажрибанинг бориш йўлини билишлари талаб этилади. Тажриба натижаларидан унга оид назарий концепциялари асосида хулоса чиқара билиш керак.
Кимёдан амалий машғулотлар. Ўқувчиларда кимёвий кўникмаларнинг шаклланиши.
Амалий машғулотларда кўникма ва малакаларни шакллантиришга жуда катта эътибор қаратилади. Улар кимё ўқитишни бошланиши 7-синфдаёқ амалга оширилади. Кимёвий кўникма ва малакаларни шакллантириш аниқ тизим асосида олиб борилади. Даставвал қиздирувчи асбоблар билан ишлаш кўникмалари ҳосил қилинади, лаборатория техникаси ўрганиб борилади, яъни моддаларни қиздириш, аралашмалардаги моддаларни бир-биридан ажратиш, техника хавфсизлик қоидаларини ўрганиш, сўнгра мураккаб моддани парчаланиб, оддий моддаларни олиш ва уларнинг хоссасини текшириш. Кейинги босқич мураккаб моддаларни олиш, масалан, мис(II) сульфатни эритмадан ажратиб олиш ва аксинча қуруқ моддадан эритма тайёрлаш. Ўқувчиларнинг кейинги ишлари миқдорий тажрибаларини ўтказишга қаратилади. Тарозидан фойдаланиш, ўлчов асбобларидан фойдаланиб тажрибалар ўтказиш ва экспериментал масалалар ечишдан иборатдир. Амалий машғулотлар икки кўринишда бўлади:
Инструкция ёки тарқатма материал асосида бажариладиган тажрибалар.
Экспериментал масалалар ечиш.
Инструкция бу – бажариладиган тажрибанинг ёки тажриба бажарадиган қурилманинг тафсилоти бўлиб у амалиёт қўлланмаларида берилади. Унда тажриба ўтказиш хавфсизлиги чоралари тўғрисида ахборот бўлади. Лекин инструкция ёрдамида ишни бажариш камлик қилади.
Шунинг учун тажрибани бажаришни жуда аниқ амалга ошириш амалий ишга тайёргарлик вақтида кўрсатилади.
Масалан, 9–синфда "Аммиакнинг олиниши ва унга оид тажрибалар" мавзусида аммиак тўғрисидаги маълумотлар умумлаштирилади, аммиакнинг сувдаги эритмасини, ишқорий муҳитга эга бўлиши, аммиакнинг HCl гази билан реакцияси, аммиакнинг сувда эриши ва бошқалар. Бу тажрибалардан реакциянинг бориш шароити ойдинлаштирилади. Амалий машғулотни ўтказишдан аввал ўқувчиларни қурилмалар тузиш, унда тажриба ўтказиш, ишнинг мақсад ва вазифаси билан таништирилади. Уйда ёзиб келинган тафсилотларга аниқлик киритилади. Тажрибанинг мақсади ва унинг натижаси тушунтирилади.
Амалий машғулотда дарс бошлангунига қадар хавфсизлик техникаси тўғрисида суҳбат ўтказилади.
Демонстрацион столда йиғилган ҳолатдаги аммиак олиш қурилмаси жойлаштирилган бўлади. Ундан ўқувчилар амалий иш тажрибаларини бажариш учун фойдаланиладилар.
Амалий ишнинг ҳисоботи унга тутилган дафтарда аниқ ёзилиши керак. Унда
Ишнинг мавзуси тажрибанинг номи ва бажарилиши қуйидаги жадвал бўйича тўлдирилади.
Тажрибанинг мақсади
|
Бажариш тартиби
|
Кузатиш асбобининг расми
|
Хулоса ва реакция тенгламаси
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бу жадвал тажрибадан сўнг ўз вақтида тўлдирилиши керак. Ўқитувчиларнинг амалий иш тўғрисидаги ҳисоботи асосида уларга баҳо қўйилади.
Экспериментал масалалар ечишга оид амалий машғулотлар кўриб чиқилган инструкция ёрдамида тажрибалар бажарилишга қараганда бошқачароқ бўлади.
Экспериментал масалалар. Унда тажриба ўтказиш инструкцияси бўлмайди, балки масаланинг шарти киритилади. Масаланинг ечиш режасини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишни ўқувчилар мустақил бажариши керак. Экспериментал масалалар ечишга ўқувчиларни тайёрлаш қуйидаги босқичларда бўлади:
1. Даставвал бутун синф бўйича масала назарий ечилади, бунинг учун масаланинг шартини таҳлил қилиш зарурдир.
2. Ўқувчилардан бири доскага чиқиб, масаланинг назарий ечимини кўрсатади.
3. Бирор-бир ўқувчи доскага чиқиб тажриба бажаради. Бундан сўнг ҳамма ўқувчилар ўз жойларида шунга ўхшаш масалани экспериментал ечишга киришадилар.
4. Ўқувчиларнинг фаоллиги ва мустақил тажриба бажаришига эришиши учун экспериментал тажрибаларни бир неча вариантларда бажариш муҳим ҳисобланади.
Мисол тариқасида 7–синф кимё курсидаги "Тузлар" мавзусига оид экспериментал масалалар тузиш ва уларни тажрибасидан ўтказиш методикасини келтирамиз.
Мисол. Номерланган 3 та пробиркаларда ош тузи, натрий йодид ва натрий сульфат эртималари берилган. Пробиркаларнинг ҳар бирида қандай туз эритмаси борлигини аниқланг.
Ечиш: синф бўйича масала назарий ечилади. Назарий ечиш натижалари аниқлангандан сўнг эритмадаги ҳар қайси тузни унга хос бўлган реакциялар ёрдамида аниқлашга оид реакция тенгламаларини бирор ўқувчи доскага чиқиб ёзади ва уларда қандай рангли чўкмалар ҳосил бўлиши мумкинлигини кўрсатиб, унга реакцияда ҳосил бўлган чўкманинг белгиси ва рангини ёзиб қўяди.
NaCl + AgNO3 → ↓AgCl + NaNO3
оқ
NaJ + AgNO3 →↓AgJ + NaNO3
сариқ
Na2SO4 + BaCl2 →↓BaSO4 + 2NaCl
оқ
Иккинчи ўқувчи демонстрацион столга қўйилган штативдаги номерланган пробиркаларга тайёрлаб қўйилган 3 та туз эритмаси ва уларни аниқлаш реагентлари ёрдамида тажрибани бажаришга киришади. Назарий экспериментда маълум бўлишича AgNO3 эритмаси 2 та туз эритмаси учун реагент бўлганлиги сабабли номерланган ҳар бир пробиркадан 2 та намуна олиб текширилади. Бунинг учун 2 та тоза пробирка олиб, ҳар бирига 1-сонли пробиркадаги туз эритмасидан оз ҳажмда қуйиб чиқилади ва пипетка ёрдамида уларнинг биринчисига AgNO3, иккинчисига BaCl2 эритмаларидан 1-2 томчи қўшилади. AgNO3 эритмаси қўшилган пробиркада сариқ чўкма ҳосил бўлади. BaCl2 эритмаси қўшилган пробиркада ўзгариш кузатилмайди. Демак, назорат ишининг 1-номерли пробиркасида NaJ тузи эритмаси борлиги аниқланди.
2 тоза пробиркага назорат ишининг 2-сонли пробиркасидан оз ҳажмда олиб, унинг биринчисига 1-2 томчи AgNO3, иккинчисига 1-2 томчи BaCl2 эритмасидан қўшилади. BaCl2 эритмаси қўшилган пробиркада чўкма ҳосил бўлади. AgNO3 эритмаси қўшилган пробиркада деярлик чўкма ҳосил бўлмайди. Демак, назорат ишининг 2-сонли пробиркасида Na2SO4 эритмаси борлиги аниқланади.
Ўз-ўзидан хулоса чиқариш мумкинки, назорат ишининг 3-сонли пробиркасида NaCl эритмаси бўлган. Буни асослаш учун 1 тоза пробиркага 3-сонли пробиркадан оз ҳажмда олиб, 1-2 томчи AgNO3 эритмаси қўшилади, оқ чўкма ҳосил бўлиши кузатилади.
Экспериментал масалалар ечишда назорат иши пробиркасидан намуналар олиб текширишга сабаб биринчидан, унга исталган реагент қўшилганда, назорат иши эритмаси бузилади, иккинчидан, экспериментал масала тажрибаси тўғри бажарилмаган бўлса, уни қайта текшириш имкони бўлмайди.
Сўнгра ўқувчилар ўзларига берилган ва аввалдан тайёрлаб қўйилган назорат вариантлари бўйича экспериментал масалаларни мустақил ёки звеноларга бўлинган ҳолда назарий ечиб, тажрибаларни амалга оширадилар.
Экспериментал масалаларни тўғри ёки нотўғри ечилганлиги ўқитувчининг назорати асосида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |